Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Ёш оила кредитга уй-жой олса...

Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси томонидан қишлоқ жойларда қурилаётган намунали уй-жойларни харид қилиш учун 2014 йилда 3 хонали уйнинг нархи 160 млн сўм этиб белгиланган. Шу суммадан 40 млн сўм қийматидаги бошланғич тўловни (25%) корхонамиз ишчилар учун тўлаб берди. Бу суммага даромад солиғи солинмаслиги Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-бандида кўрсатиб ўтилган. Банкдан берилган ипотека кредити 96,1 млн сўмни ташкил этади. Энди ишчимизнинг ўзи якуний тўловни, яъни 23,9 млн сўмни тўлаши керак.

Ишчининг ойлигидан ўтказилган якуний тўлов бўйича ёш оиладан даромад солиғи ушланадими?

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК

Термиз минтақавий темир йўл узели.

 

Қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган якка тартибдаги уй-жойни сотиб олиш мақсадида умумий қий­мати 133,9 млн сўм бўлган уй-жой учун «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ билан ипотека кредити бериш тўғрисида шартнома туздим. Унинг шартларига кўра, иш берувчи бошланғич бадални (35 млн сўмни) қайтариб олмаслик шарти билан тўлаб берди (26,13 фоиз), субкредит суммаси – 79 590 минг сўмни ташкил этади.

Қолган 19,3 млн сўм якуний тўловни ўзимнинг ойлик иш ҳақимдан қоплаб бориш шарти билан қарз ҳисобидан тўлаб бердим.

Ушбу якуний тўлов учун ойлигимдан ўтказилган суммадан солиқ ушланадими-йўқми?

Илҳомжон Муҳаммедов,

Юқори Чирчиқ тумани.

 

– Маълумки, Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 25.05.2009 йилдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган) 2-бандида Низом мақсадлари учун қўлланадиган асосий тушунчалар келтирилган. Унда бошланғич бадал тушунчасига таъриф берилган, лекин якуний тўлов тўғрисида умуман сўз юритилмаган.

Шунингдек мазкур Низомнинг 2-иловаси билан Ипотека кредити бериш тўғрисидаги намунавий шартнома тасдиқланган. Ушбу намунавий шартномада ҳам якуний тўлов деган тушунча назарда тутилмаган.

Ҳақиқатан ҳам Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-бандида ёш оила аъзоларининг уй-жой олиш учун юридик шахсдан, яъни иш берувчидан олган маблағлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмаслиги ва унга солиқ ҳисобланмаслиги белгиланган. Шунга асосан сизнинг ходимларингиз ёш оила тоифасига кирганлиги сабабли «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ кредити ҳисобига сотиб олишлари учун корхона томонидан тўлаб берилган бошланғич бадал суммасига даромад солиғи солинмайди.

Уй-жой олинган (мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўт­казилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, бу даромадларга белгиланган тартибда со­лиқ солинади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига кўра қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш мақсадида кредитлар олган қурувчи шахс­лар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадларга солиқ солинмайди.

Шундан келиб чиқиб, ходимнинг ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирган даромадларга солиқ солинмайди.

Лекин, иш ҳақи ҳисобидан кредитни ёки улар бўйича ҳисоб­ланган фоизларни қоплаш учун эмас, балки қуриладиган уй-жой қийматининг якуний тўлови (биринчи савол бўйича – 23,9 млн сўм, иккинчи савол бўйича – 19,3 млн сўм) солиқдан озод этилиши назарда тутилмаган. Бинобарин, ушбу суммалардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 9265 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика