Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 27 / Долзарб мавзу

Бекор қилинган имтиёз бўйича ҳисобот

1 АПРЕЛДАН БЕКОР ҚИЛИНГАН ИМТИЁЗ ҚЎЛЛАНИШИНИ СОЛИҚ ҲИСОБОТИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТТИРАДИЛАР* 

Жорий йилда банкларнинг солиқ ҳисоботига анча ўзгартиришлар киритилди. 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонуннинг 2-моддаси билан 2014 йил 1 апрелдан бошлаб банкларга жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига солиқ солинадиган фойдани камайтириш тарзида, бўшайдиган маблағлардан юқорида кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан фойдаланилганда берилган имтиёзнинг амал қилиши тугади.

Бунда ҳеч қандай ғайритабиийлик йўқдек: Қонун қабул қилиндими – у бажарилиши керак. Бироқ ўзгартириш оддийдек бўлиб кўринса-да, амалиётда ўзига хос муаммолар юзага келиши мумкин. Уларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва 2000 йилда бошланган кўп йиллик амалиётга барҳам бериш вақти келди.

 

ЯҚИН ЎТМИШГА НАЗАР

Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг (19.05.2000 йилдаги 195-сон) 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари томонидан солиқлар тўлаш тартибига1 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (АВ томонидан 21.10.2000 йилда 677-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилди, уларда банклар томонидан бўшайдиган маблағларни жисмоний шахслар муддатли омонатлари (депозитлари) бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтириш билан, бундай омонатлар ҳажмларининг ўсиши суммасига солиқ солинадиган фойдани, камайтириш тартиби назарда тутилган.

2004 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2004 йилдаги 89-сон Қарори билан мазкур имтиёз жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига ҳам татбиқ этилган эди. Кейинчалик у Солиқ кодекси 159-моддасининг янги таҳрири билан мустаҳкамланган.

Иқтисодиётга бўш маблағларни жалб этиш бўйича вазифаларни бажариш учун ҳукумат мамлакат банклари билан биргаликда чоралар ишлаб чиқди ва жорий этди, уларнинг натижасида аҳоли учун банкларимиз таклиф этаётган турли-туман омонатлар пайдо бўлди. Банклар қандай юклама остида қолганлигидан келиб чиқиб ҳукумат қонун ҳужжатлари ва қонуности ҳужжатлари орқали имтиёз ва преференциялар воситасида унинг бир қисмини давлат бюджети зиммасига юклади. Улардан бири муддатли омонатларнинг ўсишига доир имтиёз бўлди. Тижорат банкларининг Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланиши фойда солиғи ставкалари 2000 йилдаги 31%дан бугунги кунда 15%га пасайтирилиши ва солиқ солинадиган базанинг ҳисоб-китоб механизмини ўзгартириш йўли билан солиқ юки аста-секин камайтирилишида ифодаланди.

 

БУГУНГИ КУНДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

Юқорилаб борувчи спираль бўйлаб ривожланаётганлигимиз сабабли, бугун биз барқарор иқтисодиёт, олдиндан баҳолаб бўладиган ва бошқариладиган инфляцияга эгамиз. Бу Марказий банкка қайта молиялаш ставкасини 10% даражасида белгилаш, аҳолининг юксак ишончидек барқарор дастакка эга бўлган тижорат банкларига эса омонатларни ўзаро фойдали шартларда жалб этиш имконини берди. Айни юзага келган вазият ушбу мақолада муҳокама қилинаётган имтиёзнинг бекор қилиниши вақтини белгилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, банкларнинг имтиёздан фойдаланиш имконияти аввал-бошдан иккита мажбурий шартнинг бўлишини тақозо этган. Биринчидан, Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобига2 8-илованинг 020-сатрига кўра омонатлар кўпайган бўлиши керак. Иккинчидан эса, фоиз ставкасини оширишга ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, банкнинг ҳисоб-китоб қилинадиган солиқ солинадиган фойдасининг ижобий қиймати зарур (Ҳисоб-китобга 8-илованинг 090-сатри). Мақсадли бўлган имтиёз дарҳол ушбу харажатларни қоплашга ишлатилади, бу эса ўз навбатида солиқ ҳисоб-китобини бир қадар мураккаблаштиради.

Ушбу шартларга риоя этилиши ёки, аксинча, риоя этилмаслиги кўпинча банклар билан солиқ органлари ўртасида муддатли омонатлар кўпайган суммасига фойдани камайтириш қисмида имтиёзни қўллашнинг қонунийлиги хусусида низолашувга олиб келди. Бироқ Ҳисоб-китоб шаклининг ўзи имтиёз ҳисоб-китоби якунида ижобий қийматга эга бўлган тақдирда банклар уни қўллашининг тўғрилигини назарда тутади. Зеро айни ижобий натижа қонун ҳужжатлари билан белгиланган шартларга риоя этилганлигини тасдиқлайди.

 

МУТАХАССИС ФИКРИ

Солиқ ҳисоботини тайёрлаш олдидан кўпчиликда 1 апрелдан имтиёз бекор қилиниши муносабати билан II чорак учун унинг ҳисоб-китоби шаклини қандай қилиб тўғри тўлдириш ва 2014 йил ярми, 9 ойи учун фойда солиғи ҳисоб-китобларини қандай топшириш лозим деган савол туғилади. Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона тарифлари сиёсати бошқармаси бошлиқ ўринбосари Мурод ҚОДИРОВ ушбу вазиятни шарҳлаб берди:

МВ ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфра­тузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобига 8-илованинг изоҳи 5-банд билан тўлдирилди: «5. 2014 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний шахсларнинг омонатлари (муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари) ҳажмларининг кўпайган суммасига доир имтиёз бекор қилиниши муносабати билан мазкур илова фақат 2014 йил I чораги якунлари бўйича тўлдирилади ва ҳисобот бериладиган солиқ даври мобайнида ўзгармай қолади».

Бундан келиб чиқадики, имтиёз суммаси 2014 йил ярми, 9 ойи ва бутун йил учун ҳисоботда ҳам I чорак даражасида қайд этилади. Яъни ушбу йилнинг 31 мартидаги банкнинг баланс маълумотларидан келиб чиқиб ҳисобланган муддатли омонатларнинг кўпайишига имтиёзни бутун солиқ даври мобайнида ҳисобга олиш мумкин. Бироқ бунда шуни унутмаслик керакки, имтиёз қўлланган фойда суммаси 2014 йил I чораги якунлари бўйича кўрсатилган солиқ солинадиган фойдадан кўп бўлиши мумкин эмас.

Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

2014 йил I чораги якунлари бўйича банкнинг баланс маълумотлари асосида Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобига 8-иловани бирма-бир тўлдирамиз. Ижобий якуний натижа олинган тақдирда унинг қийматидан имтиёз сифатида фойдаланилади ва, тегишинча, Ҳисоб-китобга 6-илова «Солиқ солинадиган фойдани камайтириш»га кўчирилади.

Ҳисоб-китобга

8-ИЛОВА

2014 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ОМОНАТЛАРИ (МУДДАТЛИ ОМОНАТЛАРИ, ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАР БЎЙИЧА ОМОНАТЛАРИ ҲАМДА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН ЖАМҒАРМА СЕРТИФИКАТЛАРИ) ҲАЖМЛАРИНИНГ КЎПАЙГАН СУММАСИГА БАНКЛАРНИНГ СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ФОЙДАСИНИ КАМАЙТИРИШ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр

коди

Сумма

 

Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажми суммаси (20406, 20606, 22617, 22618, 23604 баланс ҳисобварақлари сальдоси):

 

010

 

Х

 

ҳисобот даврининг бошига

 

011

 

12 065 159 824

 

ҳисобот даврининг охирига

 

012

 

18 543 253 982

 

Жисмоний шахслар омонатлари ҳажмларининг кўпайган суммаси (012-сатр – 011-сатр)

 

020

 

6 478 094 158

 

Базавий фоиз ставкаси, фоизда (Марказий банкнинг ойлик қайта молиялаштириш ставкаси х 75%)

 

030

 

0,625

 

Ҳисобот даври охирида 50110, 50606, 51106 ва 54204 баланс ҳисобварақларида акс эттирилган жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажми бўйича фоизли харажатлар суммаси

 

040

 

319 448 532

 

Ҳисобот даври учун жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг ўртача суммаси (20406, 20606, 22617, 22618 ва 23604 баланс ҳисобварақлари сальдоси асосида аниқланади)

 

050

 

14 611 555 448

 

Ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган фоиз ставкаси, фоизда [(040-сатр / 050-сатр) х 100 / ҳисобот давридаги ойлар сони]

 

060

 

0,7288

 

Фоиз ставкасининг кўпайган қисми, фоизда (060-сатр – 030-сатр)

 

070

 

0,1038

 

Фоиз ставкасини ошириш учун қилинган харажатлар суммаси
(050-сатр х 070-сатр х ҳисобот давридаги ойлар сони)

 

080

 

45 481 867,35

 

Фоиз ставкасини ошириш учун қилинган ҳақиқатдаги харажатлардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойда
(080-сатр х 100 / фойда солиғи ставкаси)

 

090

 

303 212 449

 

Солиқ солинадиган фойдани камайтиришни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган сумма

 

100

 

303 212 449

 

Кўпайиш суммасига тўғри келувчи ҳамда жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича фоиз ставкасининг ошишига йўналтирилувчи фойда солиғи суммаси (100-сатр х фойда солиғи ставкаси)

 

110

 

45 481 867,35

 

Солиқ солинадиган фойдани камайтириш суммаси
(100-сатр – 110-сатр)

 

120

 

257 730 581

 

 

Ҳисоб-китобга

6-ИЛОВА    

2014 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ФОЙДАНИ КАМАЙТИРИШ

Солиқ солинадиган фойдани камайтириш – жами
(030-сатр + 040-сатр + 050-сатр)

 

020

 

139 348 526

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган фойдани камайтириш – жами (031–037-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

 

030

 

257 730 581

 

...

 

...

 

...

 

жисмоний шахсларнинг омонатлари (муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари) ҳажмларининг кўпайган суммасига
(Ҳисоб-китобнинг 8-иловаси 120-сатри)

 

037

 

257 730 581

 

 

2014 ЙИЛ ЯРМИ УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ

      (сўм)

Моддалар номи

 

Сатр

коди

2014 йил 31 март учун баланс
маълумотлари

 

2014 йил 30 июнь учун баланс ­маълумотлари

 

Солиқ солинадиган фойда

(110-сатр – 120-сатр)

130

 

139 348 526

 

217 207 010

 

Солиқ солинадиган фойдани камайтириш (Ҳисоб-китобнинг 6-иловаси 020-сатри)

 

140

 

257 730 581

 

139 348 526

 

Солиқ солинадиган база – жами (130-сатр – 140-сатр)

 

150

 

0

 

77 858 484

 

...

 

...

 

 

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси

 

160

 

15%

 

15%

 

...

 

...

 

 

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисобот даври учун ҳисобланган суммаси (180-сатр – 190-сатр – 200-сатр + 210-сатр)

 

220

 

0

 

11 678 773

 

 

Юқорида 2014 йил I чораги учун имтиёз ҳисоб-китобида кўрсатилганидек, у 257 730 581 сўмни ташкил қилди, банкнинг солиқ солинадиган фойдаси эса ўша даврда – 139 348 526 сўм. Солиқ солинадиган фойданинг камайиши – 139 348 526 сўм 2014 йил охиригача қайд этилади.

Айтилганларга якун ясарканмиз, муддатли омонатларнинг кўпайишига имтиёз, шубҳасиз, Ўзбекистон банк тизимини мустаҳкамлашда ижобий роль ўйнаганлигини таъкидлаб ўтишни хоҳлардик. Ундан фойдаланиш тижорат банкларининг солиқ юкини камайтириш имконини берди. Бироқ ҳозирги воқелик янги устуворликлар ва урғуларни қўймоқда. Жамият ва давлат ривожланишини доимий тараққиётсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Унинг натижасида, хусусан, жамиятимиз ҳаётий фаолиятининг барча соҳалари учун қулай шарт-шароитлар яратилади, айни улар имтиёз бекор қилинишини муносиб қабул қилиш имконини берди. Алалхусус, ундан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлигини анчадан бери кўп мутахассислар шубҳа остига қўяётган эдилар.

 

*Мақола қисқартириб чоп этиляпти. У тўлалигича norma.uz сайтида жойлаштирилган.

 

1МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган, 18.03.1999 йилда 677-сон билан рўйхатдан ўтказилган. 26.06.2005 йилда ўз кучини йўқотган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова. 

 

Комила КАРИМОВА,

«RASTAX GROUP» МЧЖнинг банк иши бўйича мутахассиси.

Прочитано: 2255 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика