Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 1 / Бизнинг маслаҳатлар

Фермер ғишт ишлаб чиқарса...

Хива туман ҳокимининг 2012 йил 26 мартдаги 305-сонли қарорига асосан Журён қишлоғи ҳудудидаги «Жирмиз» заҳкаши дамбалари қум барханларидан иборат бўлган, фойдаланишга яроқсиз (ахлатларга тўла жой) 3,0 га ер майдони ғишт заводи қурилиши учун бизнинг «Соёт Рўзмат Мадаминов» фермер хўжалигимизга ажратиб берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011–2015-йил­ларда Хоразм вилоятида иқтисодий исло­ҳотлар ўтказиш дастурига асосан ТИФ Миллий банкининг Хива филиали орқали бизга пишган ғишт ишлаб чиқариш линияси учун 5 йилга йиллик 12% билан 500 млн сўм миқдоридаги кредит ажратиб берилди. Биз ушбу маблағга 2012 йилнинг апрель ойида тузилган шартномага асосан 1 комплект ғишт ишлаб чиқариш линияси, «HOWO» русумли битта юк автомашинаси ва битта экскаватор олиб келдик.

Ҳозирги кунда ушбу заводимизда қурилиш ишлари якунланиб, ишлаб чиқаришга тайёр ҳолда турибди.

Фермер хўжалигимизга ажратилган ер майдони учун қандай турдаги солиқларни тўлаймиз? Биз олиб бораётган фаолият учун қандайдир имтиёзлар мавжудми?

Р.Мадаминов,

«Соёт Рўзмат Мадаминов» ­фермер хўжалиги раиси.

Хива тумани.

 

– Солиқ кодексининг 363-моддасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши шартлиги белгилаб қўйилган. Бунда Солиқ кодекси 350-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинган мик­рофирмалар ва кичик корхоналар фаолиятнинг бошқа турлари бўйича корхоналарнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўлови тўлаши мумкинлиги ҳамда улар тоифасига кирмайдиган солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши кераклиги назарда тутилган.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган) асосан асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлган корхоналарда 50 нафаргача киши ишлаганда улар кичик корхоналар тоифасига киради.

Демак, агар сизнинг асосий фаолият турингиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлиб, ишчилар сони 50 нафардан ошмаса, сиз қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича ягона ер солиғини, пишган ғишт ишлаб чиқариш фао­лияти бўлганда эса ягона солиқ тўловини тўлашингиз мумкин.

Сизнинг ушбу фаолиятингиз бўйича қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

Солиқ кодексининг 356-моддасига асосан янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган сумма (сизнинг ҳолатингизда 500 млн сўм) солиқ солинадиган базани камайтириши мумкин, бунда у кўпи билан 25 фоизга қадар камайтирилади. Солиқ солинадиган база юқорида кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса – у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил ичида камайтирилади.

Яна шуни унутмаслик керакки, Солиқ кодексининг 362-моддасига асосан бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради ва улар ягона ер солиғини тўловчилари ҳисобланади:

ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахс­лар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 ­фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.

Демак, сиз ягона ер солиғини тўлашда қолиш учун ушбу ва юқорида назарда тутилган асосий фаолият турининг устунлигига эътибор беришингиз керак бўлади.

Борди-ю, фаолиятингиз ушбу шартларга жавоб бермай қолса, унда сиз барча фаолият учун ягона солиқ тўловини ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашингиз керак бўлади. 

Жавобни экспертимиз

Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 3281 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика