Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 5 / Солиқ солиш

Корхона овқатлантиради – ходим солиқ тўлайди

ЯСТ тўловчи корхона балансида унинг ҳудудида жойлашган ошхона бор, у муассисларнинг қарорига кўра ходимларни бепул овқат билан таъминлайди. Бунда умумий овқатланиш хизматлари фақат ўз ходимларига кўрсатилади. Ушбу мақсадга оид барча харажатлар давр харажатларига киритилади.

Корхонанинг овқатланиш харажатлари ходимларнинг даромади ҳисобланадими? Ушбу ҳолда бирор-бир ушланмалар ва ҳисобланмалар қилиниши керакми?

 

– Корхонанинг овқатланиш харажатлари ходимларингизнинг компенсация тўловлари тарзидаги даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодекси (СК) 174-моддасининг 13-банди). Улар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритилади ва уларга жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўлов солинади. Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут (бошқа тенг қимматли озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув (ҳарорат баланд бўлган цехларда ишловчиларга) билан таъминлаш харажатлари иш жойлари аттестация қилинганда бундан мустасно бўлиб, улар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).

ЯСТ тўловчиси учун овқатланиш қиймати шундай харажатки, у бевосита корхонанинг харажатларига ҳисобдан чиқарилади ва солиқ солинадиган базани белгилаш чоғида ҳисобга олинмайди.

 

Ушбу масала юзасидан қўшимча ахборотни «СБХ» газетасининг 25.10.2012 йилдаги 43 (951)-сонида, 26.03.2013 йилдаги 12 (972)-сонида, шунингдек «Практическая бухгалтерия» (Амалий бухгалтерия) ва «Практическое налогообложение» (Амалий солиқ солиш) элект­рон маълумот тизимларидан олиш мумкин.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

 

Прочитано: 2365 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика