Norma.uz
Публикации
10.09.2018 Нима учун уй-жой соҳасидаги ислоҳотлар қийинчилик билан рўёбга чиқмоқда

МДҲ мамлакатларида кўп хонадонли уй-жой фондини бошқаришда муҳим ўзгаришлар юз бераётгани йўқ. Соҳадаги ўзгаришлар қийинчилик билан рўёбга чиқмоқда. Ҳамдўстлик мамлакатларида иш тажрибасига эга, уй-жой кўчмас мулкини бошқариш бўйича Шарқий европалик халқаро экспертлар «Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жойларни профессионал бошқариш» Pro House лойиҳаси доирасида Тошкентда ташкил этилган семинарларда шуни таъкидлашди.


далее...»»
10.09.2018 Янги уй-жой қонунчилиги устида иш олиб борилмоқда

Уй-жой қонунчилигини ислоҳ қилиш масалалари пойтахтимизда бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчилари эътибор марказида бўлди. Вазирликлар ва идоралар вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва туман халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, германиялик уй-жой кўчмас мулкини бошқариш бўйича халқаро экспертлар, жамоатчилик ташкилотлари, ХУМШ ва бошқарувчи компаниялар раҳбарлари 2 кун давомида ушбу жараённинг турли жиҳатларини муҳокама қилдилар. Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармонида мамлакатимизда олиб борилаётган УКХ ислоҳоти доирасида «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.


далее...»»
10.09.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
10.09.2018 Буюртмачида эътирозлар бор: пудратчи нима қилсин
Бош пудратчи (ЯСТ тўловчи) шартнома ва ЛСҲга мувофиқ бинони таъмирлади. Буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилмаяпти ва иш учун берилган қурилиш материаллари, авансни қайтаришни, шунингдек объектни таъмирлашгача бўлган ҳолатга қайтаришни талаб қиляпти. Жарима ҳам ундиришини айтиб, пўписа қилмоқда. Бу қонунийми? Буюртмачи талабларига розилик билдирсак, буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш, қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак? 2017 йил IV чорагида бажарилган ишлардан олинган даромаднинг бир қисмини тан олган ва ундан ЯСТ тўлаган бўлсак, бу солиқ солишга қандай таъсир кўрсатади? Ҳаммасини ишлатиб бўлган бўлсак, қурилиш материалларини нима қилишимиз керак?
далее...»»
10.09.2018 Учиб келди-ю, ҳуши учди
«Тошкент-АЭРО» ИБК ва «Тошкент халқаро ¬аэропорти» чегара-божхона пости ходимлари ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтишларнинг олдини олишди.
далее...»»
10.09.2018 Касални иситмаси ошкор қилмасин...
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонун (14.05.2014 йилдаги ЎРҚ-371-сон) билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари, бундай профилактикани амалга оширувчи мутасадди ташкилотлар ва уларнинг мазкур йўналишдаги ҳуқуқлари, ваколат ҳамда мажбуриятлари белгилаб берилган.
далее...»»
10.09.2018 25 млн сўмлик ноёб тангалар, 1 кг марихуана ва ҳужжатда йўқ кулерлар
Республикамиз божхоначилари чегара-божхона ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида сергак туриб иқтисодий манфаатларимизни ҳимоя қилганликлари туфайли сўнгги кунларда бир қатор қоидабузарликларни аниқлашга муваффақ бўлишди.
далее...»»
10.09.2018 Бировнинг салласини бошқага кийгизиб...
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ички бозорда сохта ҳужжатлар асосида сотиб юборилган бир қатор транспорт воситалари фош қилинди.
далее...»»
10.09.2018 Солиқ тўловчининг тақвими
2018 йил октябрь
далее...»»
10.09.2018 Пенсионерга қандай ёрдам бериш мумкин
Пенсионер молиявий аҳволи оғирлиги сабабли унинг ер ва мол-мулк солиқларини тўлаб беришни сўраб корхонага мурожаат қилди. Корхона солиқларни тўлаб берса, уларнинг тўланиши жисмоний шахснинг даромади деб ҳисобланадими? Унда бошқа ҳисобланмалар бўлмаса, ЖШДСни қандай ушлаб қолиш мумкин?
далее...»»
10.09.2018 Имтиёз ёшга қараб берилмайди
1. Президентнинг ПҚ-2660-сон қарорига мувофиқ Сергелида жойлашган кўчмас мулкнинг ипотека кредитини сўндириш учун 30 ёшдан ошган ходимнинг иш ҳақини ўтказиш мумкинми? 2. ЖШДСни ушлаб қолишдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш мумкинми? 3. Мазкур операцияни расмийлаштириш учун ходим бухгалтерияга қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?
далее...»»
10.09.2018 Молиявий натижа солиқ базасига таъсир кўрсатмайди
ЯСТ тўловчи кичик корхона нуқсонлар далолатномасини тузиб, ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этган ҳолда эски ташкилий техникани утиллаштирди. Утиллаштириш харажатлари 500 минг сўмни ташкил этди. Бунда металл чиқиндилари олиниб, Ўзиккиламчиранглиметаллга 140 минг сўмга топширилди. Қуйидаги проводкалар қилинди: АВни ҳисобдан чиқариш бўйича – Дт 9210, Кт 0100, ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш бўйича (100%) – Дт 0200, Кт 9210. АВни қайта баҳолаш суммаси ҳисобдан чиқарилди: Дт 8510, Кт 9210 – 90 минг сўм. Металл чиқиндилари топширилгани акс эттирилди: Дт 4890, Кт 9210 – 140 минг сўм. Тугатишдан олинган молиявий натижа: 270 минг сўм (500 – (140 + 90)) – зарар – Дт 9430, Кт 9210. Металл чиқиндилари учун олинган сумма ва асосий воситаларнинг қўшимча баҳоланиши ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилиши керакми? Ёки АВни тугатиш натижаси (зарар) ЯСТда ҳеч қанақасига акс этмайдими?
далее...»»
10.09.2018 Норматив муддатда бажаринг
ЯСТ тўловчи корхона 1,5 гектардан ортиқ ерга эга. Участкалардан бирида қурилиш олиб бораяпти. Корхона тугалланмаган қурилиш даврида ер солиғини икки баравар ставкада тўлаши керакми?
далее...»»
10.09.2018 Фаолият турига қараб – пасайтирувчи коэффициентлар
Кичик корхона (ЯСТ тўловчи) ғишт ишлаб чиқаради. Ҳокимнинг қарори билан рекультивация қилиш учун ер участкаси ажратилган. Яъни қишлоқ хўжалигида банд бўлмаган ердан тупроқнинг муайян қатламини олиб, ғишт ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланишга рухсат берилган. Ерни ободонлаштиргандан кейин қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ҳоким тасарруфига қайтариш зарур. Корхона фаолияти саноат соҳасига кириши боис бевосита ғишт заводи жойлашган ҳудудда ер солиғининг 3 бараварини ҳисоблаб чиқариш чоғида 0,5 пасайтирувчи коэффициенти, ер рекультивация қилинадиган ҳудудда эса 0,1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланади. 2203-сон Низомга мувофиқ амалга ошириладиган фаолият турига қараб пасайтирувчи коэффициентлар тўғри қўлланаяптими?
далее...»»
10.09.2018 Мен уйимнинг эгасиманми?
Менинг номимда бўлган, яшаб турган уйимиз 1991 йил 23 декабрда Техник инвентаризация бюроси орқали ҳужжатлаштирилган. 2000 йил 19 августда ушбу уй-жой қайтадан инвентаризация қилинди. Кейинчалик бу ерда янги уй-жойлар қурдим ва 2014 йилда кадастр ҳужжатларини олдим. Бугунга келиб, ушбу уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи тикланмаган дейилмоқда, ваҳоланки, ТИБ ҳужжатида ҳам, кадастр ҳужжатларида ҳам эгаси ва фойдаланувчи сифатида менинг номим кўрсатилган. Уй бугунги кунда низоли ҳисобланиб, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат берилмаяпти. 1991 йилда мавжуд бўлган Техник инвентаризация бюросининнг ҳужжатлари ўзининг ҳуқуқий кучини йўқотганми? Аввалги ТИБ қачондан бошлаб кадастр хизматига ўзгартирилган?
далее...»»
10.09.2018 ФҲШ бўйича тўловлардан даромад солиғи
Жисмоний шахс ва юридик шахс бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва юритиш хизматларини кўрсатиш учун 1 йил муддатга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани туздилар. 1. Юридик шахс кўрсатилган бухгалтерия хизматлари учун ҳақ тўлаётганда жисмоний шахсдан ЖШДС ушлаб қолиши керакми? Агар керак бўлса, қандай ставкада: шкала бўйича умумий тартибдами ёки энг юқори ставкадами? 2. Ҳақ ҳар ойда эмас, балки ишлар бажарилишига қараб (масалан, чоракда 1 марта ёки ойда 2 марта бўлиши мумкин) расмийлаштириладиган бажарилган ишлар далолатномаси асосида тўланса, шкала бўйича ЖШДСни қандай ушлаб қолиш мумкин? 3. Жисмоний шахс тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолмаслик ҳақида юридик шахс бухгалтериясига ариза бериб, солиқни декларация асосида ДСИга тўлаши мумкинми? 4. Жисмоний шахс ўз хизматлари учун аванс олиши мумкинми? Тўлов манбаида ЖШДС қандай ушлаб қолинади, зеро аванс кўрсатилган хизмат учун ҳақ ҳисобланмайди?
далее...»»
10.09.2018 Ҳисоботда нималар ўзгарди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
10.09.2018 Бурчга садоқат ила
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда мазкур олий таълим муассасасига қабул қилинган тингловчиларнинг «Ҳарбий ва божхоначи қасамёди»ни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда республика парламенти, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ота-оналар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
далее...»»
10.09.2018 За что иностранным перевозчикам могут запретить использовать процедуру МДП
Соответствующее Положение утверждено постановлением Кабинета Министров N 673 от 17.08.2018 г. Оно определяет порядок лишения иностранных автоперевозчиков права пользования положениями Таможенной конвенции о международной перевозке грузов с применением книжки МДП (Женева, 14.11.1975 г.) на территории страны и возобновления такого права.
далее...»»
10.09.2018 Как получить разрешение на тонировку авто
Постановлением МВД, Генпрокуратуры и СГБ (рег. МЮ N 3059 от 25.08.2018 г.) утверждено Положение о порядке выдачи, учета и прекращения действия разрешения на установку тонировки (затемнения) на стекла легковых автотранспортных средств (публикуется в пакете документов сегодняшнего номера «НТВ»).
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика