Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 5 / Амалий бухгалтерия

Таътил ҳақини ҳисоблашда янглишманг

Ходимга ҳар ойда ҳисоблаб ёзиладиган иш ҳақи маош, ишбай ҳақ ва мукофотдан ташкил топади. Бундай ҳолатда таътил ҳақи қандай ҳисоблаб ёзилади, ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади?

 

– Таътилга ҳақни ҳисоблаб ёзиш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-иловага мувофиқ амалга оширилади. У ҳисоб-китоб кунида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиқиб, уларни тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг ўн иккидан бирига (6 ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирига; 7 ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирига ва ҳоказолар) оширган ҳолда аниқланади. Унга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.

Шу тариқа, таътил ҳақини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги тартибда белгиланади: ҳисоб-китоб кунида белгиланган маошга унинг ҳисоб-китоб даврида (таътил бериладиган ойдан аввалги 12 ойда) олинган ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи ва мукофотлардан 1/12 (ёки 1/6, 1/7 – агар ходим корхонада бир йилдан кам муддат ишлаётган бўлса, ишланган ойлар сонига боғлиқ ҳолда) қисм қўшилади. Сўнгра олинган сумма 25,4 га бўлинади ва таътил кунлари сонига кўпайтирилади. Натижада таътил пули суммаси олинади.

 

МИСОЛ. Ишчига 2013 йил 1 декабрдан 18 иш куни давом этадиган меҳнат таътили берилди. Ҳисоб-китоб кунида иш ҳақи тариф бўйича 310 000 сўмни ташкил этган. Ундан ташқари ҳисоб-китоб даврида (2012 йил декабрь, 2013 йил январь–ноябрь) қуйидаги тўловлар амалга оширилган: февралда – ишлаб чиқаришда яхши натижаларга эришганлик учун мукофот – 888 000 сўм; июнда – ишбай асосида қўшимча иш ҳақи – 660 000 сўм; сентябрда – тунги вақтда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ – 25 000 сўм; ноябрда – моддий ёрдам – 150 000 сўм.

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланаётганда моддий ёрдам суммаси ҳисобга олинмайди, чунки у бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси) ва, тегишинча, унга ижтимоий суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

Меҳнат таътилига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи:

310 000 + (888 000 + 660 000 + 25 000) / 12 = 441 083 сўмни ташкил қилади.

Ҳисоблаб ёзилган таътил ҳақи суммаси:

441 083 / 25,4 х 18 = 312 578,5 сўмга тенг.

Таътил ҳақи суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, ундан мажбурий суғурта бадаллари ушланади, унга ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратмалар олинади.

Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.

 

Прочитано: 3785 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика