13.12.2019
Импорт бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари: муддатлар ва жарималар
Корхона яқин кунларда тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиряпти. Ушбу мақсадда ишлаб чиқариш линияси учун импорт ускуна буюртма қилинди. Олдиндан тўлов тўланди. Ускуна серияли эмас, техник топшириғимиз бўйича тайёрланмоқда. Ускунани тайёрлаш ва етказиб бериш 180 кундан кўпга чўзилиб кетди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун импорт ускунани олиб киришда муддатлар бўйича бирор-бир имтиёз мавжудми? Ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш ускунасини олиб кириш бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун имтиёзларни ва муддати кечиктирилганлигини ҳисобга олган ҳолда қандай чоралар назарда тутилган? далее...»» |
13.12.2019
Қўшимча ҳиссалар: киритиш муддатини ўзгартириш мумкин
Жамият 2019 йил 2 июлга қадар қўшимча ҳиссаларни киритиш орқали МЧЖ устав фондини кўпайтиришга қарор қилди. Иштирокчилар уларни ўз муддатида киритишга улгурмадилар. Қўшимча ҳиссалар киритиш муддатини узайтириш мумкинми? далее...»» |
13.12.2019
Импорт шартномаси: шартлар қандай ўзгартирилади
Корхона хорижий компания билан 500 000 АҚШ долларилик ускунани сотиб олишга шартнома тузди. У олдиндан тўлов киритди. Муайян вақтдан кейин қўшимча битим тузилди, унда шартнома суммаси 580 000 долларгача оширилди. Энди эса шартнома суммасини 380 000 долларгача камайтириш лозим (етказиб берувчи розилик билдирган), чунки ускунанинг бир қисмини бошқа етказиб берувчидан сотиб олишга қарор қилинган. Ташкилот иккинчи қўшимча битимни тузишга ва унда биринчи шартномадаги суммага солиштирилганда камайтирилган суммани кўрсатишга ҳақлими? Иккинчи қўшимча битим билан биринчисини бекор қилиш лозимми? далее...»» |
13.12.2019
Пенсия иши
Кекса одамларнинг ҳаётида пенсия тўловини олишга вақтинча кела олмайдиган вазиятлар ҳам учраб туради. Ишончнома бўлмаса, пенсия олиш учун келмаслик ҳолати уни тўлаш бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин. Қуйидаги материалларимиздан қайси ҳолатларда пенсия тўлови бекор қилинишини, қайсиларида тўхтатиб турилишини билиб оласиз. Шунингдек бошқа пенсияга оид саволларингизга жавоб топишингиз мумкин. далее...»» |
13.12.2019
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
13.12.2019
Пақ-пуқ яна бошландими?
Дунё бўйлаб ҳар йили янги йил тантаналари арафасида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи авж олади ва унинг салбий оқибатлари кишиларни ташвишга солади. Республикамизда ҳам бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида аниқ ҳуқуқий механизмлар жорий қилинган. далее...»» |
13.12.2019
Лицензия бўйича қайта ишлашга олиб чиқиш
Ўзбекистоннинг юридик шахси шартномага биноан қайта ишлаш учун тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистондан ташқарига лом сифатида олиб чиқиш ва тайёр буюмларни олиб киришни режалаштиряпти. Мазкур хизматга қандай солиқлар солинади ва божхона божи ҳам ҳисобланадими? далее...»» |
13.12.2019
Барча оборотлар акс эттирилади
Пахтани қайта ишлайдиган тўқимачилик корхонаси кластер ташкилотчиси ҳисобланади. Корхона дизель ёқилғиси, кимёвий ўғитлар, уруғлар ва бошқа ТМЗни сотиб олади ҳамда олган нархида ҚҚСсиз фермерларга беради. Етказиб берувчилардан олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммаси берилаётган ТМЗ таннархига киритилади. Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармонига ҳамда 27.09.2019 йилдаги МВ ва ДСҚнинг 06/28-32/3124, 17/328215-сон хатига мувофиқ илгари ҚҚСсиз ёзиб берилган ҳисобварақ-фактуралар инвентарлашдан ўтказилади ва 2019 йилги пахта йиғим-терими даври учун ҚҚС суммаси кўрсатилган ҳолда тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилади. 1. Пахтани қайта ишлайдиган тўқимачилик корхонаси фермерларга ТМЗни бериш бўйича ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларни ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириши лозимми? 2. Дизель ёқилғиси ҚҚС билан берилганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади ва буни ҚҚС ҳисоб-китобининг қайси иловаларида акс эттириш лозим? далее...»» |
13.12.2019
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда
Фойда солиғининг рағбатлантирувчи функциялари амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар тизимида ўз аксини топади. Ушбу имтиёзлар жуда кўп ва хилма-хилдир. Шу сабабли улардан фойдаланувчи шахсларда имтиёзларни ҳисоботда ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш билан боғлиқ саволлар кўп юзага келади. далее...»» |
13.12.2019
Қарз шартномаси шартларига кўра
Хорижий корхона муассиси – Хитой компаниясидан чет эл валютасида фоизсиз молиявий қарз олди. Қарзнинг фоизли ставкаси устидан назорат ўрнатиладими? Хорижий компаниядан олинган қарз бўйича қандай энг кам фоиз ставкасини ўрнатиш мумкин? далее...»» |
13.12.2019
ҚҚС – реализация қилиш санасида
Ташкилот воситачилик шартномасига кўра қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича сентябрда воситачига 20%лик ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда товар берди. Товарнинг барчаси октябрда реализация қилинди. Ой тугаганда воситачи 15%лик ҚҚСни кўрсатган ҳолда товарни реализация қилиш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этди. ҚҚС суммасидаги фарқни нима қилиш керак? У ҳисоботда қандай акс эттирилади? далее...»» |
13.12.2019
Роялти тўлаётганда солиқ
Корхона бир йиллик хизмат кўрсатиш шарти билан дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишга доир хизматларни кўрсатишга норезидент билан 5 йилга шартнома тузди. Хизматга ҳақ компания резидентлик сертификатини тақдим этгандан кейин тўланди. Хизмат Германия ҳудудида дастурий маҳсулотни корхонанинг серверига Интернет орқали фойдаланиш ҳуқуқи билан кўрсатилди. Ушбу операциянинг солиқ оқибатлари қандай бўлади? далее...»» |
13.12.2019
ҚҚС ставкаси ўзгарганини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китоблар
Корхона 2019 йил 1 октябрга қадар 20%лик ставкада ҚҚСни қўллаган ҳолда бошқа корхонага товар қарзини берди. 2019 йил октябрда товар қарзини қайтаришда қарз олувчи ҳисобварақ-фактурада амалдаги 15%лик ставкада ҚҚСни кўрсатди. Товар қарзи суммасида ҚҚС ставкаси пасайтирилгани боис юзага келган фарқни қандай қоплаш мумкин? далее...»» |
13.12.2019
Ҳисоботни қайта топшириш керак
Товар корпоратив карта бўйича реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган. ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдиришда 5-илова «Сотиб олувчининг номи» устунида жисмоний шахсни кўрсатганмиз. Товарни олган ташкилот эса ушбу ҳисобварақ-фактурани 4-иловада кўрсатган. ДСИнинг камерал бўлими сотувлар суммасини реализация қилишда акс эттирилмаган сифатида Сотишлар реестрига киритиш тўғрисидаги талабни қўйди. ҚҚС бўйича Сотишлар реестрида корпоратив карта орқали ҳақ тўланган товарлар реализация қилинганини қандай тўғри акс эттириш лозим? далее...»» |
13.12.2019
Таннархга киритинг
Корхона транспорт хизматларини кўрсатади ва бунинг учун етказиб берувчидан дизель ёқилғисини сотиб олади. Корхона акциз солиғи суммасини транспорт хизматлари таннархида ҳисобга олиши лозимми ёки уни давр харажатларига ҳисобдан чиқариши керакми? далее...»» |
13.12.2019
Хизматларни экспорт қилишда ҚҚС
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот экспорт шартномаси бўйича хорижий шерик – норезидентга у Ўзбекистон ҳудудига етказиб берган тиббий буюмларни монтаж қилиш ва ўрнатиш тарзидаги хизматларни кўрсатади. Хизматларни экспорт қилишда ҚҚСнинг қайси ставкаси қўлланилади? далее...»» |
13.12.2019
Жисмоний шахслар божхона чегарасидан олиб ўтадиган товарларнинг мақсади қандай аниқланади
Давлат божхона қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. далее...»» |
13.12.2019
БЮДда товар қайси соҳа учун олиб кирилаётгани кўрсатилади
Давлат божхона қўмитасининг қарори (29.11.2019 йилдаги 2773-4-сон) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритиилди. далее...»» |
13.12.2019
2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари
Улар Давстатқўмнинг қарори (АВ томонидан 4.11.2019 йилда 3193-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган ва Қўмитанинг расмий сайтида жойлаштирилган. далее...»» |
13.12.2019
Ҳунармандларга янада кўпроқ имтиёзлар берилди
Президентнинг 28.11.2019 йилдаги ПҚ-4539-сон қарорида ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилган. далее...»» |