Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 51 / Байрам тадбирлари бухгалтерияси

Янги йил эшик қоқмоқда...

Ушбу байрамни катталар ҳам, болалар ҳам орзиқиб кутадилар. Бу вақтда ташвишлар ҳам оз бўлмайди – ахир йил якунланмоқда: йиллик ҳисобот топшириш вақти келиб қолган, инвентаризациялаш авж олган, тугалланмаган қурилишлар, режа-прогнозлар билан боғлиқ ишларни ҳал этиш лозим. Буларнинг ҳаммаси янги йил арафасидаги югур-югурга улашиб кетади. Бухгалтер эса, ҳар доимгидек, барча воқеалар марказида – усиз арчани тўғри кирим қилиб бўлмайди, совғаларни ҳужжатларсиз тарқатиб бўлмайди, солиқ солинмайдиган қилиб корпоратив тадбирни расмийлаштириб бўлмайди.

 

ҲАММАГА – БОНУС БЎЙИЧА 

Барча даврлар ва барча халқларда энг универсал совға, шубҳасиз, пулда ифодаланган совға бўлган. Биз, XXI аср ходимлари ҳам, ушбу қоидадан истисно эмасмиз, ҳар доим мукофотлар, бонуслар, бир марталик тақдирлаш ҳақларини олганда астойдил қувонамиз. Бухгалтер учун бу – янги йил харажатларининг муаммо туғдирмайдиган энг мақбул варианти. Фақат мукофотлаш тўғрисида низом ёки директорнинг тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи (фармойиши) бўлиши лозим. Қолган барча ишларни бухгалтер белгиланган тартибга асосан бажаради: керакли маблағларни ҳисоблаб ёзади, белгиланганини ушлайди, банкдан олади ва кассадан (кассир) тарқатади.

Мукофот тўлаш қуйидаги солиқ оқибатларига олиб келади.

 

ЖШДС. Ходимлар учун олинган, бир йўла бериладиган мукофотлар рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар сифатида қаралади (СКнинг 173-моддаси 7-банди) ва, тегишинча, уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

 

ЯИТ ва мажбурий суғурта бадаллари. Байрамга бир йўла мукофотлар иш ҳақи тарзидаги даромадларга киритилади (СКнинг 172, 173-моддалари) ва уларга ЯИТ ҳамда суғурта бадаллари солинади (СКнинг 306-моддаси).

 

Фойда солиғи. Фойда солиғи тўловчиси бўлган корхоналар учун ходимларга янги йил муносабати билан тўланган мукофотлар солиқ солинадиган фойда ҳисоб-китобида чегирилади (СКнинг 143-моддаси 5-банди «е» кичик банди).

 

ЯСТ. Ягона солиқ тўлови тўловчилари ходимларга бир йўла мукофотларни тўлаш харажатларини солиқ ҳисоб-китоби чоғида ҳисобга олмайдилар.

Бухгалтерия ҳисобида янги йилга мукофотларни ҳисоблаб ёзиш ва бериш қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Янги йилга мукофот ҳисоблаб ёзилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9430-«Бошқа операцион харажатлар» ва бошқалар

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

Кассадан мукофот берилди (ЖШДС, суғурта бадаллари чегирилган ҳолда)

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

 

БОЛАЛАРГА – СОВҒАЛАР. ПЕНСИОНЕРЛАРГА ҲАМ 

Болалар совғалари – янги йил байрамининг анъанага айланган аломати.

Бухгалтер учун бу – янги йил харажатларининг мураккаблашган ва серташвиш варианти. Аввало у қуйидагиларни ҳужжат билан олдиндан тайёрлашни талаб қилади:

бундай таомилни тайёрлаш ва ўтказиш, уни амалга ошириш учун масъул шахс ва ишчи гуруҳини тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқариш;

режани тасдиқлаш: совға олувчиларнинг рўйхатини тайёрлаш, тадбирнинг қиймати ва уни молиялашни, совғаларни тарқатиш усулларини белгилаш, белгиланган шакл ва контент бўйича ҳисобот, уни қабул қилиш ва тасдиқлаш тартибини тузиш.

Кейин масъул шахслар режани амалга ошира бошлайдилар. Янги йил совғаларини пул ўтказиш бўйича ҳам, корхонанинг корпоратив карточкаси бўйича ҳам сотиб олиш мумкин, зеро Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 6-банди бундай ҳисоб-китоблар қилиш имконини беради. Албатта, терминалларнинг барча чеклари, квитанциялар ва бошқа тўлов ҳужжатлари сақлаб қўйилиши керак.

Тайёрланган совға тўпламларини қайдномага қўл қўйдириб тарқатиш керак (тартиби ана шундай). Қайдномани ҳисобварақ-фактура реквизитлари билан (ушбу ҳолда у ҳисобварақ-фактуранинг ўрнини босадиган ҳужжат деб эътироф этилади) ва олувчининг (болалар ота-онасининг) фамилияси, исми-шарифини, бирлик учун совға қийматини, берилган совғалар сони, ҚҚС суммаси ва ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда совға қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирган яхши. Агар байрамга махсус харид қилинган совғалар берилса, «ҚҚС» устунига чизиб қўйилади, агар у ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлса – таннархдан ҳисобланган солиқ суммаси қайд этилади. ҚҚСсиз ЯСТ тўловчиларда «Қўшилган қиймат солиғисиз» белгиси қўйилади.

Совғаларни тарқатгач, масъул шахс бажарилган иш тўғрисида ҳисоб бериши: нималар сотиб олинганлиги, қиймати қанчалиги, қанча совға тўпланганлиги ва қандай суммада, кимларга ва қанчадан берилганлигини маълум қилади. Ҳисоботни эркин шаклда тузиш мумкин, бироқ унга албатта тўлов ва харажатни тасдиқлайдиган барча ҳужжатлар илова қилиниши керак. Уни раҳбар (ваколатли шахс) кўриб чиққанидан кейин ҳисобот тасдиқланади ва бухгалтерияга берилади.

Совғалар бўйича солиқ оқибатлари қуйидагича бўлади.

 

ЖШДС. Боланинг отаси ёки онаси бўлган ходим учун болалар совға тўпламининг қиймати ЖШДС солиш объекти ҳисобланадиган моддий наф тарзида олинган даромад (СКнинг 177-моддаси 2-банди) деб ­эътироф этилади. Бунда СКнинг 179-моддаси 14-банди бўйича имтиёз қўлланилади, яъни ходим йил мобайнида корхонадан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматда олган натура шаклидаги совғаларга ЖШДС солинмайди. Ҳисоб-китоб учун ЭКИҲ миқдорининг 2014 йилнинг 1 январидаги ҳолати, яъни 96 105 сўм қабул қилинади. Энг кам иш ҳақи миқдорининг кейинги ўзгаришлари имтиёз миқдорига таъсир қилмайди (СКнинг 186-моддаси биринчи қисми). 2014 йилда у 576 630 сўмни ташкил қилди. Имтиёзни қўллаётганда ходимга йил мобайнида берилган барча совғалар ҳисобга олинади. Агар уларнинг умумий қиймати 576 630 сўмдан ошса, ошган сумма ходимнинг солиқ солинадиган даромадига киритилади.

Пенсионерлар учун ҳам совғалар қиймати, СКнинг 177-моддаси 2-бандига кўра, моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади. ЖШДСни совға қийматидан шкала бўйича ёки пенсионернинг солиқни энг юқори ставкада ушлаб қолиш хусусидаги аризаси бўйича ушлаш мумкин. Ёки СКнинг 184-моддаси учинчи қисмига кўра, ЖШДС пенсионернинг ёзма аризаси асосида ушланмаслиги мумкин.

Солиқ шкала бўйича ҳисоб-китоб қилинган тақдирда СКнинг 179-моддаси 14-банди бўйича имтиёз қўлланади – корхонанинг собиқ ходимлари ҳисобланган ишламайдиган пенсионерларга берилган, қиймати ЭКИҲнинг 6 бараваригача бўлган совғаларига ЖШДС солинмайди. Агар совғанинг қиймати 576 630 сўмдан ошмаса, солиқ оқибатлари вужудга келмайди. Агар қиймат ушбу суммадан ошса, пенсионерда солиқ солинадиган даромад юзага келади. Пенсионер учун солиқ оқибатлари юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида корхоналарга ЭКИҲнинг 6 бараваригача бўлган имтиёз чегарасига амал қилиш тавсия этилади. Акс ҳолда совға олувчи ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасини корхонанинг кассаси ёки унинг ҳисоб-китоб рақамига киритиши керак бўлади. ЖШДС пенсионернинг аризасига асосан энг юқори ставкада ушланганда имтиёз қўлланмайди ва совғанинг тўлиқ миқдордаги қийматига 22%лик ставкада солиқ солинади. Бироқ пенсионер кейин яшаш жойидаги ДСИга жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда топшириб, имтиёзни қўллаши мумкин.

Совғанинг (моддий наф тарзидаги даромаднинг) қийматидан солиқ ушламаслик тўғрисида пенсионернинг ёзма аризаси мавжуд бўлганида корхона ЖШДСни ҳисоблаб ёзмайди ва ушламайди. Бундай ҳолда ДСИ пенсионер тақдим этган декларация асосида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда солиқни ҳисоблайди, корхона эса солиқ агенти сифатида тўлов манбаида солиқни ушламаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.

Совға олган пенсионерлар бўйича корхона ДСИ олдида ҳисобот бериши – йил тугаганидан сўнг 30 кун ичида жисмоний шахсларга тўланган ва улардан олинадиган даромадга солинадиган солиқнинг ушланган суммалари тўғрисида маълумотномалар тақдим этиши шарт (СКнинг 187-моддаси). Бироқ пенсионернинг ёзма аризасига кўра ЖШДС энг юқори ставкада ушланганда, бундай маълумотномани ДСИга топшириш керак эмас. Бундай тартиб 2015 йил 1 январдан «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон) билан (4-моддасининг 18-банди) жорий этилди. ЖШДС шкала бўйича ушланадиган ёки СКнинг 184-моддаси учинчи қисмига асосан моддий наф тарзидаги даромаддан ушланмайдиган бошқа ҳолларда 2014 йилда берилган совғалар бўйича маълумотномаларни 2015 йилнинг 31 январига қадар топшириш керак.

 

ЯИТ ва мажбурий суғурта бадаллари. Боланинг ота-онаси бўлган ходимларга ҳам, ишламайдиган пенсионерларга ҳам берилган совғаларнинг қийматига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди, чунки меҳнат ҳақи тарзидаги даромад ҳисобланмайди (СКнинг 306-моддаси).

 

Фойда солиғи, ҚҚС ва ЯИТ бўйича солиқ оқибатлари совғалар тарқатилганда «уларнинг келиб чиқиш табиати»га – улар янги йилга махсус харид қилинганлиги ёки ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ва (ёки) товарлар ҳисобланишига боғлиқ бўлади.

Байрамга махсус харид қилинган совғаларни тарқатишда қуйидаги солиқ оқибатлари юзага келади.

 

Фойда солиғи. Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга совғаларни харид қилиш харажатлари киради (СКнинг 147-моддаси 9-банди).

 

ҚҚС. Сотиб олинган совғалар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга киритилмайди (СКнинг 219-моддаси 6-банди) ва уларнинг харид қийматига киритилади. Совғаларни тарқатиш ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти ҳисобланади (СКнинг 199-моддаси биринчи қисми 1-банди). Солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, совғаларни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (СКнинг 204-моддаси ўн учинчи қисми). Совғалар таннархи бўйича берилганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ва, тегишинча, ҚҚС суммаси нолга тенг бўлади.

 

ЯСТ. Чет ташкилотлардан харид қилинган совғаларни беришда ЯСТ тўловчиларида солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот ва (ёки) товарлар ҳисобланган совғалар бўйича қуйидаги солиқ оқибатлари вужудга келади.

 

Фойда солиғи ва ЯСТ. Реализациядан олинган тушумга маҳсулот таннархи ёки товарлар олинган баҳо киритилади (СКнинг 130-моддаси ўн биринчи қисми, 355-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).

 

ҚҚС. ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база бепул берилган ўз маҳсулоти ва (ёки) товарларнинг таннархидан келиб чиқиб белгиланади (СКнинг 204-моддаси иккинчи қисми).

Ҳисобда совғалар қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Байрамга совға тўпламлари харид қилинган

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Совға тўпламларининг қиймати ҳисобдан чиқарилган

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Қуйидагиларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилган:

тайёр маҳсулот

 

 

товарлар

 

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»;

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»;

 

2910-«Омбордаги товарлар»;

2920-«Чакана савдодаги товарлар»

Харид қилинган совға тўпламлари берилган

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ва (ёки) товарлар берилган

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»;

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

Совғалар – тайёр маҳсулот ва (ёки) товарлар берилганда (ҚҚС тўловчилари томонидан) ҚҚС ҳисоблаб ёзилган

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Моддий наф тарзидаги даромад (совғанинг қиймати) ҳисоблаб ёзилган

 

6730-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар»*

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6730-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар»

 

 *6730-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар» махсус ҳисобварағини совғаларни ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар иш режасига киритиш мумкин.

 

ХАЙРИЯ ТАДБИРИ 

Янги йил байрамида интернат уйларда яшовчи ёлғиз кекса кишилар ва ногиронлар ҳам эътибордан четда қолмайди. Ижтимоий масъулиятни ҳис этувчи айрим тадбиркорлар эса ўз корпоратив базмларини ўтказиш ниятидан воз кечиб, маблағларни хайрия мақсадларига йўналтирадилар.

Бундай қўллаб-қувватлаш айниқса Қарияларни эъзозлаш йили арафасида айни муддао.

Хайрия маблағларидан қандай қилиб, қайси тадбирларда фойдаланишни корхонанинг ўзи ҳал қилади. У буни олдиндан интернат уйлар билан келишиб олиши ҳам мумкин.

Хайрия вариантлари бир нечта бўлиши мумкин:

аниқ интернат уйга ёки унда яшовчи бирор-бир пенсионерлар, ногиронларга маблағ ажратиш;

турмушда ишлатиладиган шахсий буюмлар, масалан, қалпоқлар, халатлар, соқол олиш тўпламлари, пайпоқлар, чўткалар ва кўплаб бошқа ашёларни сотиб олиш ва уларни қариялар ҳамда ногиронларга тарқатиш;

байрам дастурхони ясатиш.

Охирги икки вариант, яъни манзилли, шахссизлантирилмаган ёрдам турлари афзал кўрилади. Солиқ солиш қисми бўйича ҳам ташвиши камроқ усул билан ёрдам кўрсатишни хоҳловчилар маблағларни ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзида хайрия жамғармалари, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари ва бошқаларга ўтказишлари мумкин. Ана шунда фойда солиғи тўловчилари солиқ солинадиган фойдани кўрсатилган ёрдам суммасида, бироқ солиқ солинадиган фойданинг кўпи билан 2%и миқдорида, қонуний асосда камайтира оладилар (СКнинг 159-моддаси 1-банди).

Интернат уйларда яшовчилар учун байрам дастурхонини ясатиш ташвишли бўлса ҳам, бироқ кўнгил хуш кўрадиган вариантдир. Корхона кафедан иссиқ таомлар харид қилиши, ширинликлар, мева ва ичимликлар сотиб олиши, интернат уйда дастурхон ёзиши мумкин. Унга ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ёки қайта сотиш учун харид қилинган товарларни (газаклар, пишириқлар, шарбатлар ва ҳоказо) ҳам қўйиши мумкин.

 

Фойда солиғи. Агар байрам дастурхонига овқатланиш учун махсус харид қилинган маҳсулотлар қўйилса, уларга доир харажатлар, СКнинг 147-моддаси 27-бандига асосан, солиқ солинадиган фойдани белгилашда чегирилмайди. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот, товарлардан фойдаланилганда, хизматлар кўрсатилганда товарлар таннархи ёки харид қиймати реализациядан олинган тушумга киритилади (СКнинг 130-моддаси ўн биринчи қисми). Байрам дастурхони ёзишни ташкил этиш ҳам хайриядир. Солиқ солинадиган базани СКнинг 159-моддаси 1-бандига мувофиқ камайтириш учун мазкур тадбир тўғри расмийлаштирилиши, яъни хайрия жамғармаси, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари ва бошқаларнинг тегишли далолатномалари ва ёзма тасдиғи билан мустаҳкамланиши керак.

 

ҚҚС. Харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар бўйича ҚҚС суммаси, СКнинг 219-моддаси 6-бандига кўра, ҳисобга киритилмайди, ушбу сумма уларнинг харид қийматига киритилади. Ушбу маҳсулотлар текинга берилганда ҚҚС бўйича оборот вужудга келади (СКнинг 199-моддаси биринчи қисми 1-банди). Солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, совғаларни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (СКнинг 204-моддаси ўн учинчи қисми). Маҳсулотлар таннархи бўйича берилганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база, худди ҚҚС суммаси каби, нолга тенгдир.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот, товарлар текинга берилганда, хизматлар кўрсатилганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база бўлиб уларнинг таннархи ҳисобланади (СКнинг 204-моддаси иккинчи қисми).

 

ЯСТ. Байрам дастурхонини ташкил этиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари, тайёр таомларни харид қилиш харажатлари ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани белгилаётганда ҳисобга олинмайди. Хайрия жамғармаси томонидан соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларига текинга берилган товарларнинг (маҳсулотнинг) таннархи, СКнинг 355-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан, солиқ солинадиган тушумга киритилмайди. Тегишинча, товарлар (маҳсулотлар) тиббий-ижтимоий муассасаларига кирадиган интернат уйларга берилганда ЯСТ солинадиган объект вужудга келмайди.


Янги йил бухгалтерияси бўйича тавсияларни «Norma Ekspert»даги Қорқиз тайёрлади.


Прочитано: 5491 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика