Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 30 / Олий хўжалик судида

Суд мажлислари видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда хўжалик судларининг 2014 йил биринчи ярмидаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси К.Комилов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асослари тобора мустаҳкамланаётганини таъкидлади.

2014 йилнинг биринчи ярмида хўжалик судларига келиб тушган 121 мингдан ортиқ ариза ва даъво аризалари кўриб чиқилиб, ҳал этилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, жумладан, фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 13 мингдан зиёд иш кўрилиб, уларнинг фойдасига 128,9 миллиард сўм маблағ ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Тадбиркорларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида 35 мингдан ортиқ хўжалик ишлари бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларининг тадбиркорлик субъектлари манфаатларига хилоф равишда чиқарган ҳужжатларини ҳақиқий эмас, деб топиш ва ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўллашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Суд фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари изчил татбиқ этиб борилмоқда. Олий хўжалик судининг расмий веб-сайтида даъво ариза ва илтимосномаларни электрон шаклда қабул қилиш ҳамда суд ҳужжатлари, бошқа хат-хабарларни ишда иштирок этувчи шахсларга электрон шаклда юбориш тизимининг жорий этилганлиги амалиётда ўз самарасини бермоқда. Хусусан, ҳисобот даврида хўжалик судларига электрон шаклда юборилган мурожаатлар сони аввалги йилга нисбатан 11 бараварга кўпайиб, 20 мингдан ошди. Бу эса 2014 йилда хўжалик судларига келиб тушган даъво аризалари ва аризаларнинг 15 фоизи электрон шаклда жўнатилганлигини кўрсатади. Айни пайтда, суд муҳокамаси иштирокчиларига 29 мингга яқин хабар ва суд ҳужжатлари судлар томонидан электрон шаклда юборилди.

2014 йил 1 сентябрдан бошлаб хўжалик судларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа тарзида ўтказиш тизими ишга тушади. Cуд мажлисларини бундай тартибда ўтказилиши судда иштирок этувчи шахслар, жумладан, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг вақт ва маблағларини тежаб, ўз ҳудудларидан чиқмасдан туриб, бошқа ҳудуддаги суд мажлисларида қатнашиш имконини беради. Шунингдек, бу тизим жойлардаги тадбиркорлар, фуқаролар учун Олий хўжалик суди раҳбариятининг шахсий қабулларини ташкил этишда қўл келади.

Раёсат йиғилишида видеоконференцалоқа тизимини жорий этиш бўйича жойларда олиб борилаётган ишлар ҳолати атрофлича муҳокама қилиниб, мазкур тизим узлуксиз ва тўлақонли ишлашини таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгиланди.

Йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бирга, судда ишларни ўз вақтида кўриш, суд ҳужжатларини тарафларга белгиланган муддатда жўнатиш, суд таъсирчанлиги, ҳуқуқий тарғибот, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, шунингдек, хўжалик судларида ишларни ташкил этиш борасида йўл қўйилган камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Уларни бартараф этиш, судья ва суд ходимларининг масъулиятини янада ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1866 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика