Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Бизнинг лойиҳалар

1UZ ёрдамида кадрлар ҳисобини юритиш шунчалар осонки...

1UZ дастурининг «Кадрлар бўлими» модули мухлисларини пойтахт компанияларидан бўлак жойларда ҳам кўп учратиш мумкин. Минтақаларда мазкур модулдан фойдаланаётган корхоналар оз эмас. Наманган шаҳридаги «Chust Textile» МЧЖ кадрлар бўлими бошлиғи Назокат МАМАЖОНОВА мухбиримизга мазкур дастур ишда ғоят қўл келаётганлиги ҳақида гапириб берди.

 

Энг аввало, керакли ва фойдали вазифаларни қойилмақом қилиб бажараётгани, шунингдек аъло сифатли хизмат кўрсатаётгани учун 1UZ дастурининг ишлаб чиқувчиларига миннатдорчилик билдиришни истардик.

Биз, мана етти ойдирки, шу дастурдан фойдаланаётирмиз, унинг ишидан қувончимизнинг чеки йўқ. Илгарилари кадрларга оид иш юритишни Excel дастурида олиб борардик. Штатимиздаги ходимлар салкам 600 киши эканлиги сабабли ҳам, бу жуда сермашаққат, мураккаб иш эди. Бундай ҳисобни 1UZ да юритишга ўтган таниш бухгалтерлар мазкур дастурнинг кадрлар билан ишлашга оид модули ҳақида тўлқинланиб гапириб беришгач, ўзимизда ишлаб чиқарилган дастурий маҳсулот бизни ҳам жуда қизиқтириб қўйди. Раҳбарият розилиги билан Тошкентга бордим. «BePro Norma» компанияси мутахассислари мени ўз маҳсулотлари билан таништирдилар, 1UZ дастурининг барча имкониятларини ўша жойнинг ўзида кўрсатиб бердилар ҳам. Дастур менда яхши, ижобий таассурот қолдирди. Ўша куннинг ўзида уни сотиб олиш ва дастурга хизмат кўрсатилиши юзасидан шартнома тузиб имзоладик.

«BePro Norma» мутахассислари дастурдан кўламдор фойдаланишни ўргатганлари айни муддао бўлди. Бунга, рости, кўп вақт кетмади. Дастур модуллари шундай тайёрланган эканки, ҳатто бу соҳадан йироқроқ фойдаланувчи ҳам уни бемалол ўзлаштира олади. Ўзлаштириш асносида дастур яратувчиларининг ўзи ёрдамлашиб тургач, хоҳласанг-хоҳламасанг, 1UZда ишлашнинг пири бўлиб кетар экансан киши.

Дастур бажарадиган вазифалар кўламига келганда шуни таъкидлаш керакки, унинг фойдаланувчига хуш келадиган жиҳатлари талайгина. Энг аввало, бу Т2 карточкаси (ходимнинг шахсий карточкаси) автоматлаштирилган тарзда билимдонлик билан юритилишидир. Тез ва қулай ишлайди. Яна бир эътиборли жиҳати, дастур ёрдамида йиллик статистика ҳисоботи тайёрлаш мумкинлигидир. Авваллари бу анчагина машаққатли, кўп вақт ва меҳнат талаб этадиган иш эди. Дастур бу вазифани бизга имкон қадар осонлаштириб берди. Учинчидан, дастурнинг меҳнат таътилларига тааллуқли янгиликларини мақтамаслик инсофдан эмас. Олдинлари керакли маълумотларни ҳар ойда Excelга киритиб борардик. Энди бўлса, бу иш билан шуғулланмаймиз ҳисоб, негаки таътиллар ҳисобини юритишни дастурнинг ўзи эпламоқда. Кадрлар бўйича иш юритишни билимдонлик билан олиб бориш учун керакли ҳужжатлар туркуми борлиги ҳам, одамни қувонтиради, албатта. Буйруқ чиқаришдан тортиб, анкеталаргача, ҳамма-ҳаммаси омилкорона ва қулай қилиб модуллаштирилган.

Очиғини айта қолай, ҳозирча унда камчилик кўрмадим. Мабодо камчиликлари чиқиб қолган тақдирда ҳам, бу хусусда «BePro Norma» мутахассисларига, бинобарин дастур ишлаб чиувчиларига дарҳол хабар қиламиз. Улар билан мулоқот йўли ҳамиша очиқ. Доимий эътиборлари учун ташаккур! Дастурда мудофаа ишлари бўйича маромига етказилган ҳисоботлар ҳам берилса эди, деган истак-хоҳишимизни дастур ижодкорларига етказдик. Дастурчилар яқин орадаги янгиликлар асносида уни мужассам топтиришга ваъда бердилар.

Дастурда электрон янгиланиш назарда тутилганлиги хўп яхши иш бўлибди. Анчагина масофа ажратиб турадиган биздек мижозлар учун бу нарса қулай ва ғоят амалиётбопдир.


Дастур фойдаланувчисининг фикр-мулоҳазаларини мухбиримиз
Наталья СПИРИДОНОВА ёзиб олди.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 3827 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.
2014-12-17 09:42:53, Гость_:
1 uz урганиш учун кайерга мурожат килиш лозим?
2014-12-17 10:06:12, Maruf Usmanov-Norma [админ]:
Гость_
1 uz урганиш учун кайерга мурожат килиш лозим?
Ҳурматли Гость_"!
Уш бу масала бўйича Одил Анарбекович Турдикуловга, "БиПро Норма" раҳбарига www.1uz.uz ва 230-21-12 телефон рақамига  орқали мурожаат килишингизни сўраймиз

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика