Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 52 / Жиноятга жазо муқаррар

Чек урмагач, афсус чекиб қолди...

«ТОМА-ТОМА КЎЛ БЎЛУР» ДЕГАН МАЈОЛГА АМАЛ ҚИЛИБ НОҚОНУНИЙ БОЙИМОҚЧИ БЎЛГАН «ТАДБИРКОР»

Мамлакатимизда нақд пул муомаласини тартибга солувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганидан ҳар бир тадбиркорлик субъекти хабардор бўлиши керак. Лекин улардан хабардор бўлмаслик эса тадбиркорларни қонун олдида жавоб беришдан озод қилмайди.

 

Ҳеч бўлмаганда ана шу охирги қоидани билиши керак бўлган тадбиркор Анвар Авазов (маълум сабабларга кўра исм-шариф ва фирма номлари ўзгартириб кўрсатилди) қонунчиликка беписандлик билан қараши қимматга тушди.

«FTВ» МЧЖда ҳам директор, ҳам кассир лавозимида ишлаб келаётган А.Авазов нақд пул муомаласига доир қонун ҳужжатлари талаб­ларини бузган: МЧЖга қарашли ошхонада хўранда Б.Бобуров билан ҳисоб-китоб вақтида 14 минг 200 сўмга НКМдан чек уриб бермаган. Шу пайтда ошхонага текширув билан кириб келган Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ходимлари шу куннинг ўзида қарийб 808 минг сўмлик нақд пул маблағлари НКМ хотирасига кирим қилинмаганлигини аниқлашди. «Тома-тома кўл бўлур» деганларидек, олиб борилган текширув натижасида маълум бўлишича, қонунни менсимас тадбиркор ўзининг 45 кунлик иш фаолияти давомида жами 35,1 млн сўмлик савдо пулларини НКМ хотирасига киритмаган ва банкка ўз вақтида инкассация қилмасдан келган экан.

Бундан ташқари текширувчилар ошхонани кўздан кечиришганда бу ерда 14 турдаги умумий баҳоси қарийб 2,3 млн сўмлик кирим ҳужжатлари ва сифат сертификати бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланган. Бир жиноят кетидан бошқасини етаклайди деганларидек, текширув жараёнида А.Авазовнинг бошқа қонунбузилишларга йўл қўйгани ҳам юзага чиқди. Нақд пулларни НКМ хотирасига киритмаган ва инкассация қилмаган, бир сўз билан айтганда, даромадларини солиқ тўловидан яшириб, бюджетга хиёнат қилган «тадбиркор» бу маблағларни тасарруф этишда ҳам қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган: нақд пулларнинг 6,2 млн сўмга яқини ҳужжатсиз ишлаётган ўн беш нафар ишчига ойлик сифатида «конверт» усулида берилган. Маблағнинг қолган қисми ошхона учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишга ва шахсий эҳтиёжларга ишлатиб келинган.

Мамлакатимизда тадбиркорликка, хусусий иш билан шуғул­ланишга катта эътибор берилаётир, бизнес вакилларига улар эркин фаолият юритиши учун бир қатор имтиёз ва преференциялар тақдим қилинмоқда. Ана шу имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланган хусусий сектор вакиллари нафақат иқтисодий натижа – мўмай даромадга эришишни ўйлашлари, балки иқтисодий мажбуриятларини ҳам билиб, солиқ ва бошқа тўловларни яширмаган ҳолда ўз вақтида ва тўлиқ тўлашлари лозим бўлади. Акс ҳолда... юқорида айтганимиздек, қонунни билмаслик уни бажармасликка ёки у бўйича жавобгарлик белгиланмаслигига сабаб бўлмайди. Хулоса қилиб айтганда, суд «тадбиркор» А.Авазовни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор деб топди ва унга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлади.

Нодир МИРХОЛИҚОВ,

Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурорининг ёрдамчиси.

Прочитано: 3268 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-01-07 09:27:37, Гость_122:
Жазо муқаррар!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика