Norma.uz
Публикации
18.09.2020 ҚҚС тикланиши учун 12 ой керак
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2020 йил апрель ойида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига товар берилган. Ушбу товар 2018 йилда импорт қилинган ва у бўйича ҚҚС ҳисобга олинган. ТМЗ беғараз берилиши ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли, тегишинча, импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди. Ушбу товарлар солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилганда, илгари ҳисобга қабул қилинган, олинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини нимага киритиш лозим?
далее...»»
18.09.2020 Жисмоний шахсга кўмак: ҳисоботда акс эттириш
Карантин даврида ҳокимият томонидан берилган кўмакка муҳтож жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсга корхона томонидан ёрдам кўрсатилган. Президентнинг 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармони билан бундан ёрдам кўрсатилганда тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари белгиланган. Бироқ рўйхатда жисмоний шахснинг фақат Ф.И.О. ва манзили кўрсатилган. Жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари ва СТИРи ҳокимият томонидан тақдим этилмаган. Мазкур ҳолатда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай топширилади?
далее...»»
18.09.2020 Имтиёз – товарлар учун, импорт қилувчи учун эмас
Президент томонидан яқинда қабул қилинган «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонда божхона божи тўлашдан озод қилинган импорт қилинадиган хом ашё ва материаллар рўйхати келтирилган. Биз олиб кираётган товарнинг ТИФ ТН коди ушбу рўйхатда мавжуд, лекин корхонамизнинг тўқимачилик соҳасига умуман алоқаси йўқ. Уларни қайта сотиш учун олиб кирамиз. Мазкур имтиёзлар фақат тўқимачиларга тааллуқлими ёки ҳар қандай импортчиларга ҳамми? * * * Биз тўқимачилик буюмларини ишлаб чиқарамиз. Уни ишлаб чиқариш учун хом ашё келтирамиз. Маҳсулотимиз экспорт қилинган тақдирда қўшилган қиймат солиғимиз бизга Президентнинг ПФ-5989-сон Фармонига мувофиқ қайтариб бериладими?
далее...»»
18.09.2020 Республикада сотилганда имтиёзлар сақлаб қолинади
Ташкилотимиз 2019 йил январдан умумбелгиланган солиқларни тўлаб келади. 2019 йилнинг апрель ва май ойларида импорт жиҳозини қисмларга ажратилган ҳолда (эҳтиёт қисмлар бўйича, ҳар бирининг номини алоҳида кўрсатган ҳолда) харид қилдик. Буюртмачи ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлганлиги сабабли жиҳоз божхонадан имтиёзли шартда импорт қилинди. 2019 йилда биз келтирилган импорт жиҳоз (эҳтиёт қисмлар) учун тўловлар киритмадик. Имтиёз мавжуд бўлганлиги боис 14 та тайёр маҳсулот (жиҳоз) жамланмасини заводда йиғиб, буюртмачига ҚҚСсиз сотдик. 2020 йил апрелида буюртмачи 2 та жиҳозлар жамланмасидан воз кечиб, уларни бизга қайтарди. Бир ҳафта ўтгач, биз ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлмаган бошқа мижозни топиб, унга жиҳозни 15%лик ҚҚС билан сотдик. Бу 2 та жамланмани энди қандай расмийлаштиришимиз керак? ҚҚС тўлаш ва божхона декларацияларини қайта тузишимиз керакми?
далее...»»
18.09.2020 Тўловлардан қочишга уриниш наф бермади
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Сергели» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи корхоналардан бири номига келган умумий қиймати 3 млрд сўмлик 58,5 тонна оғирликдаги «Ошхона клеёнкаси» товарининг ТИФ ТН коди белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.
далее...»»
18.09.2020 Сифати кафолатланмаган болалар озуқалари
Бугунги коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазиятларда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшиш ўрнига, тадбиркорликнинг яширин ва сохта йўлини танлаган кимсалар борки, улар бу ҳаракати билан нафақат иқтисодиётдаги ҳалол рақобат муҳитини издан чиқариш, балки сифатсиз маҳсулотлар билан юртдошларимиз саломатлигини ҳам хавфга қўйишмоқда.
далее...»»
18.09.2020 Сирдарё саноати: имтиёзлар қулайлик яратмоқда
Сирдарё вилоятида 11 мингдан ортиқ юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, уларнинг орасида «SARBONTEKS» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг фаолияти алоҳида ўрин тутади.
далее...»»
18.09.2020 Тўқимачилик саноати: мураккаб даврда ҳам фаолият тўхтамайди
Мамлакатимиз Президенти раислигида 13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилоятидаги тўқимачилик корхоналари 37 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга эканлиги, лекин ҳозирда уларнинг атиги 48 фоизидан фойдаланилаётганлиги таъкидланди. Шу боис, тўқимачилик саноати қувватларининг ишлаш даражасини ошириш, вилоятдаги 2 та пахта-тўқимачилик кластерида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.
далее...»»
18.09.2020 Ташқи савдо операциялари янги схема бўйича мониторинг қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди (СБХ мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).
далее...»»
18.09.2020 Кечиктирилган солиқ бўйича имтиёзли ставка
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ norma.uz билан интервьюсида Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон) кимларга татбиқ этилиши ва ушбу имтиёзларни қўллаш учун шартлар қандай эканлигини тушунтирди. Фармонни ижро этиш мақсадида қандай бизнес «кичик бизнес» ҳисобланади, имтиёзлар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этиладими, илгари кечиктирилган солиқ суммаларини ҳисобдан чиқариш таомили қандай, солиқ бўйича кечиктиришга эга бўлган ҳолда солиқларнинг имтиёзли ставкаларидан фойдаланиш мумкинми?
далее...»»
18.09.2020 Масофадан туриб қайд этиш
Оммавий ахборот воситаларидан карантин даврида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари Бухоро шаҳрида ҳисобга қўйиш масалалари бўйича қисман хизмат кўрсатишаётганлигини билиб қолдим. Гулистон шаҳридан келганимга ва ўғлимнинг уйида яшаётганимга анча бўлганлиги сабабли шу ерда ҳисобга турмоқчиман. Фуқароларни яшаш жой бўйича ҳисобга қўйаядиган аҳолига масофавий хизмат кўрсатиш мавжудми?
далее...»»
18.09.2020 Болани прописка қилиш

Навоий шаҳрида яшайман. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланганидан кейин Қаршқадарё вилоятида яшайдиган набирамни меҳмонга таклиф қилмоқчиман. Ота-онасиз ўзи келадиган вояга етмаганларни прописка қилиш ва ҳисобга қўйиш қандай амалга оширилади?


далее...»»
18.09.2020 Йўқотилган паспорт учун жарима
Қандай ҳолатларда паспортини йўқотган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилмайди?
далее...»»
18.09.2020 Никоҳ қайд этилмаганда, штамп ҳам қўйилмайди
35 ёшдаман, ҳанузгача оила қурмаганман. Паспортнинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли уни алмаштиришда, паспорт столида оилавий ҳолати текширилади деб эшитганман. Ҳақиқатда ҳам шундайми?
далее...»»
18.09.2020 Лавозим йўриқномаси қандай тузилади
Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ҳеч қаерда қайд этилмаган бўлса, ушбу мажбуриятларни бузгани учун уни ишдан бўшатиш жуда қийин бўлади. Тўғри тузилган лавозим йўриқномаси бу масалада иш берувчига ёрдам беради. Уни қандай тузиш ва у билан қандай ишлаш ҳақида меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди.
далее...»»
18.09.2020 Маълумотлар мос келиши лозим
Маълумотларни ЯММТга киритишда Классификатордан керакли лавозимни танлаган ҳолда «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича лавозими» графасини, шунингдек «Лавозимнинг тўлиқ номи» графасини тўлдириш лозим, ушбу гафага ташкилотда қабул қилинган лавозим номланиши киритилади. Классификаторда зарур лавозим мавжуд бўлмаса, йўриқнома бўйича ходимнинг лавозимига мазмун жиҳатидан мос келадиган лавозим танланади. Корхонанинг штат жадвалида «аудитор ёрдамчиси» лавозими мавжуд. Ушбу лавозим ходимнинг меҳнат дафтарчасида ҳам кўрсатилган. Классификаторда бундай лавозим ҳамда оддийгина «ёрдамчи» лавозими ҳам мавжуд эмас. Шунга яқин бўлган «ассистент» лавозими танланди ва «Лавозимнинг тўлиқ номи» графасида ходимнинг лавозими «аудитор ассистенти» деб кўрсатилди. Шакллантирилган меҳнат дафтарчасида энди ходимнинг лавозими «аудитор ассистенти» деб кўрсатилди. Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасида лавозим «аудитор ёрдамчиси», электрон шаклида эса «аудитор ассистенти» деб кўрсатса хато бўлмайдими? Ёки қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ва штат жадвалига ўзгартириш киритиш лозимми?
далее...»»
18.09.2020 Таътил муддатидан ортиқ давом этмайди
Фавқулодда ва оғир эпидемиологик вазият туфайли туристик фирма деярли фаолият юритмаяпти. 2020 йилда корхона ходимларига иш ҳақи сақланмайдиган таътилни қанча муддатга расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
18.09.2020 Пенсионер ишдан бўшашни ортга сурганда
Корхона ходим пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Ходимга меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш тақдим этилган. Бироқ у огоҳлантиришни олгач, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган. Бундан кейин эса ишга чиққан ва бир ҳафта ишлаб яна касаллик варақасини очтирган. Огоҳлантириш муддатида 15 кунга жами 4 та меҳнатга лаёқатсизлик варақаси орада 5-6 кунлик танаффус билан расмийлаштирилган. Ҳозирги кунда ҳам унга касаллик варақаси очилган. Мазкур ҳолатда иш берувчи нима қилиши лозим?
далее...»»
18.09.2020 Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ҳам мавжуд
Ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига киритиш билан бир вақтда, 2020 йил 1 январга қадар очилган меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этиш лозимми?
далее...»»
18.09.2020 Қоидабузар қандай жазоланади
Меҳнат интизомини бузганлиги учун ходимга нисбатан жазо чоралари қўлланилганига қадар содир этилган ҳолатни ёзма шаклда баён этиш имконияти берилади. Интизомий жазо чорасини қўллашни кўриб чиқиш ва бу ҳақда қарор чиқариш жараёнида ходимнинг тушунтириш хатида кўрсатилган ҳаракатларининг сабабларини инобатга олиш ёки рад этиш учун улар қандайдир ҳужжатларда акс эттирилганлиги текшириб кўриладими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика