Norma.uz
Публикации
04.09.2020 ЎзР ДСҚнинг «Ўзбекистон республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
  Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати   ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ   Ў збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3245   Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
далее...»»
04.09.2020 «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
  Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ   Фаолият кўрсатмаётган, фойдаланилмасдан турган нотурар объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
далее...»»
04.09.2020 «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
далее...»»
04.09.2020 «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
далее...»»
04.09.2020 Ҳар бир бухгалтер билиши лозим
Май ойида «Norma» ўқув маркази 2020 йил учун обунани имтиёзли шартларда расмийлаштирган обуначилар учун фойда солиғи бўйича курс ўтказди. Курсни ўтказиш жараёнида тингловчиларда юзага келган саволларга «Norma» МЧЖ эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб берди. Ушбу материалдан ўқувчиларимиз ҳам ўз саволларига жавоб топишлари ҳамда ундаги маълумотлардан фаолият юритишда фойдаланишлари мумкин.
далее...»»
04.09.2020 Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
далее...»»
04.09.2020 ҚҚС бўйича имтиёзли айланма

Корхона банк ташкилоти ёки суғурта компанияси ҳисобланмайди. СКнинг 268-моддаси 4-қисмига мувофиқ ҚҚС суммасини ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллайдиган солиқ тўловчи солиқ суммасини солиқ солинадиган айланма суммасининг товарларни реализация қилиш бўйича айланманинг умумий суммасидаги жорий календарь йил ичида ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган солиштирма миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқлайди. Бунда товарларни реализация қилиш бўйича айланманинг умумий суммаси солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланмадан жамланади. Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш учун реализация қилиш бўйича умумий суммага пул шаклида берилган қарз, у бўйича фоизлар, шунингдек пул шаклидаги мажбу-риятларни бажарилиши назарда тутилган учинчи шахсларнинг кафиллиги киритила-дими? Уларга нисбатан СКнинг 244 ва 245-моддалари қўлланиладими?


далее...»»
04.09.2020 Директорнинг шахсий харажатлари
Директор корпоратив картадан пул тўлаб бензин сотиб олади, бироқ биронта ҳам ав-томобиль корхонамиз балансида турмайди. Ушбу сумма кейинчалик унинг иш ҳақидан ушлаб қолинмайди. Мазкур харид қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?
далее...»»
04.09.2020 Фойда солиғи ҳисоб-китобида қўшимча ҳисобланган ҚҚС чегириладими
Қўшимча ҚҚС ҳисоблашга тўғри келадиган вазиятлар бўлади. Баъзан – мажбурий тар-тибда, баъзида – келгусида солиқ органлари томонидан қўшимча солиқ ҳисобланишининг олдини олиш учун. Шу муносабат билан савол туғилади: фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС солиқ базасига киритиладими? Масалани «Norma» компа-нияси эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтирди.
далее...»»
04.09.2020 Ким инсофли солиқ тўловчи, кимлар ҳуқуқбузар?
Кенг жамоатчилик бу каби маълумотларни билишга ҳақли ва улар билан «Солиқ соҳасида жамоатчилик назорати» веб-порталида яқиндан танишиш мумкин.
далее...»»
04.09.2020 Ишдан бўшатилганда таътил учун компенсация тўлаш

3.02.2020 йилдан 16.05.2020 йилгача ишлаган ходим ишдан бўшаяпти. 1.04.2020 йилдан 30.04.2020 йилгача у иш ҳақи сақланмайдиган таътилда (ўз хоҳишига кўра) бўлган. Ташкилотда меҳнат таътили 24 иш кунини ташкил этади. Ишдан бўшаётган ходимга неча кунлик таътил учун компенсация ҳисобланиши лозим?


далее...»»
04.09.2020 Ҳуқуқбузарликни аниқлаш
Карантин эълон қилинганлиги сабабли компанияда офис биносида тиббиёт ниқобларини тақиб юриш мажбурияти жорий этилди. Бироқ айрим ходимлар ўз кабинетларида ниқоб тақишмаяпти. Иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидалари қайд этилмаганлигига қарамай, тиб-биёт ниқоблари йўқлиги учун интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлими?
далее...»»
04.09.2020 Навбатчиликни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари
Корхона меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда олдиндан касаба уюшмаси билан келишиб, ходимларни дам олиш ва байрам кунлари (навбатчиликка) жалб этади. Дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун компенсация тўланади. Иш берувчи бир кунда 4 соатдан ортиқ вақтга навбатчилик қилишга жалб этиши мумкинми (МК 125-м.)? Дам олиш ва байрам кунларида 12 соатлик ишга жалб этишга ҳақлими? Иш вақтидан ташқари ишлаш ҳамда дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар ўртасида қандай фарқ мавжуд?
далее...»»
04.09.2020 Ўриндошлик бўйича шартномани бекор қилиш
Корхонада ўриндошлик бўйича ишлайдиган ходимни ишдан бўшатиш лозим. У ушбу корхонада асосий иш жойи бўйича ишлашда давом этади. Ходимнинг ушбу корхонада асосий иш жойида қолдирган ҳолда ўриндошлик бўйича ишдан бўшатиш таомили қандай бўлади?
далее...»»
04.09.2020 Ўз ҳисобидан таътил: максимал давомийлиги
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йилда 3 ойдан ортиқ давом этмаслиги лозим-лиги назарда тутилган. Бироқ йил бошида иш ҳажми бўлмаганлиги сабабли кўп хо-димлар шундай таътил олган эдилар. Бугунги кунда айрим ходимлар карантин дав-рини ҳисобга олган ҳолда 3 ойдан буён шундай таътилда ўтиришибди. Карантин даврида бундай таътилга бўлган ходимларга 1 МҲЭКМ миқдорида моддий ёрдам тўланган. Карантин давридаги иш ҳақи сақланмайдиган таътилларни форс-мажор ҳолатига киритиш ва МКнинг 150-моддасида назарда тутилган 3 ойлик (йўл қўйиладиган) муддатга киритилмаслик мумкинми?
далее...»»
04.09.2020 Бўш лавозим бўйича ички ўриндошлик
Ташкилотда ходим икки лавозимда ишлайди. Иккинчи лавозимда – ўриндошлик тартибда. Меҳнат шартномаси асосий лавозими бўйича расмийлаштирилган, ик-кинчиси бўйича лавозимда ўриндошликда ишлаши тўғрисида буйруқ чиқарилган. Меҳнат дафтарчасида фақат асосий лавозими кўрсатилган. Иккинчи лавозимга меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаганда, лавозим эса ти-зимда бўш иш ўрни сифатида акс эттирилганда ЯММТда ички ўриндошлик қандай кўрсатилади?
далее...»»
04.09.2020 Хорижлик ходимни рухсатнома муддати тугагач ишдан бўшатиш
Карантин туфайли хорижлик ходим Ўзбекистонга келолмаган ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтира олмаган. Ташкилот Меҳнат вазирлигига рухсат-номани бекор қилиш учун ариза тақдим этган. Рухсатнома бекор қилиниши ҳақидаги жавоб олингач, хорижлик ходим ишдан бўшатилган. Рухсатнома муддати тугаганлиги тўғрисидаги хабарнома хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинми?
далее...»»
04.09.2020 Қиш ғамини ёзда е
Пойтахтда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари бошланди.
далее...»»
04.09.2020 Ҳокимиятлар аралашуви тақиқланади, бироқ уй-жой фондини бошқаришда тартибга солиш кучайтирилади
2020 йил 1 августдан амалга киритиладиган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун (7.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон) маҳаллий давлат ҳокимияти ор-ганларининг ва улар мансабдор шахсларининг ККУни бошқариш органлари фаолия-тига аралашуви тақиқланади. Бундай аралашувлардан чарчаган бинолар мулкдорлари янги қонун ҳужжати билан аралашувларнинг бартараф этилишига умид қилмоқдалар.
далее...»»
04.09.2020 Уй-жой фондини бошқаришга аралашув ҳолатларида қандай ҳужжатларга амал қилиш керак
ХУМШ аъзоларини ширкатни ёпишга ва бошқарувчи компаниялар билан шартномалар тузишга ундаётган бўлишса нима қилмоқ керак? Аввало масалани умумий йиғилишда муҳокама этиш лозим. Республикада уй-жой фондига профессионал даражада хизмат кўрсатувчи бошқарувчи компаниялар етарли, яшовчилар уларнинг ишларидан мамнун. Бу ХУМШ аъзолари ихтиёрига қарши ва қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилаётган бўлса-чи? Бу ҳақда «Норма маслаҳатчи»нинг 25.02.2020 йилдаги 8-сонида батафсил баён этилган эди. Ҳаракатлар регламентидан ташқари, бошқарув усулини танлаш ҳуқуқи бузилганда ҳимоя воситаси сифатида қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Аризалар, мурожаатлар, шикоятларни тайёрлашда қандай ҳужжатларга амал қилиш керак?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика