Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Устуворликлар

2015 йил 1 январдан барча солиқ ҳисоботлари «Интернет орқали» топширилади

2014 йил 4 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-379-сон Қонун билан Солиқ кодексининг солиқ ҳисоботларини тақдим этиш усулларига дахлдор 45-моддасига ўзгартиришлар киритилди.

 

Президентнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон) ва «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон) фармонлари билан 2014 йилнинг охирига қадар барча тадбиркорлик субъектлари солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига босқичма-босқич ўтказилиши назарда тутилган. Шу йиллар мобайнида барча солиқ тўловчилар ҳисоботларни бундай топширишнинг афзалликларини баҳолай олдилар: илгари ҳисобот даврида навбатда туришларга кетадиган вақт иқтисод қилиниши, офисдан ёки уйдан чиқмай туриб, куннинг исталган вақтида ва ҳаттоки дам олиш кунларида ҳам ҳисоботларни жўнатиш имкониятининг мавжудлиги ва бошқалар.

Агар илгари корхоналар ўзлари учун ҳисоботлар топшириш усулини (ДСИга ўзлари ҳисоботни олиб келишлари, почта орқали буюртма хат билан юбориш ёки Интернет тармоғи орқали электрон шаклда жўнатиш) танлаган бўлсалар, 2015 йил 1 январдан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар билан илгари амал қилган усуллар бекор қилинади ва фақатгина Интернет тармоғи орқали электрон ҳужжат шаклида ҳисоботларни топшириш назарда тутилади.

Бундай ўзгаришлар айни вақтида амалга оширилди, чунки барча фаолият соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти давлат даражасида ҳам, алоҳида корхона даражасида ҳам йилдан-йилга ошиб боряпти.

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 3707 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика