01.10.2024
Мулкдор ўзгарди. Ходимлар қисқарди…
Ташкилот мулкдори ўзгарганлиги муносабати билан ходимлар сонининг қисқариши юзага келганда амалга оширилиши керак бўлган ишлар кетма-кетлиги, расмийлаштириладиган ҳужжатлар рўйхати ва муддатлари ҳақида маълумот берсангиз. далее...»» |
01.10.2024
Интизомий жазо қанчалик тез қўлланилиши керак?
Меҳнат кодексининг 314-моддасида интизомий жазони қўллаш муддатлари кўрсатилган. Унга кўра, интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди. Хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома комиссия томонидан имзоланган кун хизмат текшируви натижалари бўйича аниқланган интизомий қилмиш аниқланган кун деб ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган «бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди» жумласини қандай тушунамиз? далее...»» |
01.10.2024
Ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун ҳақ тўлаш
Ходим Мустақиллик куни – ишланмайдиган байрам кунида ишлаган. У байрам куни ишлаганлиги учун бошқа бир дам олиш куни белгиланган. Ишланмайдиган байрам кунида ишлаган ва кейинги ойда бошқа дам олиш куни олган ходимга бу кун учун иш ҳақи қандай ҳисобланади? далее...»» |
01.10.2024
ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат далее...»» |
01.10.2024
ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (15-сонли БҲС) «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат далее...»» |
01.10.2024
Олиб чиқилаётган қимматбаҳо металлар ҳақидаги маълумотлар махсус тизимга киритилади
Иқтисодиёт ва молия вазирининг «Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди (АВ рўйхат рақами 2606-7, 19.09.2024 й.). далее...»» |
01.10.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича Миллий дастур қабул қилинди
Президентнинг 24.09.2024 йилдаги «Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-338-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
01.10.2024
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун маблағлар йўналтирилади
Президентнинг 23.09.2024 йилдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
01.10.2024
2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
Президент томонидан 23.09.2024 йилдаги «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги ПФ-143-сон Фармон имзоланди. далее...»» |
01.10.2024
Жисмоний шахслар томонидан дори воситаларини олиб кириш-олиб чиқиш
Сурункали касаллик бўлганда жисмоний шахс қандай дори воситаларини олиб чиқиши ва олиб кириши мумкин? Улар учун декларация тўлдирилиши шартми? далее...»» |
01.10.2024
Автомобиль учун кондиционер
Автомобиллар учун кондиционерларни олиб киришда махсус рухсатнома талаб қилинадими? далее...»» |
01.10.2024
Меъёрларни ҳисобга олган ҳолда
Компания дори воситалари импорти билан шуғулланади. ИМ-40 (эркин муомалага чиқариш)га расмийлаштиришдан олдин етказиб берувчидан чегирмасиз инвойс билан товар олинди. Етказиб берувчи 30% миқдорида чегирма билан инвойс тақдим этди. Компания товар учун тўловни чегирмани ҳисобга олган ҳолда амалга оширди ва ИМ-40ни расмийлаштиришда товарнинг божхона қийматини биринчи усул бўйича чегирмани қўллаган ҳолда ҳисоблади. Божхона қўмитаси божхона тартиб-таомиллари ва божхона ҚҚСни ҳисоблаш учун чегирмасиз инвойс бўйича қийматни олади. Ушбу етказиб бериш бўйича божхона қийматини ҳисоблашда чегирма тўғри қўлланилганми? далее...»» |
01.10.2024
Таъсисчи фоизсиз қарз берган тақдирда…
Ягона резидент-таъсисчи бизнесни ривожлантириш учун корхонага 5 млрд сўм миқдорида қайтариб бериш шарти билан фоизсиз пул қарзи бермоқчи. Бу ҳолда фоизсиз қарз шартномаси трансферт нархи қўлланиладиган назорат қилинадиган битим ҳисобланадими? далее...»» |
01.10.2024
Ходимларнинг ўқишини ҳисобга олиш ва солиққа тортиш
Корхона ўз ходимларини инглиз тили курсларида ўқитишни режалаштирмоқда. Бу корхона фаолияти учун зарур. Корхона ўқишнинг 100% тўловини амалга оширади, унинг 50% қийматини эса ходимларнинг ёзма аризаси асосида уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолади. Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор ва қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади? далее...»» |
01.10.2024
Доимий муассаса бош компанияга эркин пул маблағларини ўтказганда
Ўзбекистон норезиденти бўлган хорижий компания Ўзбекистонда доимий муассаса рўйхатдан ўтказди. Унинг буюртмачиси ишлар (хизматлар) учун чет эл валютасида тўғридан-тўғри доимий муассасанинг ҳисобрақамларига тўлайди. Доимий муассаса даврий равишда фойдани бош компания ҳисобрақамига ўтказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун нима қилиш керак? далее...»» |
01.10.2024
ЖШДС тўламасдан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкнинг олди-сотдисини расмийлаштириш мумкинми?
Компания жисмоний шахсдан яшаш учун мўлжалланмаган бинони сотиб олмоқда. Нотариус сотувчидан сотиш суммасидан ЖШДС тўлашни талаб қилиб, битимни тасдиқлашни рад этди. Кўчмас мулкнинг сотиш суммаси – уни сотиб олиш қийматидан кам (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд). Агар ЖШДС тўламасдан олди-сотди битимини расмийлаштиришни қатъий талаб қилсак, биз ҳақ бўламизми? далее...»» |
01.10.2024
Дўкон якка тартибдаги тадбиркордан қайта сотиш учун маркировкаланган телевизорлар, кир ювиш машиналари ва совуткичларни харид қилди. Кузатиб бориш учун маркировкаланган товарлар билан битимларни алоҳида қаердадир акс эттириш керакми? Буни қандай амалга ошириш керак? Вазиятни Green White Solutions рақамли маркировлаш тизими интегратори бўлган компа
Дўкон якка тартибдаги тадбиркордан қайта сотиш учун маркировкаланган телевизорлар, кир ювиш машиналари ва совуткичларни харид қилди. Кузатиб бориш учун маркировкаланган товарлар билан битимларни алоҳида қаердадир акс эттириш керакми? Буни қандай амалга ошириш керак? Вазиятни Green White Solutions рақамли маркировлаш тизими интегратори бўлган компаниянинг маркетинг бўлими раҳбари Роман ГРОМОВОЙ тушунтирди: далее...»» |
01.10.2024
Ишлатишни бошлайверинг
Дўкон ПЭТ шишаларда салқин ичимликлар сотади. Маҳсулот улгуржи сотувчилардан қадоқлашга қўйилган Data Matrix маркировкаси билан келади. Бироқ, етказиб берувчилар биз кўп маротаба сўраган бўлсак-да, ЭҲФда рақамли маркировка кодларини қўймайдилар. Бизда 2D-сканер бор, аммо келишда ичимликлар йўқлиги туфайли (чунки ЭҲФда рақамли маркировка кодлари акс эттирилмаган) биз уни ишлатишни бошлай олмаяпмиз. Нима қилиш керак? далее...»» |
01.10.2024
Корпоратив совғалар қандай ҳисобга олинади
Сиз совғалар сони, қиймати ва етказиб берувчисини белгилаб олганингиздан кейин раҳбар томонидан ходимлар ва уларнинг болаларига совғаларни сотиб олиш тўғрисида буйруқ чиқарилиши лозим. Унда совғаларни сотиб олиш учун қанча суммада пул маблағлари ажратилганлиги ҳамда айнан ким уларни сотиб олиш ва тарқатиш учун масъул эканлиги қайд этилади. далее...»» |
01.10.2024
ЎзР КҚКА директорининг «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат далее...»» |