10.08.2017
Классификатор ёрдам беради
Машиналар учун дарпардалар тайёрлайдиган ишлаб чиқаришни очмоқчимиз. Дарпардаларда буюртмачиларнинг логотипини, шунингдек реклама қилаётган маҳсулотини тасвирлашни режалаштиряпмиз. Бу реклама ҳисобланадими, у билан шуғулланиш учун қандай ҳужжатлар (патент, лицензия ва ҳ.к.) зарур? Ушбу ишлаб чиқариш фаолиятнинг қандай турига киради? далее...»» |
10.08.2017
Қишлоқ хўжалиги экспортчилари учун янги имкониятлар
Савдо-саноат палатаси «Ўзагросаноатбиржа» АЖ ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда бутун республикадан пойтахтимизга келган тадбиркорлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини товар-хом ашё биржалари орқали экспорт қилиш масалаларига бағишланган семинар ўтказди. далее...»» |
10.08.2017
Жўнатмаларда 87 млн, контейнерда эса 4 млрд сўмлик!
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади. далее...»» |
10.08.2017
Ота эътиборсиз, ўғил эса ҳаёсиз
Маълумки, Президентнинг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон) кўра, порнографик мазмундаги маҳсулотларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланган. Лекин чет давлатларга бориб-келаётганларнинг айримлари қонунчиликнинг бу талабини бехосдан «эсдан чиқарадилар»... далее...»» |
10.08.2017
Жазолаш – пировард мақсад эмас
Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар ¬стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш вазифаси белгиланган. далее...»» |
10.08.2017
Каноп толаси ўрнига 6,4 млрд сўмлик... «эски-туски»
Юртимизга ташқаридан товар-моддий бойликларни импорт қилишнинг самарали тартиб-қоидалари ишлаб чиқилган бўлиб, бунда энг аввало юртдошларимиз саломатлиги, шунингдек ички ишлаб чиқарувчилар манфаатлари алоҳида ¬эътиборга олинади. Лекин амалдаги тартибларга риоя қилмай, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдираётган «ишбилармонлар» учраб туради. далее...»» |
10.08.2017
Пинҳона таҳдид
2016 йилда Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонда жами 850 нафардан ортиқ ўсмирнинг ўз жонига қасд қилишга урингани қайд этилади. Уларни бу қабиҳ ишга ҳаётнинг оғирлиги, ташвишнинг кўплиги ундагани йўқ. Ўсмирлар бор-йўғи компьютер ўйинларининг ишқибози бўлишган. далее...»» |
10.08.2017
Устав фонди оширилганда ҚҚС
«А» корхонаси (ЯСТ тўловчи) бинони капитал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар учун «В» корхонаси олдида кредиторлик қарзига эга. Ишларнинг қиймати ҚҚСни ўз ичига олади. Унинг муассисларидан бири («С» корхонаси) устав фондига ҳисса ҳисобидан қарзни сўндиради. Бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси муассиснинг устав фондига ҳиссаси суммасига киритиладими? далее...»» |
10.08.2017
Олдингизми – ҳисобот беринг
Бюджет ташкилоти ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарорига мувофиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Солиқ имтиёзларини қўллаш натижасида бўшаган маблағлар ҳар йили белгиланган мақсадларга йўналтирилган. Бунда ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида тегишли проводкалар қилинмаган. Шу сабабли ташкилотда 17 йил давомида йиғилиб қолган бўшаган имтиёзли маблағлар қолдиғи турибди. Бундан ташқари, ташкилот солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлашдан озод қилиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китобларни тақдим этмаган. Агар ўтган даврлар учун ушбу маблағлардан фойдаланганлик тўғрисида ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган бўлса, уларни ҳозир тақдим этиш зарурми? далее...»» |
10.08.2017
Газ баллони ўрнатишга лицензия керакми?
Корхонамиз автомашиналарга метан газ баллонларини ўрнатиш фаолияти билан шуғулланмоқчи. 1. Бу фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинадими? Юридик ва жисмоний шахслар автомашиналарига ва давлат ташкилотлари учун хизматлар кўрсатилганда қандай алоҳида ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак? 2. Автотранспорт воситаларига метан газ баллони ўрнатиш фаолияти билан шуғулланадиган корхонага қандай мажбуриятлар юкланади, уларда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? далее...»» |
10.08.2017
Курс фарқи – зарарга
Корхонамиз импорт контракти ҳақини тўлаш учун тижорат банкидан валютани 1 АҚШ доллари учун 8 100 сўмдан сотиб олди. Валютани сотиб олиш пайтида Марказий банк курси 4 014,5 сўмни ташкил этган эди. Валюта сотиб олинган курс – 8 100 сўм билан Марказий банк курси – 4 085,5 сўм ўртасидаги фарқни (8 100 – 4 014,5) ҳисобда қандай акс эттириш лозим? Ушбу фарқ фойда солиғи ва ЯСТни ҳисоблашда қандай акс эттирилади? далее...»» |
10.08.2017
Даромад солиғи: ҳисоблаш жиҳатлари
1-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юрти битирувчиси 2016 йил 1 ноябрда ишга қабул қилинган. Меҳнат дафтарчаси бўлмаган. Ноябргача даромад олмаган. Ноябрь–декабрь учун унга 1 500 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган. 1. Ҳисоблаб ёзилган даромад суммасига қандай шкалада солиқ солиш керак – йил бошидан ортиб борувчи якун билан декабрь шкаласидами ёки у атиги 2 ой ишлаганини ҳисобга олган ҳолда иккинчи ой шкаласидами? 2. Олий ўқув юртининг битирувчиси шу пайтгача ҳеч қаерда ишламаганлиги тўғрисида маҳалла қўмитасидан маълумотнома тақдим этиши зарурми? далее...»» |
10.08.2017
Автомобиль пасайтирилган қийматда кирим қилинган бўлса...
Кичик корхона (ЯСТ тўловчи) 2016 йилда хизматда фойдаланиш учун «Газель» автомобилини 12 200 000 сўмга сотиб олди. Йўл жамғармасига – 1 254 211,2 сўм, давлат божи – 13 024 сўм, рақамни рўйхатдан ўтказганлик учун – 234 432 сўм тўланди. 2016 йилда АВни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар 9420-«Маъмурий харажатлар» счётига киритилган, бошланғич қиймат эса фақат АВ нархидан ташкил топган. Асосий фондлар охирги марта 1.01.2016 йилдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланганлиги сабабли ушбу автомобиль ҳали қайта баҳоланмаган эди. АВнинг бошланғич қиймати бўйича ўтган йилда йўл қўйилган хатони қандай тузатиш мумкин? Ўтган йил учун амортизация қандай қилиб қўшимча ҳисобланади? далее...»» |
10.08.2017
Нақд ҳисоб-китоб
Корхонамиз 2016 йил декабрида ишлаб чиқариш корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Аввалига ишлаб чиқариш қувватлари бўлмаганлиги сабабли савдо билан шуғулландик. Касса аппарати ва ижарага олинган терминал бор. Айни пайтда ходимлар штатини кўпайтириб, ишлаб чиқариш қувватларини сотиб олгач, ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошладик. 1. Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни (текстиль) нақд пулга сотишга ҳақлими? 2. Агар ҳақли бўлса, буюртмачи билан сотувчи ўртасидаги ҳужжатлар (шартнома, юкхат-ҳисобварақ-фактура, чеклар ва ҳ.к.) қандай расмийлаштирилади? 3. Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
10.08.2017
Ходим ўқийди, иш берувчи ҳақини тўлайди
Раҳбар янги ходимни малака ошириш учун 1 йилга ўқишга юборяпти. Тўлов валютадаги маблағларимиз ҳисобидан тўғридан-тўғри университетга тўланади. 1. Фирмамиз (МЧЖ) ходимнинг ўқиш ҳақини тўлаши ва ушбу тўловни корхона харажатларига киритиши мумкинми? Бунда ходимда даромад юзага келадими? 2. Унинг иш жойи сақланадими? Агар ходим 1 йил бўлмаса, унга иш ҳақи ҳисоблаш ва хизмат сафари харажатларига аванс ажратиш керакми? 3. Агар ходим қайтмаса ёки келиши билан ишдан бўшамоқчи бўлса, қандай йўл тутиш лозим? далее...»» |
10.08.2017
Ходимларни ким овқатлантираётган бўлса, ўша солиқни ушлаб қолади
«А» корхонаси (МЧЖ) шартномага кўра «Б» корхонасига (МЧЖ) ходимларни берди. Бунда «Б» МЧЖ «А» МЧЖнинг ходимларини озиқ-овқат билан таъминлаш учун умумий овқатланиш корхонаси билан шартнома тузди. Ҳар ой охирида «Б» МЧЖ бухгалтери ҳар бир ходимнинг овқатланиш суммасини аниқлайди ҳамда овқатланиш бўйича даромадни ҳисоблаб ёзиш ва солиқларни ушлаб қолиш учун ушбу маълумотларни «А» МЧЖга жўнатади. Овқатланишдан тушган даромаддан ЖШДСни қайси ташкилот ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак: жисмоний шахсларнинг моддий нафидан бўлганидек «Б» МЧЖми ёки компенсация тўловларидан бўлганидек «А» МЧЖми? далее...»» |
10.08.2017
Валюта бозори либераллашуви масалалари
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистоннинг бугунги куидаги солиқ ва валюта сиёсатига бағишланди. Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари Эркин Гадоев, Назарали Норбоев ва Ҳотамбек Шокиров, адлия вазирининг биринчи ўринбосари Нодир Жўраев, иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Шуҳрат Исмоилов, молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев, Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари Қаҳрамон Акмалов, Марказий банк раисининг ўринбосари спикер сифатида сўзга чиқдилар. далее...»» |
10.08.2017
31 августда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи йиллик суммасининг 30%ини тўлаш муддати тугайди
Ўзбекистонда ҳақ эвазига ерга эгалик қилинади ва ердан фойдаланилади. Юридик шахслардан ер учун ҳақ йиллик ер ёки ягона ер солиғи шаклида ундирилади. далее...»» |
09.08.2017
«Сырное» дело
Многие люди любят сыр и наверняка перепробовали различные его сорта. Пристрастие к сыру очень сложно победить, особенно если это хороший, вкусный сыр. Сыроделие – штука тонкая, оно не терпит пренебрежения и требует мастерства и трудолюбия. Но во все времена находились бракоделы, которые умудрялись выпускать недоброкачественные сыры. В 70-е годы прошлого века расследование одного такого уголовного дела поручили тогдашнему помощнику прокурора Крупского района Минской области В.Н. Демидовичу, который и рассказал эту историю. далее...»» |
09.08.2017
Прерванный декрет
Наша компания собирается отозвать сотрудницу из декретного отпуска. Как правильно это оформить? далее...»» |