Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Бевосита мулоқот

Бош бухгалтер она бўлмоқчи

Мен декрет таътилига чиқмоқчиман. Бухгалтер бўлиб ишлашим боис ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга қобилиятсизлик варақамга доир ҳисоблаб ёзишни ўзим қилишим керак.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳисоб-китобида ижтимоий суғурта тўловлари солинадиган қандай тўловлар иштирок этади? Улар жумласига «шанбаликлар», вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари кирадими? Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қандай солиқлар солинади? Агар мен иш берувчига ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини уни олган кунда эмас, балки фақат бир неча кун ўтгач тақдим этсам, бу ҳол қоидабузарлик ҳисобланадими?

А.Аверкеева, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Сиз каби меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришда ойлик иш ҳақи ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган кунгача доимий равишда олиб келинган қўшимча ва устамаларни қўшган ҳолда ойлик маош ва бундай таътил бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари ҳисобланган барча мукофотларнинг 1/12 қисми олинади (Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 55-банди, АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1136-сон Низом). Бундай мукофотларга йил учун иш якунлари бўйича ва ташкилотнинг мукофотлар тўғрисидаги низоми бўйича тўланадиган бошқа мукофотлар, кўп йил ишлаганлик учун тақдирлаш, иш натижалари билан боғланмаган бир марталик мукофотлар (масалан, байрамларга, туғилган кун муносабати билан, юбилей санаси билан боғлиқ мукофотлар) киритилиши мумкин.

«Шанбаликлар» учун ҳисобланадиган меҳнат ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради (Солиқ кодексининг 172-моддаси, бундан кейин – СК). Шу сабабли, СКнинг 307-моддасига кўра, унга суғурта бадаллари солинади ва нафақани ҳисоблаш чоғида эътиборга олинади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси эса бошқа даромадлар жумласига киради (СКнинг 178-моддаси). Меҳнат ҳақи тарзидаги даромад бўлмаганлиги боис унга суғурта бадаллари солинмайди (СКнинг 306-моддаси) ва, бинобарин, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳисоб-китобида инобатга олинмайди.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига ҳеч қандай солиқ солинмайди. У ходиманинг бошқа даромадларига киритилади (СКнинг 178-моддаси 1-банди), унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (СКнинг 179-моддаси 20-банди), ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари (СКнинг 306-моддаси) солинмайди.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини уни бериш кунида тақдим этмаслик ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди, чунки унга доир ҳисоблаб ёзиш ҳар қандай ҳолда таътилнинг 126 (140) календарь кунидан келиб чиқиб амалга оширилади (МКнинг 233-моддаси). Қонун ҳужжатларида иш берувчига ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этишнинг аниқ санаси белгиланмаган. Бироқ шуни ҳисобга олиш лозимки, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан бошлаб кўпи билан 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда (яъни, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тақдим этилганда) тўланади (1136-сон Низомнинг 5-банди).

 

Ирина АХМЕТОВА, экспертимиз.

Прочитано: 2389 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика