Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Дивидендга – маҳсулот

Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланади. Одатда, соф фойда корхона муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланади, яъни уларга дивидендлар тарзида ҳақ тўланади. Корхонамиз таъсисчисига унинг улушини омборимиздаги маҳсулотлар ҳисобидан бермоқчимиз. Бу қонунга зид эмасми? Мазкур операциянинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Абдумалик Тоҳиров.

 

– Дивидендлар олиш ҳуқу­қига қуйидаги жисмоний ва юридик шахслар ҳақли:

акциядорлик жамиятининг иштирокчилари харид қилган акциялари бўйича («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қи­лиш тўғрисида»ги 223-I-сон Қо­нуннинг 52-моддаси);

масъулияти чекланган жамият муассислари (иштирокчилари) устав капиталига (устав фондига) киритилган ҳиссалар бўйича («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сон Қонуннинг 25-мод­даси);

хусусий корхона (оилавий корхона) мулкдори солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин унинг тасарруфида қоладиган фойда қис­мида («Хусусий корхона тўғ­рисида»ги 558-II-сон Қо­нуннинг 24-моддаси);

фермер хўжалиги раҳбари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин фермер хўжалигининг тасарруфида қоладиган фойда қисмида («Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сон Қонун­нинг 27-моддаси);

ширкат аъзолари уставда назарда тутилган тартибда меҳнат ва мулкий ҳиссага мувофиқ («Кооперация тўғрисида»ги 295-XII-сон Қонуннинг 7-мод­даси);

тўлиқ ширкат иштирокчилари устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб тарзда, агар таъсис шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бў­лса («Хўжалик ширкатлари тўғ­рисида»ги 308-II-сон Қонун­нинг 20-моддаси);

коммандит ширкат ҳисса қў­шувчилари устав фондига киритган улушларига мутаносиб тарзда («Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги 308-II-сон Қонун­нинг 30-моддаси).

Дивидендлар корхона тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Уларни тўлаш учун асос бўлиб:

АЖда – акциядорлар умумий йиғилишининг қарори;

МЧЖда – муассислар (иштирокчилар) умумий йиғили­шининг қарори;

ХКда – хусусий корхона раҳ­бари, яъни мулкдорнинг буйруғи (фармойиши) ҳисоб­ланади.

Дивидендлар тўлайдиган корхоналар (тўлов манбаи) ­эълон қилинган дивидендларни ҳисобда жорий мажбуриятлар сифатида 6610-«Тўланадиган дивидендлар» ҳисобварағи кредити бўйича (таҳлил бў­йича) 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси» ёки 8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттирадилар.

Тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича дивидендлар тарзидаги даромаддан солиқни ҳи­соблаб ёзиш (дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича имтиёзлар бўлмаганда) 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» ҳисобварағи кредити бў­йича 6610-ҳисобварақ билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Дивидендлар нафақат пул маблағлари, балки бошқа мол-мулк билан ҳам тўланиши мумкин. Шу сабабли дивиденд тўловларининг бухгалтерия ҳисоби уларнинг берилиш шаклига боғлиқ бўлади. Дивидендлар тўлашнинг анъанавий вариантида (пул билан) 6610-ҳисобварақ кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган дивиденд суммалари 5110-«Ҳи­соб-китоб счёти», 5010-«Кассадаги пул маблағлари» ҳисобварақларига ёпилади. Дивидендларни мол-мулк билан тўлаш эса мол-мулкни реализация қилиш (чиқиб кетиши) ҳисобварақлари орқали акс эттирилади.

Солиқ солиш мақсадида олувчиларда дивидендлар қу­йи­даги кўринишда эътироф этилади:

бошқа даромадлар деб – юридик шахсларда Солиқ кодекси 132-моддасининг 14-банди асосида;

мулкий даромадлар деб – жисмоний шахсларда Солиқ кодекси 176-моддасининг 2-бан­ди асосида.

Улар кимга – юридик ёки жисмоний шахсга тўланиши­дан қатъи назар, дивидендлар тарзидаги даромадларга тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича солиқ солинади, бундан имтиёзларни қўллаш ҳоллари мустасно (Солиқ кодексининг 156 ва 184-моддалари).

Тўлов манбаида дивидендлардан ушланадиган солиқ улар тўланган санадан кечиктирмай тўланади, бунда уларни олувчи кимлиги – юридик ёки жисмоний шахслиги аҳамиятга эга эмас (Солиқ кодексининг 165-моддаси), яъни солиқ дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда эмас, балки улар амалда тўланган (берилган) пайтда ушланади. Ушбу солиқни ушлаш ва ўтказиш учун даромад тўлайдиган юридик шахс жавобгардир (Солиқ кодекси 165-моддасининг учинчи қисми, 185-моддасининг тўртинчи қис­ми).

Дивидендлар қуйидаги шакл­ларда тўланиши мумкин:

пул маблағлари;

акциялар;

бошқа мол-мулк (тайёр маҳ­сулот, товарлар, материаллар, асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқалар);

бажарилган ишлар, кўрса­тилган хизматлар.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳ­сулотни дивидендлар ҳисо­бига бериш уларни реализация қилиш бўйича операцияларга тенглаштирилади ва, тегишинча, фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС тўлов­чиларда), акциз солиғи (акцизли маҳсулот берилганида), мақсадли жамғармаларга ажратмалар, ягона солиқ тў­лови (ЯСТ тўловчиларда) бў­йича солиқ оқибатларига эга бўлади. Тайёр маҳсулотни (товарни) муассисларга – жисмоний ҳамда юридик шахсларга юклаб жўнатиш тегишли бошланғич ҳужжатлар – юкхатлар, ҳисобварақ-факту­ралар, қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳоказолар билан расмийлаштирилади.

Ягона солиқ тўловини тў­ловчи корхоналарда дивидендларни тўлаш ҳисобига бериладиган маҳсулот қиймати, ҚҚСни чегирган ҳолда (ҚҚСни ихтиёрий тўлашга ўтган тўлов­чиларда) солиқ солинадиган тушумга киритилади (Солиқ кодекси 355-моддасининг иккинчи қисми).

Агар маҳсулот таннархидан паст нарх билан берилса, солиқ солинадиган тушум маҳсулот таннархидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодекси 355-мод­даси иккинчи қисмининг 1-бан­ди).

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2484 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика