22.11.2017
Қарз шартномаси: бекор қилиш хусусиятлари
Корхонамиз молиявий қарз шартномасини бекор қилиш тўғрисида келишув тузди. Келишувга кўра 31.10.2015 йилдаги шартнома 25.08.2017 йилдан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади. Молиявий қарз 25.08.2017 йилда қайтарилган. Фоизлар қарз қайтарилган кунгача ҳисобланишидан хабаримиз бор. Келишувдаги 25.08.2017 йилдан бошлаб бекор қилиш тўғрисидаги сана тўғри белгиланганми? Ёки бекор қилиш санасини 26.08.2017 йилдан деб белгилаш керак эдими? Фоизлар ҳисобланиб, тўланиб бўлган. Қарз шартномасини бекор қилиш санасини қандай белгилаш мумкин? далее...»» |
22.11.2017
Хизматлар импорти шартномани талаб этади
Компаниямиз халқаро аудиторлик компанияси ҳисобланади. Ички низомга ва жамоа шартномасига кўра ходимларимиз АССА дастури бўйича таълим олишлари шарт. Таълим харажатлари ўқиш, имтиҳон учун тўлов, йиллик аъзолик бадаллари ва АССА бўйича китоблар сотиб олишни ўз ичига олади. Ўқиш учун тўлов ходимларимизнинг АССА сайтидаги шахсий кабинетлари орқали қўйилган инвойслар асосида, валюта корпоратив картасидан амалга оширилади (ҳар бир ходимнинг шахсий кабинет очиши ва у орқали ҳақ тўлаши талаби АССА дастурининг ҳар бир талабаси учун мажбурий ҳисобланади). Ходимларининг ўқиш ҳақини уларга қўйилган инвойслар асосида валюта корпоратив картасидан тўлаш битими қонунийми? далее...»» |
22.11.2017
Текшириб кўрган маъқул
Нима сабабдан ЎзРнинг Москва шаҳридаги консуллик бўлимида манзилли чиқиш варақаси билан қизиқадилар? Масалан, уни шахсан эмас, паспортимни қариндошларимга жўнатиб олганман. Ахир варақа ҳақиқийку. далее...»» |
22.11.2017
Ота-онасисиз чет элга чиқиш
Турмуш ўртоғим билан ажрашганман, вояга етмаган қизимни тарбиялаяпман, у билан Ўзбекистонда яшайман. Унинг отаси – АҚШ фуқароси ватанида яшайди. Қизим отаси билан фақат мактаб таътилларида кўришади. У авиаташувчининг вакиллари ҳамроҳлигида Парижга – отаси билан учрашадиган жойгача етиб олиши учун унга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясидан чипта сотиб олсам бўладими? Гап шундаки, оилавий ва молиявий аҳволим сабабли қизимга сафари чоғида ҳамроҳлик қила олмайман. Отаси фақат боланинг харажатларини тўлай олади. 2011–2015 йилларда вақти-вақти билан фарзандларини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ходимлари ҳамроҳлигида жўнатиши зарур бўлган фуқаролар учун махсус мўлжалланган авиаташувчи тарифидан мунтазам фойдаланганмиз. Бироқ номаълум сабабга кўра 2016 йилдан буён ушбу тариф бўйича чипта сотиб ололмаяпман. Бунинг сабабини тушунтириб берсангиз. далее...»» |
22.11.2017
Ўзбекистонга марҳамат!
Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2017 йилдаги 894-сон қарори билан хорижий сайёҳларнинг мамлакатимизга кириши ва бўлиши тартибини соддалаштириш бўйича қатор ҳукумат қарорларига тузатишлар киритилди. далее...»» |
22.11.2017
Меҳнатга лаёқатсиз ота-она қандай қилиб фарзандларидан алимент ундириши мумкин
Алимент деганда кўпинча ота-онанинг вояга етмаган фарзандларига таъминот бериши тушунилади. Бироқ пенсия ёшига яқинлашган ота-оналарнинг меҳнат қобилияти пасаяди, соғлиғи заифлашади. Ана шунда улғайган фарзандлар кекса ота-оналарига ғамхўрлик қилишлари даркор. Ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги муносабатлар ихтиёрий ёрдам ва кўмакни назарда тутади, албатта. Бироқ улғайган фарзандларнинг ҳаммаси ҳам ўз мажбуриятларини тўлақонли бажаради деб бўлмайди. Бундай ҳолларда ота-оналар ўз таъминотлари учун тўловларни суд орқали ундириб олишлари мумкин. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлардан эҳтиёжманд ва меҳнат қобилиятини йўқотган ота-оналари учун алимент ундиришнинг суд тартиби қандай? далее...»» |
22.11.2017
Ҳақни белгилаш – акциядорлар умумий йиғилишининг хос ҳуқуқи
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари кузатув кенгаши аъзолари ўз фаолиятлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Бизнинг АЖда шу муносабат билан қуйидаги амалиёт йўлга қўйилган. АЖ акциядорлари умумий йиғилиши кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақнинг чекланган (энг юқори) ставкаларини тасдиқлаган. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари эса жамиятнинг молиявий имкониятлари ва фойдасини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили ва ҳар чоракда кузатув кенгаши мажлисларида белгиланади. Бундай амалиёт юритиш тўғрими? далее...»» |
22.11.2017
Ортиқча тўловни қандай қайтариш мумкин
Корхонамизда вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия учун йиғим бўйича 8 млн сўмдан зиёд ортиқча тўлов юзага келди. Мазкур лицензиядан воз кечганимиз сабабли, бу ҳақда тегишли органларни ўз вақтида хабардор қилганмиз, июнь ойида ушбу пул маблағларимизни ҳисоб-китоб счётимизга қайтаришни сўраб ДСИга мурожаат қилдик. ДСИ аризамизни қабул қилди, солиштириш далолатномаси тузилди, бизни ҳокимликка жўнатдилар. У ерда бизни молия бўлимига, у ердагилар – лицензиялаш бўлимига ва у эса – қайтиб ДСИга йўллади. Шундан сўнг яна 2 марта ДСИга my.soliq.uz сайти орқали мурожаат қилдик. Бунга жавобан ДСИ барча ҳужжатлар ҳокимликка топширилганлигини хабар қилди. Ўз навбатида ҳокимлик бу уларнинг иши эмаслигини, ҳаммасини ДСИга қайтарганликларини айтмоқда. 4 ойдан буён улар ўртасида овораю сарсон бўлиб юрибмиз. Ушбу масала юзасидан қаерга мурожаат қилайлик? Пул маблағларини қайтариш билан ким шуғулланиши керак? далее...»» |
22.11.2017
Ҳуқуқбузарликларга барҳам бериб...
Солиқлар – ундируви билан аҳамиятли. Агар тадбиркор фаолият юритса-ю, лекин ўлпонини тўлашдан бўйин товласа, унда солиқларнинг қадр-қиммати қолармиди? далее...»» |
22.11.2017
Етказиб берувчи кредит-нота билан қарздан кечишга тайёр
Импорт контракти бўйича товар олдик. 8 ой давомида валюта мунтазам қайта баҳоланиб, контракт бўйича ҳақ тўланмади. 8 ой ўтгач хорижий ҳамкор контракт қиймати миқдоридаги молиявий чегирмани назарда тутувчи кредит-нотани бизга тақдим этди. Хорижий ҳамкор кредит-нота тақдим этганда бизда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Илгари ҳисобланган курс фарқини нима қилайлик? далее...»» |
22.11.2017
Солиқ базасини камайтирадиган харажатлар
Корхонамиз янги импорт технологик ускуналарни 500 000 минг сўмга сотиб олди (ускуналарни ишлаб чиқариш санаси – 2016 йил). Янги технологик ускуналарни фойдаланишга жорий этиш ҳисобига ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш ҳуқуқига эгамиз. Ускуналар ўрнатиш учун берилди. Уларни ўрнатиш ва монтаж қилиш чоғида корхона монтаж бўйича, шунингдек қўшимча ёрдамчи материалларга (энергия билан таъминлаш учун – симлар, кабель ва бошқа материалларга) қўшимча харажатлар қилди. Қўшимча харажатларнинг умумий суммаси қарийб 120 000 минг сўмни ташкил этди. Импорт ускуналарни монтаж қилишга қўшимча харажатларни ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришга доир имтиёз суммасига киритиш мумкинми? далее...»» |
22.11.2017
Автомобилга янги рақам: харажатлар қандай ҳисобдан чиқарилади
Фирма балансида маъмурият фойдаланадиган автомашина бор. Раҳбарнинг қарорига кўра унинг учун биржа орқали янги «буюртма» рақам сотиб олинди. 1. Автомобилга янги давлат рақами олиш харажатлари қандай ҳисобдан чиқарилади? 2. Улар автомашина таннархига киритиладими? 3. Қандай бухгалтерия проводкаларидан фойдаланиш лозим? далее...»» |
22.11.2017
Лизинг тўловлари: валюта таваккалчиликлари кимнинг зиммасида
Компаниямиз ускуналарни лизингга беради. Шартнома шартларига кўра лизинг тўловлари АҚШ долларида белгиланиб, тўлов кунидаги МБ курси бўйича сўмда тўланган. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони қабул қилингандан кейин компаниямиз лизинг тўловлари валютаси АҚШ долларидан 2017 йил 5 сентябрдаги МБ курси бўйича сўмга қайта ҳисобланишини назарда тутувчи қўшимча битим лойиҳасини тайёрлади. Бир қатор лизинг олувчилар уни имзолашни рад этдилар, жорий лизинг тўловларини 5 сентябргача белгиланган курс бўйича сўмда тўлашда давом этмоқдалар. Шу тариқа, ҳозирги пайтда октябрь учун тўловга доир қарзлари мавжуд, сабаби лизинг тўловлари жадвалига биноан МБнинг жорий курси – 8 060,8 сўм бўйича 2 000 АҚШ доллари тўлашлари керак эди, ҳақиқатда эса 4 210,35 сўмлик курс бўйича тўладилар. 1. ПФ-5177-сон Фармон қабул қилингунча тузилган амалдаги лизинг шартномалари бўйича нархларни миллий валюта – сўмда белгилаш зарурми? 2. Жорий лизинг тўловларини тўлов кунидаги эмас, балки 2017 йил 5 сентябргача белгиланган МБ курси бўйича тўловчи лизингга олувчиларнинг хатти-ҳаракатлари қанчалик тўғри? далее...»» |
22.11.2017
Лизинг предмети қайтарилиши қандай ҳисобга олинади
Ташкилотимиз (ҚҚС тўламайди) автомобилни 3 йилга лизингга олди. Айни пайтга келиб сумманинг 50%и ва ҳар ой учун маржа сўндириш жадвалига кўра тўланган. Директор автомобилни лизинг компаниясига қайтаришга қарор қилди, у келгусида реализация қилинади. Лизинг объектининг лизингга берувчига қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
22.11.2017
Қурилишда ёрдамчи пудрат: ҳужжатли расмийлаштириш
Қурилиш корхонаси буюртмачининг объектларида ўрнатиш шарти билан алюмин деразалар, эшиклар ва композит панеллар, шунингдек дарвозалар тайёрлаш учун чет ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларни жалб этади. Ушбу ташкилотларнинг ИФУТ коди қурилишга тааллуқли эмас, якка тартибдаги тадбиркорларда эса умуман йўқ. Алюмин деразалар, эшиклар, композит панеллар ва дарвозаларни тайёрлаш ва ўрнатиш ишлари қурилишга кирадими, ЯСТ солиқ мақсадида уларни ёрдамчи пудрат ташкилотлари деб ҳисоблаш мумкинми? Бу ҳолда ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? далее...»» |
22.11.2017
Яширилган тилла қуйма ва телефонлар
Тошкент халқаро аэропортида хориждан кўп миқдордаги қимматбаҳо телефонларни божхона назоратидан четлаб олиб киришга уринган кимсалар йўли тўсилди (худди шундай ҳолат ҳақида ДБҚнинг Телеграм тармоғидаги расмий ахборот канали (https://t.me/customschannel) орқали яқинда хабар берилган эди). Пойтахт аэропорти божхоначилари яна шундай божхона қоидабузарлигини фош этишди. далее...»» |
22.11.2017
Қонунчиликдаги янгиликлар масофадан «етказилди»
ДБҚда ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорларга кўмаклашиш ҳамда махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш ҳамда экспертизадан ўтказишни тартибга солиш борасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. далее...»» |
22.11.2017
Божсиз олиб кириш – тижоратчилар учун эмас
Мен хусусий тадбиркорман, Қозоғистондан парёстиқларни тозаловчи ускуна сотиб олмоқчиман. Унинг қиймати 200 АҚШ долларидан ошмайди. Ушбу ускунани қандай расмийлаштиришим ва Ўзбекистонга олиб чиқишим мумкин, бож тўлаш керак бўладими? далее...»» |
22.11.2017
Йўловчи декларациясида кўрсатилади
Қозоғистонда энг яқин қариндошларим – мени тарбиялаган бувим ва холам дафн этилган. Ёдгорликлар ўрнатиш учун ўлчами 60 х 40 х 2 см лик 49 та мармар плитани Тошкентдан сотиб олдим. Ҳар битта плитанинг вазни 9 кг атрофида, умумий квадратураси – 12 кв.м, умумий вазни 440 кг ни ташкил этади. Уларни автомобилда чегара орқали Қозоғистонга олиб чиқишим мумкинми? Менга қандайдир ҳужжатлар керак бўладими? далее...»» |
22.11.2017
Қайтариб олиб чиқиш – ишончнома бўйича
Автомобилни вақтинча олиб кириш муддати тугагани сабабли уни республикадан олиб чиқиш зарур. Бироқ автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома расмийлаштирилган ҳайдовчи касал бўлиб қолди. Автомобилни бошқа ҳайдовчи олиб чиқса бўладими? Бунинг учун нима қилиш зарур, ушбу масалада қандайдир чекловлар мавжудми? далее...»» |