Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 52 / Солиқ тўловчига ёрдам

Байрам харажатлари бухгалтерияси

 

Янги йил – энг севимли байрамларнинг бири. Бироқ бухгалтерлар учун янги йил ташвишлари – ҳамма учун ғоятда ёқимли бўлган байрам тадбирлари: ходимлар ва уларнинг болаларига бериладиган совғалар, корпоратив ва реклама тадбирлари харажатлари ва ҳоказоларни қандай қилиб ҳисобда акс эттириш ва уларга солиқ солиш хусусида ўйлашга мажбур этадиган сабаб. Кириб келаётган йилни кутишга тайёрланиб, «Norma Ekspert» ходимлари ушбу мавзу бўйича тушунтиришларни тайёрладилар.

 

АГАР ҚОРБОБО СИЗГА ҚОПДА ПУЛ КЕЛТИРСА...

 

Ходимларни Янги йил арафасида рағбатлантиришнинг энг оддий усулларидан бири – барчага бир марталик мукофот беришдир. Ҳатто пенсияга чи­қиб кетган собиқ ходимларни ҳам четда қолдирмаслик мумкин. Бу корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) асосида амалга оширилади. Мазкур операция қуйидаги солиқ оқибатларига эга.

 

ЖШДС. Корхона ходимларига бериладиган бир марталик мукофотлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига киради (Солиқ кодексининг 171, 173-моддалари, бундан кейин – СК).

Собиқ ходимлар, ҳозирги пенсионерларга молиявий ёрдам сифатида расмийлаштирилган (раҳбар буйруғига кўра ва ёрдам кўрсатиш тўғрисида пенсионернинг аризасига асосан) тўловлар солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киритилади. Уларга энг кам иш ҳақининг 6 баравари миқдоригача бўлган доирада ЖШДС солинмайди (СК 179-моддасининг 14-банди). Бунда шуни назарда тутиш керакки, 2013 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида белгиланган имтиёз суммаси ҳисобот йилининг 1 январида амал қилган ЭКИҲдан (2013 йилда – 79 590 сўм) келиб чиқиб ҳисобланади (25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун таҳриридаги СК 186-моддасининг биринчи қисми).

2013 йилда ишламайдиган пенсионерларга моддий ёрдамнинг солиқ солинмайдиган суммаси 477 540 сўмни ташкил қилади ва у ҳисобот йили мобайнида ЭКИҲ ўзгарганда қайта ҳисобланмайди. 477 540 сўмдан ошадиган сумма пенсионернинг солиқ солинадиган даромадига киритилади. Ушбу ҳолда солиқ тўлов манбаида, яъни корхона томонидан шкала ёки энг юқори ставкада (олувчининг тегишли аризаси бўлган ҳолда) ушланиши керак. Даромадларга ЖШДСнинг энг юқори ставкасида (22%) солиқ солинганда СК 179-моддасининг 14-банди бўйича имтиёз қўлланмайди (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).

Корхонадан молиявий ёрдам олган ҳар бир ишламайдиган пенсионер бўйича бухгалтерия ДСИга йил тугаганидан кейин 30 кун мобайнида тўланган даромадлар ва ушланган солиқ суммалари тўғрисида маълумотнома топшириши керак. Агар уларга энг юқори ставкада ЖШДС солинмаган бўлса, ўз даромадларини 1 апрелдан кечиктирмай декларациялаши керак бўлган (мажбурий декларациялаш) пенсионерларга ҳам ана шундай маълумотнома берилади. Агар пенсионернинг аризасига асосан солиқнинг энг юқори ставкаси қўлланган бўлса, у ҳам декларацияни ихтиёрий тартибда 1 апрелдан кечиктирмай топшириши мумкин. Ушбу ҳолда солиқни солиқ органлари имтиёзни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблайдилар. Юзага келган ортиқча тўлов пенсионерга қайтарилади ёки ер солиғи ёхуд жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш ҳи­собига қайд этилади.

ЯИТ ва мажбурий суғурта бадаллари. СКнинг 306-моддасига мувофиқ СКнинг 172–175-моддаларида келтирилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ЯИТ ва су­ғурта бадаллари солиш объектидир. Корхона ходимларига бериладиган бир марталик мукофотлар бундай даромадлар (СК 173-моддасининг 7-бандига кўра рағбтлантирувчи тусдаги тўловлар) таркибига киритилади, бинобарин, уларга ЯИТ ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари солиниши керак.

Ишламайдиган пенсионерларга кўрса­тиладиган ёрдам солиқ солиш мақсадида СКнинг 178-моддасига биноан бошқа даромад сифатида қаралади. Тегишинча, уларга ЯИТ мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

Фойда солиғи. Янги йилга тўланган мукофотлар солиқ солинадиган фойда ҳисоб-китоби чоғида чегирилиши керак (СК 143-моддаси 5-бандининг «е» кичик банди). Пенсионерларга кўрсатилган ёрдам солиқ ҳисоб-китоби чоғида чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СК 147-моддасининг 27-банди).

ЯСТ. Ягона солиқ тўлови тўловчилари ходимларга мукофотлар ва ишламайдиган пенсионерларга молиявий ёрдам тўлаш харажатларини солиқ ҳисоб-китоби чоғида ҳисобга олмайдилар.

Ҳисобда ходимларни мукофотлаш ха­ражатлари 2010-«Асосий ишлаб чи­қа­риш», 9430-«Бошқа операцион ха­ра­жатлар» ҳи­собварақларида 6710-«Меҳ­нат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоб­лашишлар» ҳи­собварағи билан корреспонденцияда акс эттирилади. Ишламайдиган пенсионерларга ёрдам кўрсатганда ёзув 9430-ҳисобварақ дебети ва 6990-«Бош­қа мажбуриятлар» ҳисобварағи кре­дити бўйича қайд этилади.

Мукофот алоҳида қайднома бўйича тўланади.

 

МИСОЛ. Корхона раҳбарининг буйру­ғига асосан ишлаб чиқариш бўлимининг барча ходимларига Янги йилга 300 минг сўм миқдорида мукофот тўланади.

Соддалаштириш учун ҳисоб-китоб­лар ва бухгалтерия ёзувлари лавозим маоши 600 минг сўмни ташкил этадиган бир ходим мисолида кўр­сатилган.

Хўжалик

операциясининг мазмуни

Сумма

(минг сўм)

Ҳисобварақлар ­корреспонденцияси

дебет

кредит

Янги йилга мукофот ҳисоблаб ёзилган

300

2010

9430

6710

Ишлаб чиқариш бўлими ходимига иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган

600

2010

6710

Иш ҳақи ва мукофот суммасидан жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи ушланган (шартли равишда)

198

6710

6410

Солиқ суммаси ШЖБПҲга ажратмалар суммасига (1%) камайтирилган

9

6410

6530

Мажбурий суғурта бадаллари (6%) ушланган

54

6710

6520

Меҳнат ҳақи тарзидаги, мукофотни ҳисобга олган ҳолда, ходимнинг даромадларидан ягона ижтимоий тўлов (25%) ҳисоблаб ёзилган

225

2010

6520

Ходимга кассадан иш ҳақи ва мукофот берилган

648

6710

5010

 

АРЧАНИНГ ТАГИДА НИМА БОР?..

 

Янги йил арафасида ходимларни совға бериб ҳам рағбатлантириш мумкин. Бунда уларнинг қиймати фарқланиши мумкин. Уларга харажатларни корхона аввало ўзининг молиявий имкониятлари, ходимларнинг сони, шунингдек ҳар бир ходимнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига қўшган ҳиссаси ва бошқа омиллардан келиб чиқиб режалаштиради.

 

Совғаларни бериш ҳам, мукофот тўлаш каби, корхона раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Совға олинганлигини олувчилар мах­сус қайдномага имзо қўйиб тасдиқ­лай­дилар. Ҳисобварақ-факту­ранинг ўр­ни­ни босадиган ҳужжат сифатида уни ҳи­собварақ-фактура реквизитлари билан олиб бориш тавсия қилинади (намунага қаранг).

Совғалар бўйича солиқ оқибатлари қуйидагича бўлади.

ЖШДС. Ходимлар учун совғаларнинг қиймати СК 177-моддасининг 2-бандига кўра ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади. Бироқ бунда имтиёз қўлланади – йил мобайнида энг кам иш ҳақининг 6 баравари миқдоригача бўлган суммадаги совғаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (СК 179-моддасининг 14-банди). Яъни имтиёз суммаси (6 ЭКИҲ) ҳисоб-китоби чоғида ходимга йил мобайнида берилган барча совғаларнинг жамланган қиймати ҳисобга олинади.

2013 йил 1 январдан бошлаб 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан СК 186-моддасининг биринчи қис­мига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, совғанинг солиқ солинмайдиган қийматини аниқлаш чоғида ҳисобот йилининг 1 январида белгиланган ЭКИҲ (2013 йилда – 79 590 сўм) ҳисобга қабул қилинади ва кейинчалик энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганда солиқ солинмайдиган сумма қайтадан ҳисобланмайди. Яъни 2013 йилда совғанинг солиқ солинмайдиган қиймати деб 477 540 сўмни (79 590 х 6) қабул қилиш керак. 477 540 сўмдан ошадиган сумма ходимнинг солиқ солинадиган даромадига киритилади.

Пенсионерлар учун совғаларнинг қи­й­мати (агар улар қишлоқ хўжалиги маҳ­суло­ти бўлмаса) СК 177-моддасининг 2-банди бў­йича моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади. Ундан шкала бўйича солиқ ушланганда СК 179-моддасининг 14-банди бўйича имтиёз ҳам ҳисобга олиниши керак – 477 540 сўмдан ошмайдиган совғанинг қийматига ЖШДС солинмайди. Моддий ёрдам тўлаш чоғидагидек, совға олган ҳар бир ишламайдиган пенсионер бўйича бухгалтерия ДСИга йил тугаганидан кейин 30 кун мобайнида унга тўланган даромадлар ва ушланган солиқ суммалари тўғрисида маълумотнома топшириши керак.

ЯИТ ва мажбурий суғурта бадаллари. Корхона ходимларига ҳамда ишламайдиган пенсионерларга берилган совғалар қийматига ягона ижтимоий тўлов ва су­ғурта бадаллари солинмайди, чунки улар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди (СКнинг 306-моддаси).

Агар солиқ солиш мақсадида олувчилар учун совғаларнинг «келиб чиқиши» аҳамиятга эга бўлмаса, корхонанинг ўзи учун солиқ оқибатлари совғалар Янги йилга махсус харид қилинганлиги ёки ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот совға қилина­ётганлигига бевосита боғлиқдир.

Байрамга махсус харид қилинган сов­ғаларни корхона 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағида кирим қилади, улар­нинг чиқиб кетиши эса тегишли солиқ оқибатлари билан бирга бошқа реализация деб эътироф этилади (9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда акс эттирилади).

Фойда солиғи. Совғага харажатлар СК 147-моддасининг 9-бандига асосан солиқ солинадиган фойдани белгилаш чоғида чегирилмайдиган харажатларга киритилади.

ҚҚС. Сотиб олинган совғалар бўйича ҚҚС суммаси СК 219-моддасининг 6-бан­дига кўра ҳисобга киритилмайди, балки уларнинг харид қийматига киритилади. Совғалар берилиши чоғида ҚҚС бўйича оборот юзага келади (СК 199-моддаси биринчи қисмининг 1-банди). Солиқ солинадиган база совғаларнинг реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (СК 204-моддасининг ўн учинчи қисми). Совғалар харид қилиш қиймати бўйича берилганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ва, тегишинча, ҚҚС суммаси нолга тенг бўлади.

ЯСТ. ЯСТ тўловчилар учун чет ташкилотлардан харид қилинган совғаларни бериш чоғида солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Агар корхона ҳисоби 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» ҳисобварағида юритиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни совға сифатида берса, унинг чиқиб кетиши реализация деб эътироф этилади ва 9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» ҳисобварағи орқали акс этти­рилади.

Солиқ оқибатлари қуйидагича бўла­ди.

Фойда солиғи ва ЯСТ. Реализация­дан тушумга маҳсулот таннархи киритила­ди (СК 130-моддасининг ўн биринчи қисми, 355-моддаси иккинчи қисмининг 1-бан­ди).

ҚҚС. Ўзининг маҳсулоти совға қилин­ганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база бепул берилган маҳсулот таннархидан келиб чиқиб белгиланади (СК 204-моддасининг иккинчи қисми).

 

МИСОЛ. Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхона Янги йилга ўзининг 45 ходими ва 5 нафар ишламайдиган пенсионер – собиқ ходимлари учун ҳар бирининг қиймати 120 минг сўм бўлган (ҚҚС билан бирга) 50 та совға тўпламини сотиб олди. Совға тўпламлари ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот – ҳар бир кишига бир қути шоколадли конфет билан тўлдирилди. 1 қутининг таннархи 7 500 сўмни ташкил этади.

Совға тўпламлари ҚҚСни (6 000 минг сўм) ҳисобга олган ҳолда харид қилиш қиймати бўйича 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағига ҳисобга қабул қилинади.

Совғалар ҳисоби учун ҳисобварақлар ишчи режасига махсус ҳисобварақ, масалан, 6730-«Моддий наф тарзидаги да­ро­мадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ҳисобварағини киритиш мумкин, унга кўра ҳисоб-китоблар ҳар бир ходим бўйича алоҳида-алоҳида киритилади. Мисолда соддалаштириш учун ҳисоб-китоблар барча ходимлар учун келтирилган.

Хўжалик

операциясининг мазмуни

Сумма

(минг сўм)

Ҳисобварақлар коррес­понденцияси

дебет

кредит

Байрамга совға тўпламлари харид қилинган

6 000

1090

6010

Совға тўпламлари қиймати ҳисобдан чиқарилган

6 000

9220

1090

Маҳсулот (шоколадли конфетлар) таннархи ҳисобдан чиқарилган

375

9110

2810

Совға тўпламлари берилган:

ходимларга

пенсионерларга

 

5 400

600

 

4790

4890

 

9220

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот берилган:

Ходимларга (7,5 х 45)

пенсионерларга (7,5 х 5)

 

337,5

37,5

 

4790

4890

 

9010

Қуйидагиларга берилган маҳсулот бўйича ҚҚС ҳисобланган:

ходимларга (337,5 х 20%)

пенсионерларга (37,5 х 20%)

 

67,5

7,5

 

4790

4890

 

6410

Ходимларга бериладиган совғаларнинг харажатлари ҳисобдан чиқарилган

(5 400 + 337,5 + 67,5)

 

5 805

 

6730

9430

 

4790

6730

Пенсионерларга бериладиган совғаларнинг харажатлари ҳисобдан чиқарилган

(600 + 37,5 + 7,5)

 

645

 

9430

 

4890

 

Ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжат сифатида совғалар қайдномасига ҳисобварақ-фактуранинг реквизитлари киритилиши керак. Агар корхона байрамга махсус харид қилинган совғаларни берса, «ҚҚС» устунига чизиб қўйилади, чунки солиқ суммаси нолга тенг. Агар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни берса, ушбу устунда совғалар таннархидан ҳисобланган солиқ суммаси акс эттирилади (ҚҚСсиз ЯСТ тўловчиларида «Қўшилган қиймат солиғисиз» белгиси қўйилади).

Совғаларни бериш қайдномасини қуйидагича расмийлаштириш мумкин (пенсионерлар бўйича алоҳида қайднома қилиш мумкин):

Совғаларни беришга

ҚАЙДНОМА

Табель рақа­ми

Олувчининг Ф.И.Ш.

Бирлик учун қиймат (сўм)

Совға қиймати (сўм)

Акциз солиғи

ҚҚС (сўм)

ҚҚС ва акцизни ҳисобга олган ҳолда қиймат (сўм)

Олганлик тўғри­сида имзо

совға тўплами

конфетлар қутиси

1

Асқаров Б.Х.

120 000

7 500

127 500

Акциз соли­ғисиз

1 500

129 000

__V__

...

...

 

 

...

...

...

...

45

Шилова Л.К.

120 000

7 500

127 500

 

1 500

129 000

__V__

Жами

 

 

 

...

Акциз соли­ғисиз

...

...

 

 

ЯНГИ ЙИЛНИ АРЧА АТРОФИДА, БОЛАЛАР БИЛАН ҚЎЛ УШЛАШИБ КУТИБ ОЛАМИЗ!

Янги йил арафасида корхоналар ўз ходимларининг болаларини ҳам унутишмайди. Кўпинча улар учун ажойиб совғаларни улашган ҳолда янги йил арчалари ташкил қиладилар. Бундай байрамни ўтказиш вариантлари ҳам, уни ташкил этиш усуллари ҳам бир нечта бўлиши мумкин.

 

Корхона кўнгилочар томоша соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган ташкилотга мурожаат қилиши ва хизматлар мажмуига, шу жумладан хона ижараси, кўнгилочар дастур ва болалар учун совғаларга ҳақ тўлаши мумкин. Ёки ўзи ўтказиладиган янги йил арча байрамига болалар совғалари ва чипталарни харид қилиши мумкин. Агар корхонада касаба уюшмаси ташкилоти бўлса, янги йил арчасига чипталар ва касаба уюшмаси аъзолари бўлган ходимларнинг болалари учун совғаларни уларнинг аъзолик бадаллари ҳисобига сотиб олиш мумкин. Бу ҳолда корхона ҳеч қандай харажат қилмайди.

Янги йил болалар байрамини ўтказиш вариантидан қатъи назар, раҳбар зиммасига болали ходимлар рўйхатини тузиш, уларга совғалар, чипталар харид қилиш вазифаси юкланадиган шахсни тайинлаш хусусида тегишли буйруқ чиқариши керак.

Янги йил харажатларига корхонанинг корпоратив карточкалари билан ҳақ тўлаш мумкин (Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди, МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган). Бунда корхона ходими – корпоратив карточка сақловчиси (ҳисобдор шахс) уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда бухгалтерияга сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши, унга тўлов терминаллари чекларини илова қилиши шарт. Бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бўлган ушбу чеклар корхона қилган харажатларни тасдиқлайди.

Болаларнинг янги йил тадбирлари бў­йича солиқ оқибатлари қуйидагича бў­лади.

Фойда солиғи. Янги йил арчасини ўтказиш харажатлари ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар ҳисобланади. Бундай харажатлар солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида чегирилмайди (СК 147-моддасининг 16-банди).

ЯСТ. Ягона солиқ тўлови тўловчиларида мазкур харажатлар солиқ ҳисоб-китоби чоғида ҳисобга олинмайди.

ҚҚС. Агар байрамни ўтказиш бўйича хизматлар мажмуини (совғаларни ҳам қўшганда) чет ташкилот кўрсатса, ҳисоб­варақ-фактурада ажратилган ҚҚС ҳисобга қабул қилинади (СКнинг 218-моддаси).

ЖШДС. Болалар учун янги йил тадбирига корхонанинг харажатларини (сов­ғалар улашган ҳолда янги йил томошаси ва ҳоказо) муайян жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайдиган байрам тантаналарини ўтказиш харажатлари сифатида баҳолаш мумкин (СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди). Шу боис ЖШДСни ушлаш мажбуриятлари юзага келмайди.

Корхона ҳисобида янги йил арчасини ўтказиш харажатлари 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади.

 

МИСОЛ. Корхона ўз ходимларининг болалари учун янги йил арчасини ташкил қилади. Болалар совғалари билан биргаликда байрам – янги йил томошасини ташкил қилиш бўйича хизматларни чет ташкилот кўрсатади. Янги йил арчасини ўтказиш учун кафе ижарага олинган. Корхонанинг харажатлари қуйидагиларни ташкил қилди:

янги йил томошасини ўтказиш, шу жумладан совғалар – 3 900 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 650 минг сўм;

кафе ижараси – 1 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида янги йил тадбири харажатлари қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик

операциясининг мазмуни

Сумма

(минг сўм)

Ҳисобварақ корреспонденцияси

дебет

кредит

Қуйидагилар учун бўнак (100%) акс эттирилган:

янги йил арчасини ташкил этиш (3 900 минг сўм);

кафе ижараси (1 000 минг сўм)

4 900

4310

5110

Бўнак ҳисобга олинган

4 900

6990

4310

Янги йил томошасини ўтказиш бўйича чет ташкилот кўрсатган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинган

650

4410

6410

6990

4410

Қуйидаги харажатлар ҳисобдан чиқарилган:

болалар учун янги йил арчаси;

кафе ижараси

 

3 250

1 000

 

9430

 

6990

 

 

ҲАММА БАЙРАМ ҚИЛАДИ..

Корпоратив тадбирни ўтказиш кўп компанияларда анъанага айланиб бўлди. Бироқ жамоа билан дастурхон атрофида ўтириш учун байрамни бирламчи ҳужжатни расмийлаштиришдан бошлаш керак.

 

Аввало раҳбар корпоративни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши ва уни ўт­казиш учун масъул шахсни тайинлаши керак. Айни унга дастур тузиш, байрам сметасини тузиб чиқиш, ресторанда зал буюртириш ва байрам базми таомномасини тузиш, шунингдек байрам сметасининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш топширилди. Корпоративни ўтказишга буйруқ, смета ва масъул шахс­нинг ҳисоботи (чеклар, квитанциялар ва бошқа тўлов ҳужжатлари илова қилинган ҳолда) – янги йил байрами харажатларини тасдиқлаш учун асос ҳисобланадиган бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Янги йил корпоратив кечасини ўтказиш қуйидаги солиқ оқибатларига олиб келади.

Фойда солиғи. Корпоратив тадбир харажатлари СК 147-моддасининг 16-бан­дига асосан солиқ солинадиган фойдани белгилаш чоғида чегирилмайди.

ЯСТ. ЯСТ тўловчилари мазкур харажатларни солиқ ҳисоб-китоби чоғида ҳи­собга олмайдилар.

ҚҚС. ҚҚС тўловчилари корпоратив ўт­казиш учун жалб этилган ташкилотнинг ҳисобварақ-фактурасида ажратилган со­лиқ суммасини ҳисобга оладилар (СК­нинг 218-моддаси).

ЖШДС. Корпоратив тадбир иштирокчиси бўл­ган жисмоний шахсларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди, чунки корхонанинг байрам тантаналарини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари, шунингдек ходимларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ харажатлари муайян жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди).

Бухгалтерия ҳисобида янги йил корпоративи харажатлари 9430-«Бошқа опе­рацион харажатлар» ҳисобварағида ҳисобдан чиқарилади.

 

СИЗ УЧУН БАЙРАМ УЮШТИРАМИЗ

Янги йил байрамларида кўп ташкилотлар сотиш ҳажмини кўпайтириш, доимий мижозларни рағбатлантириш ва янги мижозларни жалб этиш учун турли реклама ва PR-акцияларни ўтказадилар: фирма логотипи туширилган хилма-хил эсдалик буюмлари, тақвимлар, рисолалар, ручкаларни тақдим этадилар, супер- ва гипермаркетларда товарлар намуналарини намойиш этадилар ва текинга тарқатадилар, танловлар ва ютуқли ўйинлар ўтказиб, уларнинг якунларига кўра совринлар берадилар ва ҳоказо.

 

Реклама харажатлари ҳам, бошқа ҳар қандай харажатлар каби, бирлам­чи ҳужжатлар – ҳисобварақ-фактуралар (ма­салан, реклама агентлиги, реклама-ахборот материалини тайёрлаган ноширлик ташкилоти ва бошқаларнинг), реклама акциясини ўтказиш учун масъул шахсларнинг ҳисоботи ва компаниянинг эсдалик буюмларини (тақвимлар, флаерлар, ручкалар ва бошқалар) тарқатиш чоғида харажатларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси билан тасдиқланиши керак.

Фойда солиғи. Реклама акцияларини ўтказиш харажатлари СК 145-моддасининг 10-бандига асосан фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида чегирилади.

ЯСТ. Реклама кампаниясини ўтказиш харажатлари солиқ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида ҳисобга олинмайди.

ҚҚС. Реклама акциясини ўтказиш давомида ишлатиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларининг ҳи­собварақ-фактурасида ажратилган со­лиқ суммаси СКнинг 218-моддасига кўра ҳисобга қабул қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида реклама компанияларининг хизматларига ҳақ тўлаш, рекламали тарқатиш материали – эсдалик буюмлари, рисолалар, буклетлар ва бошқа арзон предметларни харид қилиш харажатлари корхонанинг харажатларига ҳисобдан чиқарилади (9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағи).

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

Прочитано: 3625 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика