«СБХ» газетасининг ўтган йилги сўнгги сонида (31.12.2013 йилдаги 52 (1012)-сони) ҳамда бугунги сонида биз 2014 йилги солиқ солиш тизимига кўплаб янгиликлар киритган «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни (25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон, кейинги ўринларда – ЎРҚ-359-сон Қонун) ва Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорини (25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон, кейинги ўринларда – Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарори) чоп этмоқдамиз.
«Norma Ekspert» мутахассислари тезкор равишда аввал амалда бўлган ва янги ҳужжатларнинг таққослама таҳлилини ўтказишди. Улар томонидан тайёрланган қўлланма солиқ тўловчиларга кириб келган йилда ўз ишини юритишда ёрдам беради, деган умиддамиз.