Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 51 / Аудитор хабарномаси

Бутун дунё бухгалтерлари римда учрашадилар

Келгуси йилнинг ноябрида Римда (Италия) Халқаро бухгалтерлар федерацияси (бундан кейин – ХБФ) ташкил этадиган, «2020 йилга назар: ўтмиш сабоқлари, келажакни қуриш» мавзусида Бухгалтерлар жаҳон конгрессини (World Congress of Accountants (WCOA) – 2014) ўтказиш режалаштириляпти.

 

Ўзбекистонда ХБФнинг уюшган аъзолари таркибига кира­диган жамоат ташкилотлари, яъни Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон аудиторлар палатаси фаолият юритаётганлигини эслатиб ўтамиз.

Жаҳон конгрессида 4 000 мутахассис иштирок этиши режалаштириляпти, улар тармоқни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар ва истиқбол вазифаларини белгилайдилар. Конгресс тўрт кун мобайнида, қуйидаги умумий сессиялар доирасида ўтади: «Давлат ташкилотларининг очиқ-ошкорлиги ва ҳисобдорлигини ошириш: иқтисодий ўсиш сари йўл»; «Интеграцияланган тафаккур: фаолиятни яхшилаш ва қимматликни яратиш учун муҳим жиҳат»; «2020 йилга назар – ўтмишдан сабоқлар олиш, келажакни қуриш: бухгалтерлик касби нигоҳи».

Муҳокама режаларида молиявий ҳисобот топшириш билан боғлиқ масалалар бор. Мазкур мавзу айниқса молиявий ҳисоботни, мулкчилик шакли ва маблағлари оборотидан қатъи назар, ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг топшириш лозимлиги муносабати билан долзарбдир. Шунингдек қўйилган вазифаларни рўёбга чиқаришнинг амалий воситалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, корхоналар интеграцияланган ҳисоботларининг, қабул қилинган халқаро стандартларнинг ривожланиши ва эволюциясини муҳокама қилиш режалаштириляпти.

Ишбилармонлик ахбороти билан таъминлаш масаласида умидбахш ёндашувлар бўлғуси конгресснинг яна бир мавзуси бўлади. Бунда дунёдаги аудит асослари, хусусан уни ривожлантиришнинг глобал тамойиллари, аудит бўйича қўмиталарнинг роли, муқобил хизматларга талабнинг ошиши, аудиторлик хулосаларидаги ўзгартиришлар, шу жумладан уларнинг зарурлиги ва асосланганлигини муҳокама қилиш режалаштириляпти.

Бундан ташқари, кун тартибига бизнес, бухгалтерлар ва компанияларнинг этика ва ижтимоий жавобгарлиги масаласи қўйилган. Сир сақлаш ва юридик жавобгарлик, жамият манфаати билан компаниялар хоҳиши, ижтимоий қадриятлар ва рентабеллик ўртасида мақбул мувозанатни излаш масаласи бор. Мазкур масалалар Этика кодексига боғлиқликда кўриб чиқилади, шунингдек бунда Кодекс билан боғлиқ бошқа жорий масалалар ҳам кўрсатилади.

Жаҳон конгрессида эътиборни таълим ва илмий салоҳиятни барпо этишга, хусусан замонавий технологиялар ва тамойилларга мослашув масалаларига қаратиш режалаштириляпти. Чунончи, мазкур сессия доирасида янги технологияларни ўрганиш ва бухгалтерлар малакасини оширишга интилиш режалаштириляпти.

Кейинги сессиянинг мавзуси бизнес маслаҳатлари, синергия, бизнес билимлари ва муаммоларини муҳокама қилишга бағишланган. Яъни янги бозор стратегияларини ривожлантириш, бозор эҳтиёжларини белгилаш ва уларга ўз вақтида муносабат билдириш, шу жумладан глобаллаштириш шароит­ларида кредитлардан фойдалана олишни ҳам муҳокама қилиш режалаштириляпти.

Жаҳон конгрессида иштирок этиш учун http://www.wcoa 2014rome.com/ сайтида рўйхатдан ўтиш мумкин, бу ерда рўйхатдан ўтиш шартлари ва йиғимлар кўрсатилган. Шуни қайд этиш лозимки, иштирокчилар сони 4 000 рақамига етиши билан рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади.

Прочитано: 2286 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика