Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 30 / Солиқ солиш

Аэропортдан меҳмонхонагача таксида

Ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, корхонамизнинг бошқарув аппарати ходимини чет элга – Ўзбекистондан ташқарига хизмат сафарига юбордик.

Ушбу ходимимиз хизмат сафаридан келгандан сўнг бухгалтерияга тақдим этган бўнак ҳисоботларида у чет элда аэропортдан ўзи яшаган меҳмонхонагача таксида борганлигини кўрсатган ва буни тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳам илова қилган.

Ходимимиз кўрсатган мазкур суммага жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими ёки ушбу сумма ходимнинг даромади бўлиб ҳисобланмайдими? Бу ҳолда Солиқ кодексининг 171-моддаси талабларига асосан имтиёз қўлласак тўғри бўладими?

Авазжон Шукуров, МЧЖ бош бухгалтери.

Самарқанд вилояти.

 

– Ходимлар Ўзбекистондан ташқарига хизмат сафарига юборилганда сафар харажатларини тўлашда Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибига (АВ томонидан 5.06.2000 йилда 932-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – Тартиб) амал қилиш керак бўлади.

Тартиб мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибини белгилайди.

Тартибнинг 1.2-бандига биноан, хизмат сафари харажатларига қуйидагилар киради:

– суткалик харажатлар;

– яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар;

– транспорт харажатлари (таксидан ташқари);

– вакиллик харажатлари;

– кўзда тутилмаган харажатлар;

– Тартибга мувофиқ қопланиши лозим бўлган хизмат сафарининг бошқа харажатлари.

Транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар ҳақиқий харажатлар бўйича уларни тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарти билан тўланади.

Ходимга (хорижий давлат ҳудудида) аэропорт, вокзал, соҳил (пристан)дан яшаш жойигача бориш ва қайтишдаги йўл харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда транспорт харажатлари таркибида қопланади.

Шаҳар ичидаги транспортдан фойдаланганлик учун харажатлар ходимга суткалик харажатлар таркибида қопланади. Ушбу мақсад учун ходимга суткалик харажатлардан ортиқча қопланадиган суммалар фойда солиғига ва жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиққа тортилади.

Чет элга хизмат сафаридаги йўл харажатларини қоплашда шуни ҳисобга олиш лозимки, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ушбу тўловларни амалга оширмаслик амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда амалга оширилган тегишли харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилиши лозим.

Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига асосан юридик шахслар амалга оширадиган хизмат сафарларидаги қуйидаги компенсация тўловлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди:

1) тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда;

2) уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда – қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;

3) тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;

4) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

5) қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, таксига харажатлар хизмат сафари тўловларига кирмаслигини ҳисобга олиб, уларга Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди қоидалари татбиқ этилмайди, яъни уларни ходимнинг даромади ҳисобланмайдиган юридик шахснинг харажатлари сифатида баҳолаб бўлмайди.

Мазкур тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган моддий наф тарзидаги даромадларга киради. Бундай даромадларнинг рўйхати Солиқ кодексининг 177-моддасида келтирилган.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, сиз қайд этган мазкур суммалардан ижтимоий суғуртага ажратмалар қилинмайди, чунки улар меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлар таркибига кирмайди.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2578 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-09-01 23:52:39, Гость_:
Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика