Газеталаримизга имтиёзли обуна бошланди. Бу эса сиз зўр имкониятга, хусусан:
а) обуна қиймати борасида дурустгина иқтисод қилиш – тежамкорликка эришиш;
б) одатдагидан ҳам кўпроқ имтиёзлар ва совғалар олиш имкониятига эга бўласиз деганидир.
Бонусларнинг умумий қиймати, одатда, обунанинг қийматини икки мартадан ҳам кўпроқ қоплайди.
Башарти сиз обунани 31 августга қадар расмийлаштирсангиз, бухгалтерия, солиққа оид, юридик ва бошқа фойдали ахборотлар мужассам топган «Солиқ ва божхона хабарлари» ҳамда «Норма маслаҳатчи» – «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталаримиз йиллик тўпламининг 52 та сони сизга 438 360 ёки 439 920 сўмга тушади. Ёдингизда бўлсинки, баҳолар кейинчалик ошиб боради!
Энди имтиёзларнинг тўлиқ туркуми билан таништирамиз:
1. Имтиёзли обуначи «NORMA» профессионал ривожланиш марказида бухгалтерия ҳисоби ёки солиқ солиш асослари бўйича ноёб муаллифлик масофавий курсларида 70 фоизлик сийлов билан таълим олиш (1 ўрин), агар 31 августга қадар обуна бўлишга улгурган бўлсангиз, ҳуқуқига эга бўлади. Борди-ю, шу муддатга қадар обуна бўлишга улгурмаган бўлсангиз ҳам сийлов оласиз (бироқ камроқ миқдорда – 50 фоиз).
Ўқув дарсликлари устида алламаҳалгача ўтириб, уларни «сув қилиб ичиб юбориш»га ҳожат йўқ: масофавий курслар одамни қийнамайдиган содда тилда ёзилган бўлиб, ажойиб видео ва мульт материаллар билан бойитилган, қизиқарли интерфаол тестлар, шу жумладан видеоўйин тарзидаги тестлар билан таъмин этилган.
Ўқишнинг битта курси сийловларсиз 300 000 сўмни ташкил этади. Сизга (ёки кўндира олсангиз, иш берувчингизга) бундай таълим 90 000 сўмга тушади. Ўқиш якунида сертификат ҳам берилади!
2. Обунани олдиндан (жорий йилнинг 31 августига қадар) расмийлаштирган газетхонларимиз қуйидаги яна бир жуфт бонусдан баҳраманд бўладилар:
● иккита одатий бепул семинарга қўшимча равишда яна битта (учинчи) бепул семинар. Семинарларни «NORMA» компаниясининг энг яхши экспертлари ҳамда солиқ солиш, бухгалтерия ҳисоби, ТИФ, кадрлар билан ишлаш ҳамда Ўзбекистонда бизнес учун бошқа долзарб соҳалар бўйича таклиф этиладиган мутахассислар ўтказадилар;
● биринчи марта янги бонус таклиф этилмоқда. Бу 2014 йил сентябрь–октябрь ойларида «NORMA» профессионал ривожланиш марказида 1UZ бухгалтерия дастурида ишлашнинг асослари бўйича бепул таълим олиш ҳуқуқидир. Ўқишни муваффақиятли тугаллагач, агар истасангиз, ташкилотингизга 1UZ лицензияланган дастурини 50 фоизли сийлов билан сотиб олиш имкониятини туҳфа этасиз, яъни уни 600 минг сўм ўрнига 300 минг сўмга сотиб олишга сабабчи бўласиз. Бошлиғингиз сиздан мамнун бўлиши турган гап, негаки мазкур фойдали дастур:
бухгалтерия ҳисобининг бирча жабҳаларини – касса ва банкни, асосий воситалар ва товар-моддий захиралар ҳисобини, иш ҳақини, контрагентлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни, солиқ солинадиган базани аниқлаш ва солиқларни ҳисоблашни автоматлаштиради;
бухгалтерия ўтказмаларини автомат тарзда шакллантиради;
бухгалтерия хатоликларидан ҳимоя этишни ўз ичига олган тизимга эга;
ўзбек ва рус тилларида иш олиб бориш имконини беради.
3. Сиз шунингдек ўз ичига «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести» ва «Норма» газеталарининг электрон ифодаси ҳамда экспертларнинг 2015 йилда ушбу газеталарда чоп этилган материалларининг мавзулар бўйича тизимлаштирилган тўплами – «Моҳир тахлам» ва «Умная подшивка»ни олувчи «Электрон газета–2015» ахборот маҳсулидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўласиз. Профессионал ахборот электрон манбаларидан фойдаланишга одатланган ёки хизмат ёзишмаларида экспертларнинг мақолаларидан касб тақозоси билан иқтибос келтиришга эҳтиёжи бўлган мутахассисларга бу жуда-жуда қизиқдир.
4. «Normaльная карта» дисконт картаси 2015 йилда «Gorod Skidok» дисконт дастурининг ҳамкор-ташкилотларида (кафе ва ресторанлар, дўкон ва сервис марказларида) иш, рўзғор ва оила учун олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлашда қатъий белгиланган сийловлар олиш ҳуқуқини беради.
5. «БЕВОСИТА МУЛОҚОТ» маълумотнома эксперт хизматининг қуйидаги хизматлари сиз учун бепуллигича қолмоқда:
● «Электрон газета–2015» ўрнатиладиган дастур интерфейси орқали экспертларимизга бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш ва бизнесни юритишнинг ҳуқуқий асосларига доир масалалар бўйича мурожаат қилиш имконияти;
● (8-371) 200-00-59 бевосита мулоқот телефони орқали бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш ва бизнесни юритишнинг ҳуқуқий асосларига доир масалалар бўйича экспертларнинг бепул маслаҳатлари;
● norma.uz корпоратив сайти орқали online-маслаҳатлар.
6. Пировардида ишхонангиз раҳбари ёки бош бухгалтерини таваллуд куни билан «top» реклама журналида ва радио орқали бепул қутлаш имконияти ихтиёрингизда бўлади. Борди-ю, ўзингиз бош бухгалтер ёки директор бўлсангиз, радио орқали шундай қутловни қабул қилиш имконига эга бўласиз.
Омад ва муваффақият сизга ҳар ишда кулиб боқсин!
Нашрларимизга ҳозирнинг ўзида, бевосита обунани расмийлаштириш зарурлигига сизни ишонтира олган бўлсак, у ҳолда газеталаримизнинг 24.06.2014 йилдаги 25-26 (1037-1038)-сонларида илова қилинган шартнома бланкасидан ёхуд бугунги сонимизнинг 13-14-бетларида чоп этилаётган оммавий офертадан дарҳол фойдаланиб қолинг. Бунинг учун уни (шартнома ёки оферта акцептини) тўлдириб, факс орқали жўнатинг ва 2015 йилга обуна учун тўловни амалга оширинг. Ана шунда ваъда қилинган имтиёзларнинг ҳаммаси сизники бўлади.
Бундан ташқари, газеталаримизга биринчилар қатори обуна бўлган дастлабки 10 нафар муштарийлар ҳақида газеталаримиз саҳифаларида ҳикоя қиламиз.
Хўш, кимлар биринчи бўлади?
«NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти.