04.09.2020
Мураккаб давр
Ҳозирги пайтда пенсияга оид қонун ҳужжатларида ногиронга, болалигидан ногирон бемор болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кекса кишиларга қаралган даврлар стажга қўшилиши мумкинлиги назарда тутилган. Бунинг учун нималар зарур бўлиши ҳақида «Norma» компанияси эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириб беради. далее...»» |
04.09.2020
Селекциядаги ўйинлар ёхуд келажакда дурагай сотадиган давлатларга қарам бўлиб қолмаймизми?
Дурагайлар тез тайёр бўлади Бебаҳо генофонд сақланса, иқлим ўзгариб, дунёда қурғоқчилик бўлганда ҳам аҳолини боқа оламиз Маҳаллий навларимиздан ажралиб, қашшоқ бўлиб қолмайлик Жуда кўпчилик ёшлигидаги олма, нок, помидор, ҳатто пиёзнинг қанчалар ширин бўлгани ҳақида кўп эслайди. Ҳозирда расталарни безаган йирик олмалар, ёшликдаги майда, балки қурт тушган олма мазасини бермаслиги ҳаммага аён. Шу Ўзбекистон, шу деҳқонлар ва шу тупроқ. Хўп, унда йиллар ўтиб, нима ўзгарди? далее...»» |
04.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Президентнинг 6.07.2020 йилдаги ПФ-6019-сон Фармони билан рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
04.09.2020
Божхоначилар экспортчилар хизматида
Пандемия шароитида божхона хизмати ходимлари экспорт-импорт операцияларини соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан амалга ошириб келмоқда. Божхона расмийлаштирувлари тўғри йўлга қўйилгани сабабли товарларнинг республикамиз божхона чегара постлари орқали кириб келиши ва чиқиб кетиши бир зумга ҳам тўхтагани йўқ. далее...»» |
04.09.2020
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади
Солиқ тўловчилар 2020 йилнинг 15 ва 20 июлигача фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ярим йиллик учун ҳисобот топширишлари керак. Аввалбошдан айланмадан олинадиган солиқни тўлаган, жорий йилнинг ўртасида эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган корхона қандай қилиб ҳаммасини тўғри ҳисоблаши ва солиқ ҳисоботини тўлдириши мумкин?Вuxgalter.uzтавсияларидан фойдаланинг. далее...»» |
04.09.2020
Аудиовизуал асарларни тайёрлашга лицензия керакми?
Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ҳозирги кунда лицензия олиш талаб этиладими? далее...»» |
04.09.2020
Жисмоний шахсларга Интернет хизматларини кўрсатишда ЭҲФ
Айланмадан олинадиган солиқ тўлайдиган корхона интернет хизматлари (хостинг, домен) билан шуғулланади. Юридик шахслар билан шартномалар тузилади ва ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилади. Жисмоний шахслар эса сайтга кириб, хизматни ҳамда мазкур хизмат тарифини танлайдилар, сўнгра оммавий оферта шартномасини шакллантирадилар ва «Payme» тизими орқали тўловни амалга оширадилар. Оммавий оферта асосида интернет хизматларидан фойдаланадиган ва ушбу хизматлар учун «Payme» тизими орқали тўловни амалга оширадиган жисмоний шахсларга ЭҲФ тақдим этиш лозимми? далее...»» |
04.09.2020
Беғараз молиявий ёрдамнинг бухгалтерия ҳисоби
ННТ хорижий валютада беғараз молиявий ёрдам олди. ННТнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларида хорижий валютадаги беғараз молиявий ёрдамни қайси курс бўйича акс эттириш лозим? далее...»» |
04.09.2020
Солиқ ҳисобида АВ амортизацияси
Корхона бухгалтерия ҳисоби мақсадларида (шу жумладан МҲХСни қўллаш мақсадларида) турли ставкаларни: СКда белгиланганидан паст, шунингдек айрим ҳолатларда – СК бўйича ставкалар юқори ставкаларни қўллайди. Фойда солиғини ҳисоблашда амортизация бўйича чегириладиган харажатлар қисмида корхона барча АВ умумий суммасини солиштиради: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби бўйича амортизация. Бухгалтерия ҳисоби бўйича амортизация суммаси солиқ ҳисобидан кам бўлганлиги учун корхона бухгалтерия ҳисоби бўйича амортизация суммасини чегириб ташлайди. Жами суммаси СКда белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммасидан ошмайдиган барча асосий воситалар бўйича амортизация суммасини чегириб ташлаш мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
«Солиқ ва божхона хабарлари» ҳамда «Норма маслаҳатчи» газеталарида эълон қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати 2020 йилнинг II чорагида
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати далее...»» |
04.09.2020
ЎзР ДСҚнинг «Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати далее...»» |
04.09.2020
«Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ далее...»» |
04.09.2020
«Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ Товар ва молия бозорларида монополияни босқичма-босқич камайтириш орқали самарали рақобат муҳитини яратиш мақсадида мамлакатимизда иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш, нархни ортиқча тартибга солишдан воз кечиш ва давлатнинг далее...»» |
04.09.2020
Амортизация меъёрлари
2019 йил 1 январдан бошлаб 2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 144-моддасида фойда солиғини солиқ мақсадларида белгиланган чекланган амортизация меъёрлари қайта кўриб чиқилди. Айрим АВ гуруҳлари бўйича йиллик амортизация меъёрлари пасайтирилган. Корхона асосий воситалар амортизациясини бошқа ставкалар бўйича ҳисоблаган. Ҳозирги пайтда асосий воситалар амортизациясини 2019 йил 1 январгача бўлган давргача 2007 йилги таҳрирдаги СК 144-моддасида белгиланган меъёрлар бўйича ҳисоблаш мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Ўзбекистонда товарларни хорижий валютага сотиш
Бизнинг ҚК МЧЖ ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Қирғизистон Республикаси резиденти – жисмоний шахс кейинчалик Қирғизистон Республикасига олиб чиқиб кетиш учун ЭАВга (5 000 АҚШ доллари суммасида) маҳсулот сотиб олди. Тўлов бизнинг банкимизда нақд ҳисоб-китоб йўли билан амалга оширилади. Корхона жисмоний шахсга ЭАВга маҳсулот сотишга ҳақлими? далее...»» |
04.09.2020
Карантин даврида муддати ўтган маҳсулотлар қандай ҳисобдан чиқарилади
Корхона давлат ташкилотлари (болалар боғчалари, касалхоналар ва бошқалар) учун озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланади. Улар ҳозирги кунда ҳам карантинда бўлганлиги сабабли бизда сотув тўхтаб қолган, бироқ омборда товарлар қолган. 1. Карантин эълон қилинганлиги муносабати билан яроқсиз ҳолга келган ёки муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳисобдан чиқариш мумкинми? 2. Фойда солиғини ҳисоблашда уларнинг суммасини чегириб ташлаш мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Ходимлар овқатланишини ташкил этишда ҚҚС
Ташкилотимиз ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Саноат зонасида жойлашганмиз, ташкилот ҳисобидан ходимлар овқатланишини ташкиллаштирмоқчимиз. Сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар харидини корпоратив карточкадан амалга оширамиз. Ташкилотда ходимларга тайёр таомларни беришда реализация бўйича айланма (ҚҚС солинадиган) юзага келадими? далее...»» |
04.09.2020
Контрабанда товарлар йўлига ғов бўлиб…
«DAF» юк автотранспорт воситасини бошқариб келган Ш.Ж. Ўзбекистон ҳудудига кириш учун «Сирдарё» чегара божхона постига етиб келганда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тўхтатилди. Автомашина ҳайдовчиси билан бўлиб ўтган оғзаки савол-жавобда у ўзининг хатти-ҳаракатлари билан божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг юк автотранспорт воситаси «Rapisсan» инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида текширилиб, олинган фотосуратлар таҳлил қилинганда юкхонада йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар мавжудлиги маълум бўлган. Хусусан, автомашинада юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда ҳужжатларда кўрсатилгандан ортиқча бўлган хорижда ишлаб чиқарилган тахминий қиймати 1,067 млрд сўмлик 123 турдаги жами 12 977 дона парфюмерия маҳсулотлари ва 61 турдаги 18 581 дона автомашина эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланган. далее...»» |
04.09.2020
Картон идиш учун божхона имтиёзлари
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун картон идишларни импорт қилишда имтиёзлар назарда тутилганми? далее...»» |
04.09.2020
Божхонада расмийлаштириш муддати имтиёзларга таъсир этмайди
Биз божхона божидан озод қилинган ўсимликлар уруғини олиб кирган эдик. Коронавирус сабабли уни божхонадан ўтказиш чўзилиб кетди. Бу бизга берилган имтиёзларга таъсир кўрсатмайдими? далее...»» |