Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 27 / Интеграция

FATCA. Ҳаракат қилиш вақти келди

2014 йил 1 июлдан бошлаб АҚШда Хориждаги ҳисобварақларга солиқ солиш тўғрисидаги қонун – Foreign Account Tax Compliance Act (бундан кейин – FATCA) кучга киради, у АҚШ резидентлари хорижий молия ташкилотлари орқали амалга оширадиган операцияларга солиқ солиш тартибига жиддий ўзгартиришлар киритади. FATCAни қўллаш хорижий молия ташкилотларидан АҚШ солиқ хизмати (бундан кейин – IRS) билан АҚШ солиқ тўловчилари хорижий банкларда очадиган ҳисобварақларнинг мавжудлигини назорат этиш ва улар тўғрисида Қўшма Штатларнинг солиқ хизматини хабардор қилиш хусусида махсус битимлар тузишни талаб қилади. 

 

Қонунни қабул қилишдан мақсад – Америка фуқаролари ва резидентлари АҚШдан ташқарида оладиган даромадлардан солиқ тўлашдан бўйин товланишининг олдини олишга йўналтирилган механизмни жорий этиш. Шу муносабат билан Қўшма Штатлар молия институтларига FATCA талабларига мувофиқ мижозларни идентификациялаш таомилини белгилашни таклиф этмоқда.

Солиқ органларига ахборот берилишини тартибга солиш учун АҚШ билан молия институтлари жойлашган мамлакатлар ўртасида тасдиқланган икки моделнинг бирига биноан ҳукуматлараро битимлар тузиш режалаштириляпти. Ҳозирга келиб 26 мамлакат билан (шу жумладан Буюк Британия, Франция, Япония ва Германия билан) бундай битимлар имзоланган, 24 мамлакат билан музокаралар олиб бориляпти. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги битим имзоланиш босқичида. АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси берган ахборотга кўра, уни 2014 йил 1 июлгача тузиш режалаштирилган.

Ҳозирдаёқ нималар қилиш лозим?

FATCA Ўзбекистоннинг барча молия институтларига дахл қилади. Ўз фаолиятини унинг талабларига мувофиқлаштириш учун молия ташкилотлари бир қатор шартларни бажаришлари лозим. Аввало уларнинг эгалари орасидаги америкалик солиқ тўловчиларни аниқлаш ва улар тўғрисида АҚШ солиқ органларига ахборот бериш учун янги ва мавжуд мижозлик ҳисобварақларини таҳлил қилиш лозим. Тизим иштирокчиси бўлган банклар кейинчалик бир қатор ҳаракатларни амалга ошириши талаб қилинади.

IRSда рўйхатдан ўтиш. Барча молия институтлари IRSнинг электрон порталида рўйхатдан ўтказилиши шарт, шундан кейин улар тизим иштирокчилари рўйхатига киритилади. АҚШ федерал солиқ бошқармаси рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш бўйича тавсияларни чоп этди (улар билан http://www.irs.gov/Businesses/Corporations/FATCA-Registration ҳаволаcи орқали танишиш мумкин).

Шуъба ташкилотларни классификациялаш. Молия институтларининг филиаллари ва уларнинг шуъба компаниялари ўз мақомларини FATCAга мувофиқ белгилашлари керак. Агар улар молия институтлари сифатида классификация қилинсалар, уларга нисбатан FATCAнинг муайян талаблари қўлланади.

Мавжуд ҳисобварақларни аниқлаш. Молия институтларига FATCAнинг талаблари татбиқ этиладиганларини аниқлаш ва ушбу қонун талабларига мувофиқ классификациялаш учун ўз мижозларининг ҳисобварақлари тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилиш кўрсатмаси берилган.

Ҳисобварақларни таҳлил қилиш. Таҳлил қилинадиган ҳисобварақларни аниқлаб, молия институтлари уларни FATCA талабларига мувофиқ классификациялаш учун зарур ахборотни йиғадилар. Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари юзасидан кредит ташкилотлари уларнинг эгаси АҚШ резиденти (масалан, Грин-карта эгаси) ёки АҚШ фуқароси ҳисобланиш-ҳисобланмаслиги ёхуд АҚШга мансублик аломатларига (масалан, Америка телефон рақами ёки почта манзили) эга ёки эга эмаслигини белгилайди. Ҳисобварақлар эгалари – юридик шахсларни ҳам кредит ташкилотлари FATCA талабларига мувофиқ классификациялайдилар.

Иккала ҳолда танланган даражани тасдиқлаш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. Масалан, юридик шахс пассив номолиявий ташкилот сифатида классификацияланган бўлса, унинг асосий америкалик мулкдорлари тўғрисида ахборот йиғиш талаб қилиниши мумкин.

Мавжуд ҳисобварақларнинг кенгайтирилган текширувини ўтказиш. Йирик ҳисобварақлар (1 млн АҚШ долларидан кўп) учун унинг эгаси АҚШ солиқ тўловчиси сифатида идентификацияланишини қўшимча асослаш сифатида қоғоз ифодаловчиларидаги ҳужжатларни текшириш, шунингдек мазкур ҳисобвараққа хизмат кўрсатадиган менежер билан маслаҳатлашиш мумкин.

Мижозни идентификациялаш тўғрисидаги ахборотни текшириш ва янги ҳисобварақларни классификациялашда пулларни «ҳалол» олишга қарши курашда кўмак бериш. Келажакда молия институтлари, ҳисобварақ эгаси билан ишлашда олинган ахборотни тўғри классификациялаш учун таҳлил қилишлари лозим бўлади.

Ҳисобварақлар бўйича ҳисобот бериш. Ҳисобварақлар классификациялангандан кейин молия институтлари уларни IRSга бериш учун солиқ органларига вақти-вақти билан ахборотни (масалан, ҳисобварақ эгасининг исми, СТИР ва ҳисобварақдаги баланси) тақдим этишлари шарт.

Бу чораларнинг ҳаммаси дунё банкларидаги америкалик солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақларини тизимлаштириш, шунингдек АҚШ қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладиган эҳтимолий солиқ тўлашдан қочувчиларни аниқлашга йўналтирилган.

 

FATCAга РИОЯ ЭТИШ: АФЗАЛЛИКЛАР ВА ХАТАРЛАР

Ўзбекистон банкларининг FATCAда иштирок этмаслиги улар учун обрў-нуфуз бобида қўшимча хатарлар келтириб чиқариши ҳамда IRS ва хорижий молия ташкилотлари томонидан санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин. Хусусан, улар халқаро банк ўтказмалари суммаларининг 30%ини мажбуран олиб қўйиш тарзида акс этиши мумкин. FATCAда иштирок этишдан бош тортган банкларга халқаро ҳамжамият солиқлардан бўйин товлаш, жиноий йўл билан топилган пул маблағларини «ҳалол» олиш ва бошқалар билан боғлиқ жиноятларга жалб этилиши мумкин бўлган эҳтимолий хатарли контрагентлар сифатида қарайди.

Бундан ташқари, қўшилмаган банклар билан иш юритиш FATCA иштирокчиси бўлган банклардан муайян маъмурий функцияларни бажариш зарурати билан боғлиқ қўшимча харажатларни талаб қилади. Айни шу сабабли уларда фақат ўзларига ўхшаганлар билан амалий муносабатларни қўллаб-қувватлаш хоҳиши уйғониши мумкин. FATCAга қанча кўп банк қўшилса, унга қўшилмаган банкларнинг фаолият юритиши шунча қийинлашади.

 

FATCAни АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ

FATCA тизимига кириш бўйича барча босқичлардан ўтиш учун Ўзбекистон молия институтларига бундай лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий тажрибасига эга бўлган мутахассисларнинг маслаҳатлари керак бўлиши мумкин. Кириш жараёни ички сиёсат ва таомилларнинг салмоқли ҳажмини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишни талаб қилади.

 

Андрей ТЁ,

«Делойт» компаниясининг Солиқлар
ва ҳуқуқ департаменти менежери, Ўзбекистон.

Прочитано: 2214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика