Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 28 / Бизнинг маслаҳатлар

Товар қайта баҳоланди

Хусусий корхонамиз бир нечта фаолият тури билан шуғулланади ва ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади.

Бизда мавжуд товар-моддий захираларни қайта баҳолайдиган бўлсак, бу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай ифодаланади ва бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Қайта баҳолашдан олинадиган даромадга солиқ солинадими?

Аҳмад Турсунқулов, корхона раҳбари.

Жиззах шаҳри.

 

Хусусий корхонамиз бир нечта фаолият тури билан шуғулланади ва ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади.

Бизда мавжуд товар-моддий захираларни қайта баҳолайдиган бўлсак, бу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай ифодаланади ва бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Қайта баҳолашдан олинадиган даромадга солиқ солинадими?

Аҳмад Турсунқулов, корхона раҳбари.

Жиззах шаҳри.

Сиз кўтарган масала 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» билан тартибга солинади. Мазкур БҲМСнинг мақсади ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик шахсга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг (ТМЗ) бухгалтерия ҳисоби услубияти ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишини белгилашдан иборат.

ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тан олиш пайтини белгилаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш; ТМЗ таннархига киритиладиган харажатларни белгилаш, харажатларни, шу жумладан харажат сифатида ТМЗ қийматини кейинчалик тан олиш; ТМЗ қийматини сотиш (баҳолаш)нинг соф қийматига қадар камайтириш; уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни, шунингдек улар бўйича ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартибини аниқлаш.

4-сон БҲМСнинг 11-бандига кўра ТМЗ қуйидаги икки қиймат: ҳисобот даври охиридаги таннархидан ёки сотишнинг соф қийматидан энг кам қиймат бўйича баҳоланади.

Сотишнинг соф қиймати деганда ТМЗни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати тушунилади (4-сон БҲМСнинг 4-банди). Сотишнинг жорий қиймати ТМЗнинг ҳар бир бирлиги (тури) бўйича аниқланади ва ҳужжат билан тасдиқланиши керак.

Солиқ кодексининг 135-моддасига кўра мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади.

4-сон БҲМСнинг 43-бандига асосан ТМЗ бирлигининг жорий қийматини ҳужжатли тасдиқлаш учун ташкилотнинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

а) ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган ТМЗ ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) тўғрисида маълумотлар;

б) харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) ЭАВда ТМЗ бирлигининг таннархи тўғрисида маълумотлар, бунда хорижий валюталар курсларининг Марказий банк томонидан қайта баҳолашни ўтказиш санаси ва ТМЗнинг тегишли бирлигини харид қилиш санасида белгиланган сўмга нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланади;

в) тегишли давлат органларидаги мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида ОАВ ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

д) баҳоловчининг ТМЗ тегишли бирлигининг жорий қиймати тўғрисидаги ҳисоботи.

ТМЗ таннархининг ушбу товар-моддий захираларни сотишнинг соф қиймати суммасидан ошадиган суммаси, яъни қайта баҳолаш натижасида ТМЗнинг арзонлашиш суммаси у юзага келган ҳисобот даврининг харажатларига киритилади.

Ҳар бир кейинги даврда сотишнинг соф қийматини янгидан қайта баҳолаш ўтказилиши мумкин. Иқтисодий конъюнктуранинг ўзгарганлиги сабабли ташкилотнинг мулкидаги илгари қиймати пасайтирилган ТМЗни сотишнинг соф қиймати ошган ҳолда тегишли ҳисобдан чиқариш суммаси шу тариқа тикланадики (тиклаш дастлабки ҳисобдан чиқариш миқдорлари билан чекланган), бунда янги баланс қиймати ушбу икки қийматнинг энг ками - таннарх ёки қайта кўриб чиқилган сотишнинг соф қийматига қадар келтирилади. Бунда қўшимча баҳолаш суммаси илгари ҳисобдан чиқарилган қийматни пасайтириш суммасидан ошмаслиги керак.

ТМЗни қайта баҳолаш натижалари қайта баҳолаш махсус қайдномасига (далолатномасига) киритилади, унда қайта баҳолашни ўтказиш санаси, қайта баҳоланаётган ТМЗнинг номи (тури), шунингдек натижанинг ўзи – қийматни пасайтириш ёки қўшимча баҳолаш суммаси кўрсатилади.

Бу операциялар 21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

ТМЗ қийматини пасайтириш акс эттирилганда

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

ТМЗни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (1000, 2900 ва бошқалар)

ТМЗни қўшимча баҳолаш акс эттирилганда

ТМЗни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (1000, 2900 ва бошқалар)

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

Солиқ солиш мақсадида ТМЗни қўшимча баҳолаш суммаси улар қўшимча баҳоланган ҳисобот даврида ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базанинг таркибига киритилиши лозим бўлади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари

ташкилоти эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 1912 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика