Norma.uz
Публикации
29.09.2025 Ўғирлашмоқда!
  2025 йилнинг биринчи ярим йилида 83 та бошқарув органи (74 та БК ва 9 та ХУМШ) аҳолидан деярли 26 млрд сўм ўғирлади. Аниқроғи, кўп квартирали уйларни сақлаш учун мўлжалланган мажбурий бадаллар ва тўловларни ўзлаштирдилар. Улар кўп квартирали уйларнинг техник ҳолатини яхшилашга йўналтирилиши
далее...»»
29.09.2025 «Ечимлар атласи» нима?
Давлат раҳбари Тошкент ва Янги Тошкент учун «Ечимлар атласи» тақдимоти билан танишди, бунда унинг мақсадлари, вазифалари ва ташкил этиш зарурати айтилди. Бу шаҳар объектларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва фойдаланиш қоидаларини қамраб олган беш китобдан иборат каталог-маълумотнома ҳисобланади.
далее...»»
29.09.2025 Уй-жой бузилганда компенсация фақат мулкдорга тўланадими?
Илгари уй-жой бузилганда давлат компенсацияни тўлар ёки уй эгаси, унинг оила аъзолари ва ушбу квартирада доимий истиқомат қилган ёки рўйхатга олинган кишиларга янги уй-жой сотиб олар эди. Эшитишимча, фуқароларнинг кўп сонли қонунбузарликлари туфайли бу тартиб ўзгарган. Квартира эгалари компенсация кўпроқ бўлиши учун ёки бир нечта квартира олиш учун ўз қариндош-уруғлари, танишларини рўйхатдан ўтказишар эди. Айтишларича, энди компенсация фақат бузишга тушган уй-жой эгасига тўланади. Ҳақиқатан шундайми, уй-жой бузилганда компенсация тўлаш тартиби қайси ҳужжатда назарда тутилган?
далее...»»
29.09.2025 Чиқиндини олиб чиқиб кетиш қоидаларини бузганлик учун истеъмолчиларга 2 млрд сўмдан ортиқ сумма қайтарилади
Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (Қўмита) эътибори марказида қолмоқда.
далее...»»
29.09.2025 Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2025 йилдаги 431-сон қарори билан Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатга кўра бино ва иншоотларда ўрнатилган ва доимий фойдаланишда бўлган лифтлар 12 ойда камида бир марта мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
далее...»»
29.09.2025 Тўрт ва беш қаватли уйларда лифтлар пайдо бўлиши мумкин
Вазият шуни кўрсатяптики, бу уй-жой соҳасида аллақачон аҳолининг турли хил баҳсларига сабаб бўлаётган навбатдаги янгилик бўлади. Ўзбекистонда тўрт ва беш қаватли уйларга лифт ўрнатиш дастури тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
далее...»»
29.09.2025 БК нима учун квартиралар ичида хизмат кўрсатмайди?

Ҳар бир квартирада вақти-вақти билан аҳолида умумий мол-мулк билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш зарурати туғилади. Масалан, розеткани таъмирлаш, люстра илиш, сантехникани алмаштириш, квартирадаги бошқа носозликларни бартараф этиш каби. Кўпинча булар бош оғриғига айланади – ишни тезкор, сифатли, оқилона нархда ва муаммолар туғилса кафолат билан бажарадиган устани қаердан топиш керак?


далее...»»
29.09.2025 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг вазифалари белгиланди
  Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2025 йилдаги 602-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди .
далее...»»
29.09.2025 Алоҳида тоифадаги объектлар бўйича давлат харидлари қандай ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2025 йилдаги «Айрим тоифадаги объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашда давлат харидларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 600-сон қарори қабул қилинди.


далее...»»
29.09.2025 Миллий инвестиция жамғармасида давлат улуши қисқартирилади
Президентнинг 19.09.2025 йил ПҚ-289-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
далее...»»
29.09.2025 ННТлар коррупцияга қарши курашишга жалб этилади
Президентнинг 19.09.2025 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-288-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
29.09.2025 Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Президентнинг 19.09.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-173-сон Фармони қабул қилинди.
далее...»»
29.09.2025 Импортни оптималлаштириш ва маҳаллий контентни оширишда илмий ёндашув
Жорий йилнинг 7–9 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Oʻzekspomarkaz» мажмуасида Божхона қўмитаси томонидан маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш мавзусида «Uzbek Import Fair 2025» I халқаро кўргазмаси ташкил этилмоқда.
далее...»»
29.09.2025 Белгиланган шартларга риоя қилинда...
Яқинда бизга ишлаб чиқариш ускуналари учун сарфланадиган материаллар сертификациядан озод этилгани айтилди. Бу қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади?
далее...»»
29.09.2025 Омборда юкни қайта йўллаш
Фирмага юк келди, мижоз юкни бошқа фирмага қайта жўнатишни хоҳлаяпти. Буни қандай тўғри амалга ошириш керак?
далее...»»
29.09.2025 Харид вақтида текин товар қўшиб бериш талаб қилинса…
Корхонамиз Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига эшитиш аппаратларини ИХМА платформасидан сотиб олади. Уларнинг талабига кўра ҳар бир сотилган маҳсулот учун (махсулот нархи ўзгармаган ҳолда) 1 комплект, яъни 6 дона батарейка («0» қийматда) қўшиб берилиши талаб этилган. Ваҳоланки, ушбу батарейка фирмага чет элдан ҳар бир комплекти 0.38 АҚШ долларидан импорт қилинган. Ушбу батарейкаларни «0» қийматда мижозга тақдим этган тақдиримизда уларни СК 305-моддаси 2-қисмида кўрсатилган харажат сифатида қабул қила оламизми? Агар шундай қила олсак, далолатнома билан ҳисобдан чиқара оламизми? Агар харажатга ололмасак, солиқ муносабати қандай бўлади?
далее...»»
29.09.2025 Фойда солиғининг 8 ва 9-иловалари қайси ҳолатда тўлдирилади
Ташкилотимиз молиявий йилни ҳар доим зарар билан якунлайди. 2024 йил якуни бўйича ҳам зарар билан чиқдик. Фойда солиғининг 8 ва 9-иловалари қайси ҳолатда тўлдирилади?
далее...»»
29.09.2025 ЯТТ аввал тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?
Мен жисмоний шахс сифатида 2025 йил январь ойида енгил автомобиль импорт қилган эдим, импорт учун ҚҚС тўладим. 2025 йил июнда ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтдим, олдин ЯТТ бўлмаганман. Кейинги ойдан ЯТТ сифатидаги даромадим 100 млн сўмдан ошганлиги сабабли ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтдим ва ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олдим. Мен ЯТТ бўлишимдан олдин импорт қилган енгил автомобилимни ижарага бермоқчиман, яъни тадбиркорлик фаолиятимда фойдаланмоқчиман. Товар ёки асосий восита учун олдин тўланган ҚҚСни ҳисобга олган каби ушбу енгил автомобилни импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олишим мумкинми?
далее...»»
29.09.2025 Солиқ тўловчининг тақвими
  5 ОКТЯБРЬ** 2025 йил сентябрь ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни (СК 355-м. 2-қ. 1-б.)   8 ОКТЯБРЬ 2025 йил сентябрь ойида натура шаклида тўланган
далее...»»
29.09.2025 «Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашни янада соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика