Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 52 / Қонунчиликдаги янгиликлар

2015 йилги солиққа оид янгиликлар

2015 ЙИЛГИ СОЛИҚҚА ОИД ЯНГИЛИКЛАР

 

2014 йилда бўлган

 

2015 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Кодекс 171-моддасининг иккинчи қисмида жисмоний шахс даромади сифатида қаралмайдиган юридик шахснинг харажатлари, шу жумладан 13-бандда мол-мулкни суғурта қилиш ва (ёки) ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича Ўзбекистонда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга тўланадиган суғурта мукофотлари кўрсатилган. Мол-мулкни ва (ёки) ҳаётни суғурталаш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурталовчи суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисмини ёки тўлиқ қайтарса, унинг миқдори жисмоний шахснинг солиқ солинадиган жами даромади таркибига киритилган эди

 

4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 16-банди билан Кодекс 171-моддасининг иккинчи қисми 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари. Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурталовчи суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисмини ёки ҳаммасини қайтарса, қайтарилган суғурта мукофоти миқдори жисмоний шахснинг солиқ солинадиган жами даромади таркибига киритилади»

Мол-мулкни суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари таркибидан чиқарилган. Яъни, агар корхона жисмоний шахсларнинг мол-мулкини суғурта қилишга доир харажатлар қилишда давом этса, мазкур харажатлар 2015 йил 1 январдан бошлаб Кодекснинг 177-моддаси 1-банди бўйича моддий наф тарзидаги даромадлар деб тан олинади, уларга ЖШДС солинади, бироқ суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўлов солинмайди

 

Кодекс 179-моддасида жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари, шу жумладан 19-бандда

фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини олиш учун йўналтириладиган суммалари, шунингдек дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар белгиланган. Ушбу имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда), мазкур мол-мулк сотилганда ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинар эди

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 17-банди билан Кодекс 179-моддасининг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар. Ушбу бандда назарда тутилган имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солиниши керак»

 

2015 йил 1 апрелдан фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини олиш учун йўналтириладиган суммалари қисмида ЖШДС бўйича имтиёз ўз кучини йўқотади. Имтиёз дивидендлар олинган юридик шахсларнинг устав капиталига йўналтириладиган дивидендлар учунгина сақланиб қолинди

 

Кодекс 179-моддасининг 28-бандига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга мол-мулкни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммаларига солиқ солинмайди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 17-банди билан Кодекс 179-моддасининг 28-бандидаги «мол-мулкни суғурта қилиш ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташланди

 

2015 йил 1 апрелдан фуқароларнинг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга тўланадиган, мол-мулкни суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотларини тўлашга йўналтириладиган иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадлари суммалари бўйича ЖШДСга оид имтиёз ўз кучини йўқотади

 

Кодекс 187-моддасининг 1-бандида солиқ агентларининг қуйидаги мажбурияти белгиланган:

улар солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно, ДСҚ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда маълумотнома тақдим этиши шарт, унда қуйидагилар акс эттирилади:

жисмоний шахснинг идентификация рақами;

унинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи манзили;

ўтган солиқ даври якунлари бўйича даромадларнинг умумий суммаси ва ЖШДС умумий суммаси;

солиқ агентининг идентификация рақами;

унинг номи, жойлашган ери (почта манзили)

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 18-банди билан Кодекс 187-моддасининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди: «асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида ДСҚ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилади:

жисмоний шахснинг идентификация рақами;

унинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи манзили;

ўтган солиқ даври якунлари бўйича даромадларнинг умумий суммаси ва ЖШДС умумий суммаси;

солиқ агентининг идентификация рақами;

солиқ агентининг номи, жойлашган ери (почта манзили).

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари бўйича, уларнинг олинган жойидан қатъи назар, маълумотнома тақдим этилмайди:

дивидендлар, фоизлар тарзидаги даромадлар;

Кодекснинг 181-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар;

жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида белгиланган энг юқори ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлар»

Кодекс 187-моддасининг 1-бандига қўшимча киритилиши муносабати билан қуйидаги даромадлар бўйича белгиланган шаклдаги маълумотномалар солиқ органларига тақдим этилмайди:

дивидендлар, фоизлар тарзидаги;

белгиланган энг кам ставкада ЖШДС солинадиган даромадлар (энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар жадвалнинг кейинги сатрида келтирилган);

жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан белгиланган энг юқори ставкада ЖШДС солинадиган даромадлар

2014 йилда ЖШДС шкаласи қуйидагича бўлган:

ЭКИҲнинг 5 бараваригача – 7,5%;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача – 16%;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан юқори миқдорда – 22%

 

 

 

 

 

 

2015 йилда ЖШДС шкаласи қуйидагича белгиланди:

ЭКИҲнинг 1 бараваригача – 0%;

ЭКИҲнинг 1 баваридан (+ 1 сўм) 5 бараваригача – 8,5%;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан (+ 1 сўм) 10 бараваригача – 17%;

ЭКИҲнинг 10 баравари (+ 1 сўм) ва ундан юқори миқдорда – 23%.

 

Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 9-иловадаги изоҳларда шундай таъкидланган:

белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси фуқароларнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган, ЖШДС солинадиган даромадларидан ноль ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алоҳида даромадларига солиқ солиш мақсади учун энг кам ставка 8,5% миқдорида қабул қилинади

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 9-иловада ЖШДС ставкалари белгиланган.

2015 йил 1 январдан ЭКИҲнинг 1 баравари – ойига 118 400 сўмга тенг бўлган солиқ солинмайдиган даромад жорий қилинади.

Даромадларнинг бошқа гуруҳларига ЖШДС ставкалари 1%га оширилди.

2015 йилда ҳам даромадларга солиқ солиш 2015 йил 1 январга белгиланган ЭКИҲ миқдоридан (118 400 сўм) келиб чиқиб амалга оширилади ва ЭКИҲ миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди.

ШЖБПҲга 1% ажратмаларни аниқлаш учун солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаб чиқаришда у “0” ставкаси бўйича солиқ солинадиган ЭКИҲнинг 1 бараварига камайтирилади.

МИСОЛ. Ходимнинг 2015 йил январь ойидаги иш ҳақи 600 минг сўмга тенг. ЖШДС суммаси 40 936 сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга ўтказиладиган ЭКИҲнинг 1 бараварини чегирган ҳолдаги (600 000 – 118 400 = 481 600) даромадларнинг 1%и 4 816 сўмни ташкил қилади.

Бюджетга 36 120 сўм (40 936 – 4 816) ЖШДС ўтказилади.

2014 йилда 1% 600 000 сўмдан аниқланар ва 6 000 сўмни ташкил қиларди.

Қуйидаги даромадларга энг кам ставкада ЖШДС (2015 йилда – 8,5%) солинади:

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

жисмоний шахслардан бепул олинган улушлар, пайлар ва акциялар, яқин қариндошлардан олинганларидан ташқари;

хусусий мулкка эгалик ҳуқуқида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мол-мулкни реализация қилишдан даромадлар;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган, ишлар бажарилганлиги учун олинган жисмоний шахсларнинг даромадлари, солиқ солишдан озод қилинадиган пахта йиғим-терими учун олинган даромадлар бундан мустасно;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тарзида олинган даромадлар

 

 

2014 йилда бўлган

 

2015 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Қўшилган қиймат солиғи

 

Кодекс 208-моддасида реализация қилиш оборотлари озод этилиши тарзидаги ҚҚС бўйича имтиёзлар белгиланган

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 19-банди билан Кодекс 208-моддаси қуйидаги мазмундаги 37-банд билан тўлдирилди:

«37) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўчмас мулк объектлари»

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 19-бандида қайд этилган шартларга жавоб берадиган кўчмас мулк объектларини реализация қилиш бўйича оборотларни ҚҚС тўлашдан озод этиш тарзидаги янги имтиёз жорий қилинади

 

Кодекс 211-моддасининг 6-бандида дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган хом ашёни импорт қилиш ҚҚС тўлашдан озод қилинган эди. Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига татбиқ этилмайди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 20-банди билан Кодекс 211-моддаси 6-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмларга татбиқ этилмайди»

Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилаётган тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар импортига ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади (илгари мазкур имтиёз фақат Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариладиган тайёр дори воситаларини олиб киришга татбиқ этилмаган).

Шу тариқа, имтиёз қуйидагилар учун сақлаб қолинади:

дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган хом ашё;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган тайёр дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар

Кодекс 217-моддасида сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларга, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган ана шундай хизматларга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солиниши белгиланган

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 21-банди билан Кодекс 217-моддасининг матнидаги «газ таъминоти» деган сўзлар чиқариб ташланди

 

Ўзгартиш киритилгандан сўнг аҳолининг газ таъминотига белгиланган ҚҚС ставкаси (20%) бўйича солиқ солинади.

Аҳолига газни реализация қилиш учун ноль даражали ставканинг бекор қилиниши нархларнинг ошишига олиб келмайди, чунки барча газ истеъмолчилари учун ҚҚС ва акциз солиғини ўз ичига олган ягона нарх белгиланган

2015 йил 1 январгача қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ айрим корхоналар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган эди:

ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон Қарорининг 4-банди;

Президентнинг 5.05.2006 йилдаги ПФ-3750-сон Фармонининг 8-банди.

2015 йил 1 июнга қадар ҚҚС бўйича имтиёз ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон Қарорининг 1-бандида назарда тутилган эди

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 6, 16-бандлари ва Президентнинг 9.12.2014 йилдаги ПФ-4677-сон Фармонига илованинг 1-банди билан ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритилди, уларга мувофиқ имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ қуйидагилар 2018 йил
1 январга қадар ҚҚС тўлашдан озод қилинади:

бюджет ташкилотлари – ВМнинг 414-сон Қарори 3-бандида кўрсатилган операциялар бўйича;

«Микрокредитбанк» АТБ – банк фойдасига ундирилган мол-мулкни реализация қилишда;

профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Кодекс 223-моддасида қуйидагилар белгиланган:

ҚҚС бўйича солиқ даври - календарь йил;

ҳисобот даври - йил чораги

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 22-банди билан Кодекс 223-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ҳисобот даври қуйидагилардир:

қўшилган қиймат солиғи тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – бир ой»

Микрофирмалар ва кичик корхоналар сирасига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун илгари амал қилган ҳисобот даври - ҳар ой қайтадан белгиланди. ҚҚС бўйича тўловларни ҳар ой назорат қилиш – солиқ маъмуриятчилигини мақбуллаштириш мақсадида шундай йўл тутилди

 

Кодекс 225-моддасига мувофиқ ҚҚС ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилган

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 23-банди билан Кодекс 225-моддасининг биринчи қисми янги таҳрирда баён этилди, унга кўра ҚҚС ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ортиб борувчи якун билан:

ҚҚС тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;

қолган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади

Микрофирмалар ва кичик корхоналар сирасига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври (ҳар ойда) ўзгартирилиши Кодекс 225-моддаси биринчи қисмининг янги таҳририга тушунтириш киритади, унга мувофиқ ҳисоб-китоб кўрсатиб ўтилган солиқ тўловчилар томонидан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим

 

2014 йилда 20%лик ҚҚС ставкаси амал қилган

 

2015 йилда 20%лик ҚҚС ставкаси сақлаб қолинди

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарори 3-банди билан тасдиқланди

 

Ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи

 

Кодекс 240-моддасида акциз солиғи бюджетга қуйидаги муддатларда тўланиши белгиланган:

жорий ойнинг 13-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг биринчи ўн кунлиги учун;

жорий ойнинг 23-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун;

келгуси ойнинг 3-кунидан кечиктирмай - ҳисобот ойининг қолган кунлари учун

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 24-банди билан Кодекс 240-моддасининг биринчи қисми биринчи–бешинчи қисмлар билан алмаштирилди, уларга мувофиқ солиқ тўловчилар солиқ даври мобайнида жорий тўловларни киритиш орқали акциз солиғини тўлайдилар.

Акциз солиғи бўйича жорий тўловларнинг суммасини аниқлаш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даври биринчи ойининг 10-кунигача солиқ органига жорий солиқ даври учун акциз тўланадиган товарларни реализация қилишнинг тахмин қилинаётган ҳажми ҳамда акциз солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган акциз солиғининг суммаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар.

Акциз солиғи бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай йил чораги бўйича акциз солиғи суммасининг 1/3 қисми миқдорида тўланади.

Акциз тўланадиган товарларни реализация қилишнинг тахмин қилинаётган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғи суммаси солиқ даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммасига нисбатан 10%дан кўпроқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи жорий тўловларни бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли.

Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади

Киритилган ўзгартишлар билан акциз солиғи тўловчилари учун жорий тўловларни тўлаш назарда тутилган солиқларга (фойда, мол-мулк солиқлари ва бошқаларга) ягона ёндашув белгиланади. Хусусан, бу қуйидагиларга дахл қилади:

акциз солиғи бўйича жорий тўловларнинг ҳисоб-китоби ва тўловни тўлаш;

ҳисоб-китобларни тақдим этиш;

акциз солиғи суммаси камайтирилган тақдирда жавобгарлик

ВМнинг 414-сон Қарори 4-бандига мувофиқ ВМнинг 414-сон Қарори 3-бандида кўрсатилган манбалардан қўшимча даромад олувчи бюджет ташкилотлари 2015 йил 1 январга қадар акциз солиғини тўлашдан ҳам озод қилинган эди

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 6-банди билан ВМнинг 414-сон Қарорига қуйидаги ўзгартириш киритилди:

«биринчи хатбошидаги «2015» рақами «2018» рақами билан алмаштирилсин»

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ бюджет ташкилотлари учун мазкур имтиёзнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январгача узайтирилди

 

2014 йилги акциз солиғи ставкалари Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 12-1-иловада белгиланган эди

 

2015 йилда акциз солиғи ставкалари ишлаб чиқариладиган спиртга (15%), табиий виноларга (5%), бошқа виноларга (10%), пивога (15%), коньяк, ароқ ва бошқа алкоголи маҳсулотларга, шу жумладан таркибида 40%дан юқори этил спирти бўлган маҳсулотга (15%) оширилди. Сигареталар бир гуруҳга бирлаштирилди (2014 йилда улар икки гуруҳга бўлинган эди: фильтрли; фильтрсиз ва папирослар).

Биринчи гуруҳдаги сигареталарга акциз солиғи 10%га, иккинчи гуруҳдагиларга – 128%га оширилди.

Ўсимлик ёғи, заргарлик буюмлари, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖда ишлаб чиқарилган автомобиллар, кумушдан ишланган ошхона анжомлари, қимматбаҳо металлар, нефть маҳсулотлари ва газга (табиий ва суюлтирилган) акциз солиғи ставкалари ўзгартирилмади.

Аҳолига сотиладиган табиий газга ҳам акциз солиғи солинади (25%лик ставкада). Бунда акциз солиғи суммаси «Ўзтрансгаз» АК тасарруфида қолиб, инвестиция лойиҳаларини молиялашга мақсадли йўналтирилади

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 13-1-иловада ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи ставкалари белгиланган

 

 

2014 йилда бўлган

 

2015 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар

 

Кодекснинг 254-моддасига мувофиқ тижоратбоп топилма бонуси тегишли лицензияда кўрсатилган ер қаъри участкасида фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун, шу жумладан дастлабки белгиланган ажратиб олинаётган захираларни кўпайтиришга олиб келувчи конларни қўшимча қидириш ўтказиш чоғидаги фойдали қазилмалар топилмаси учун тўланадиган тўловдир. Тижоратбоп топилма бонуси, агар аввал мазкур кон бўйича тижоратбоп топилма бонуси тўланмаган бўлса, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқини олган ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳам тўланади

 

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 25-банди билан Кодекс 254-моддасининг биринчи қисмидаги «ҳуқуқини олган» деган сўзлар «ҳуқуқини олишда» деган сўзлар билан алмаштирилди

 

Таҳрир билан аниқлаштириш киритилди, унга кўра тижоратбоп топилма бонуси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқи олинганда ҳам тўланади

 

2014 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус, тижоратбоп топилма бонуси Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 14, 15-1, 15-2-иловаларда белгиланган ставкалар бўйича тўланган

 

2015 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус, тижоратбоп топилма бонуси ставкалари 2014 йилдаги даражада сақланиб қолинди

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 15, 16-1, 16-2-иловаларда 2015 йилга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари белгиланди

 

2014 йилда айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига
16-иловада белгиланган ставкада тўланар эди

 

2015 йилда солиқ ставкаси (50%) сақлаб қолинди, бироқ қўшимча фойдага солиқ солишда солиқ солинадиган база миқдори (ҚҚС ва акциз солиғисиз) ўзгарди:

катодли мис – сўмдаги эквивалентда кесиш нархигача 1 тонна учун 4 600 АҚШ долларидан юқори (2014 йилда – 4 350 АҚШ доллари);

полиэтилен гранулалар – 1 тонна учун 1 700 000 сўмдан юқори
(2014 йилда – 1 325 000 сўм);

цемент – 1 тонна учун 125 000 сўмдан юқори (2014 йилда – 105 000 сўм);

клинкер – 1 тонна учун 95 000 сўмдан юқори (2014 йилда – 80 000 сўм).

Табиий газ бўйича – сўмдаги эквивалентда кесиш нархигача 1 000 куб м учун 160 АҚШ долларидан юқори бўлган солиқ солинадиган база миқдори сақланиб қолинди

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 17-иловада 2015 йилга айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкаси белгиланди

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

Кодекснинг 257-моддасида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар белгиланган

 

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 39-банди билан Кодекснинг 349-моддасига қўшимчалар киритилди, уларга кўра соддалаштирилган солиқ солиш тартибида тўланадиган умумбелгиланган солиқлар рўйхатига қонун ҳужжатларида белгиланган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ киритилди.

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 14-илованинг изоҳига мувофиқ алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар тўловчилар ҳисобланадилар

2015 йил 1 январдан ЯСТ тўловчилар - алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий этилади

 

Айрим ташкилотлар учун қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар назарда тутилган:

ВМнинг 414-сон Қарори 4-банди бўйича – 2015 йил 1 январгача;

ВМнинг 158-сон Қарори 1-банди бўйича – 2015 йил 1 июнгача

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 6, 16-бандлари билан мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди, уларга кўра мазкур имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ қуйидагилар 2018 йил 1 январга қадар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод қилинади:

бюджет ташкилотлари – ВМнинг 414-сон Қарори 3-бандида кўрсатилган қўшимча даромадлар бўйича;

профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Кодекснинг 264-моддасида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби белгиланган. Хусусан, иккинчи қисмида кўрсатилганидек, жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 25 январигача, янги ташкил қилинганлари эса - давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар

 

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 26-банди билан Кодекс 264-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди:

«Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври мобайнида юзага келган солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этадилар»

Ўзгартирилган таҳрирга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври мобайнида юзага келган солиқ тўловчилар ҳам киритилди. Улар ҳам солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органига солиқ тўлаш мажбурияти юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай тақдим этадилар

 

2014 йилги сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига
13-иловада белгиланган эди

 

2015 йилги сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари электр станциялар, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар ва иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари учун сув ресурслари манбаларидан (ер ости ёки устидаги) қатъи назар 20%га оширилди. Охирги гуруҳга деҳқон хўжаликлари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар киритилди. 2015 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи алоҳида гуруҳга – алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ажратилди. Улар учун қуйидаги солиқ ставкалари белгиланди:

ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича – 1 куб м учун 10 000 сўм;

бошқа мақсадларда фойдаланиладиган сув ҳажми учун -  иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари учун ставкалар бўйича – 61,9 сўм ва 78,6 сўм (тегишинча ер ости ва устидаги манбалардан)

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 14-иловада 2015 йилги сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари белгиланди

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

 

Кодекс 271-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига йилда 1 марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Кодекснинг 271-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил қилинганлари эса - давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай, солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (тегишли йил учун мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан (ўртача йиллик қийматидан) ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 27-банди билан Кодекс 271-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

агар кўчмас мулк солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, ҳисоб-китоб кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органига тақдим этилади;

жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай, солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даврида юзага келган солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай тақдим этадилар

Кодекснинг 271-моддасига киритилаётган ўзгартишлар ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддаси 6-8-бандлари билан Кодекснинг 79, 81 ва 84-моддаларига киритилган ўзгартишлар билан изоҳланади – кўчмас мулк (ер участкаси, кўчмас мулк) объектлар жойлашган жойдаги солиқ органида ҳисобга олиниши лозим.

Тегишинча, мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китоб кўчмас мулк жойлашган жой бўйича тақдим этилади, солиқ тўлови ҳам жойлашган жойи бўйича амалга оширилади.

Бундан ташқари, ўзгартирилган таҳрирда мол-мулк солиғи бўйича мажбуриятлар солиқ
даври мобайнида юзага келган солиқ
тўловчилар ҳисобга олинди

2015 йил 1 январга қадар айрим ташкилотлар учун қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган эди:

ВМнинг 414-сон Қарори 4-банди;

Президентнинг ПФ-3750-сон Фармонининг 8-банди.

ВМнинг 158-сон Қарори 1-банди бўйича 2015 йил 1 июнга қадар солиқ бўйича имтиёз назарда тутилган

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 6, 16-бандлари ва Президентнинг ПФ-4677-сон Фармонининг 1-банди билан мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди, уларга кўра мазкур имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ қуйидагилар 2018 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади:

бюджет ташкилотлари – ВМнинг 414-сон Қарори 3-бандида кўрсатилган кўшимча даромадлар бўйича;

«Микрокредитбанк» АТБ;

профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

2014 йилги мол-мулк солиғи ставкаси Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 17-иловада 4% этиб белгиланган

 

2015 йилги мол-мулк солиғи ставкаси ўзгармади ва 4%ни ташкил қилади

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 18-иловада юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари белгиланди

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

 

Кодекс 277-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ хизмати органларига ҳар йили 1 февралгача объектнинг 1 январга бўлган ҳолатига кўра инвентарлаш қийматини ва унинг мулкдорини кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этади

 

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 28-банди билан Кодекс 277-моддаси иккинчи қисми чиқариб ташланди

 

Кодекснинг 84-моддасида назарда тутилган маълумотни тақдим этиш бўйича мажбуриятлар ҳақидаги меъёрнинг такрорланиш ҳолатларига барҳам берилди

 

2014 йилги мол-мулк солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 18-иловада белгиланган

 

2015 йилги мол-мулк солиғи ставкалари қуйидагича белгиланди:

шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ ва
500 кв.м гача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича – 1,6% (2014 йилда – 1,4%), майдони 500 кв.м дан ошиқ бўлганда – 2,2% (2014 йилда – 1,8%);

турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар бўйича – 1,3%
(2014 йилда – 1,2%).

Инвентаризация қиймати бўлмаганда, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20 328 минг сўм (2014 йилда – 18 480 минг сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 8 833 минг сўм (2014 йилда – 8 030 минг сўм) миқдорида солиқ ундирилади   

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 19-иловада 2015 йилги жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари белгиланди

 

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

 

Кодекс 282-моддасининг биринчи қисми 3-бандига мувофиқ янги ташкил этилган деҳқон хўжаликлари - давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан эътиборан 2 йилга ер солиғи тўлашдан озод қилинган

 

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 29-банди билан Кодекс 282-моддаси биринчи қисмининг 3-банди чиқариб ташланди

 

2015 йил 1 апрелдан янги ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёз бекор қилинади, чунки улар ер солиғини жисмоний шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдилар

 

Айрим ташкилотлар учун қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ ер солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган:

ВМнинг 414-сон Қарори 4-банди бўйича –
2015 йил 1 январгача;

ВМнинг 158-сон Қарори 1-банди бўйича –
2015 йил 1 июнгача

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 6, 16-бандлари билан мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди, уларга кўра имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ қуйидагилар 2018 йил
1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод қилинади:

бюджет ташкилотлари – ВМнинг 414-сон Қарори 3-бандида кўрсатилган қўшимча даромадлар бўйича;

профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Кодекс 286-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш 3 босқичда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 июлига қадар - йиллик солиқ суммасининг 20%и;

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 30-банди билан Кодекс 286-моддаси учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташланди

 

Ер солиғини тўлашнинг биринчи босқичи (ҳисобот йилининг 1 июлига қадар - йиллик солиқ суммасининг 20%и) бекор қилинди. Яъни ер солиғи икки босқичда тўланадиган бўлди:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 70%и

Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 19-иловада ер солиғи ставкалари зонаси, жойлашиш жойига қараб табақалаштирилган.

19-илованинг 5-жадвалида Тошкент шаҳрида зоналар бўйича ер солиғи ставкалари белгиланган (ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган)

2015 йилги ер солиғи ставкалари ўртача 15%га  индексацияланди.

Тошкент шаҳридаги зоналар бўйича ер солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

1-зона – 1 га учун 86,25 млн сўм (2014 йилда – 75 млн сўм);

2-зона – 1 га учун 69 млн сўм (2014 йилда – 60 млн сўм);

3-зона – 1 га учун 51,75 млн сўм (2014 йилда – 45 млн сўм);

4-зона – 1 га учун 34,5 млн сўм (2014 йилда – 30 млн сўм);

5-зона – 1 га учун 17,25 млн сўм (2014 йилда – 15 млн сўм)

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 20-иловада 2015 йилги ер солиғи ставкалари белгиланди. Тошкент шаҳридаги зоналар бўйича ер солиғи ставкалари мазкур илованинг 5-жадвалида белгиланган

 

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

 

Кодекснинг 290-моддасига кўра ер солиғидан қуйидагилар озод қилинадилар:

9) кўчириб келтирилган фуқаролар келиб жойлашган ер участкалари бўйича - ер участкалари берилган пайтдан эътиборан 5 йилгача;

10) шахслар - уларга якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва деҳқон хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида берилган ер участкалари бўйича - ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан 2 йил муддатга

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 31-банди билан Кодекс 290-моддаси биринчи қисмининг:

9-банди чиқариб ташланди;

10-бандидаги «ва деҳқон хўжалиги юритиш» деган сўзлар чиқариб ташланди

2015 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун ер солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади:

кўчириб келтирилган фуқаролар келиб жойлашган ер участкалари бўйича - ер участкалари берилган пайтдан эътиборан 5 йилгача;

шахслар - деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкалари бўйича

Ер солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 19-иловада жойлашув зоналари, жойлари бўйича табақалаштирилган

 

2015 йилги ер солиғи ставкалари 15%га индексацияланди. Бунда белгиланишича, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 20-илованинг 5 ва 6-жадвалларида келтирилган базавий ставкалар белгиланган меъёрлар доирасидаги ер участкаларига қўлланилади, базавий ставкаларга нисбатан белгиланган меъёрлардан ортиқча ер участкаларига 1,5 кўпайтирувчи коэффициенти қўлланилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда қуйидаги ер солиғи меъёрлари қўлланилади:

Тошкент ш., Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар – 0,06 га;

бошқа аҳоли пунктлари (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) –
0,1 га

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 20-иловада 2015 йилги ер солиғи ставкалари белгиланди

 

 

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 23.12.2014 йилдаги 51 (1063)-сонида.

 

Давоми бор.

Прочитано: 10151 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика