04.09.2020
Фойда солиғи ҳисоб-китобида қўшимча ҳисобланган ҚҚС чегириладими
Қўшимча ҚҚС ҳисоблашга тўғри келадиган вазиятлар бўлади. Баъзан – мажбурий тар-тибда, баъзида – келгусида солиқ органлари томонидан қўшимча солиқ ҳисобланишининг олдини олиш учун. Шу муносабат билан савол туғилади: фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС солиқ базасига киритиладими? Масалани «Norma» компа-нияси эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтирди. далее...»» |
04.09.2020
Ким инсофли солиқ тўловчи, кимлар ҳуқуқбузар?
Кенг жамоатчилик бу каби маълумотларни билишга ҳақли ва улар билан «Солиқ соҳасида жамоатчилик назорати» веб-порталида яқиндан танишиш мумкин. далее...»» |
04.09.2020
Ишдан бўшатилганда таътил учун компенсация тўлаш
3.02.2020 йилдан 16.05.2020 йилгача ишлаган ходим ишдан бўшаяпти. 1.04.2020 йилдан 30.04.2020 йилгача у иш ҳақи сақланмайдиган таътилда (ўз хоҳишига кўра) бўлган. Ташкилотда меҳнат таътили 24 иш кунини ташкил этади. Ишдан бўшаётган ходимга неча кунлик таътил учун компенсация ҳисобланиши лозим? далее...»» |
04.09.2020
Ҳуқуқбузарликни аниқлаш
Карантин эълон қилинганлиги сабабли компанияда офис биносида тиббиёт ниқобларини тақиб юриш мажбурияти жорий этилди. Бироқ айрим ходимлар ўз кабинетларида ниқоб тақишмаяпти. Иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидалари қайд этилмаганлигига қарамай, тиб-биёт ниқоблари йўқлиги учун интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлими? далее...»» |
04.09.2020
Навбатчиликни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари
Корхона меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда олдиндан касаба уюшмаси билан келишиб, ходимларни дам олиш ва байрам кунлари (навбатчиликка) жалб этади. Дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун компенсация тўланади. Иш берувчи бир кунда 4 соатдан ортиқ вақтга навбатчилик қилишга жалб этиши мумкинми (МК 125-м.)? Дам олиш ва байрам кунларида 12 соатлик ишга жалб этишга ҳақлими? Иш вақтидан ташқари ишлаш ҳамда дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар ўртасида қандай фарқ мавжуд? далее...»» |
04.09.2020
Ўриндошлик бўйича шартномани бекор қилиш
Корхонада ўриндошлик бўйича ишлайдиган ходимни ишдан бўшатиш лозим. У ушбу корхонада асосий иш жойи бўйича ишлашда давом этади. Ходимнинг ушбу корхонада асосий иш жойида қолдирган ҳолда ўриндошлик бўйича ишдан бўшатиш таомили қандай бўлади? далее...»» |
04.09.2020
Ўз ҳисобидан таътил: максимал давомийлиги
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йилда 3 ойдан ортиқ давом этмаслиги лозим-лиги назарда тутилган. Бироқ йил бошида иш ҳажми бўлмаганлиги сабабли кўп хо-димлар шундай таътил олган эдилар. Бугунги кунда айрим ходимлар карантин дав-рини ҳисобга олган ҳолда 3 ойдан буён шундай таътилда ўтиришибди. Карантин даврида бундай таътилга бўлган ходимларга 1 МҲЭКМ миқдорида моддий ёрдам тўланган. Карантин давридаги иш ҳақи сақланмайдиган таътилларни форс-мажор ҳолатига киритиш ва МКнинг 150-моддасида назарда тутилган 3 ойлик (йўл қўйиладиган) муддатга киритилмаслик мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Бўш лавозим бўйича ички ўриндошлик
Ташкилотда ходим икки лавозимда ишлайди. Иккинчи лавозимда – ўриндошлик тартибда. Меҳнат шартномаси асосий лавозими бўйича расмийлаштирилган, ик-кинчиси бўйича лавозимда ўриндошликда ишлаши тўғрисида буйруқ чиқарилган. Меҳнат дафтарчасида фақат асосий лавозими кўрсатилган. Иккинчи лавозимга меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаганда, лавозим эса ти-зимда бўш иш ўрни сифатида акс эттирилганда ЯММТда ички ўриндошлик қандай кўрсатилади? далее...»» |
04.09.2020
Хорижлик ходимни рухсатнома муддати тугагач ишдан бўшатиш
Карантин туфайли хорижлик ходим Ўзбекистонга келолмаган ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтира олмаган. Ташкилот Меҳнат вазирлигига рухсат-номани бекор қилиш учун ариза тақдим этган. Рухсатнома бекор қилиниши ҳақидаги жавоб олингач, хорижлик ходим ишдан бўшатилган. Рухсатнома муддати тугаганлиги тўғрисидаги хабарнома хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Қиш ғамини ёзда е
Пойтахтда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари бошланди. далее...»» |
04.09.2020
Ҳокимиятлар аралашуви тақиқланади, бироқ уй-жой фондини бошқаришда тартибга солиш кучайтирилади
2020 йил 1 августдан амалга киритиладиган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун (7.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон) маҳаллий давлат ҳокимияти ор-ганларининг ва улар мансабдор шахсларининг ККУни бошқариш органлари фаолия-тига аралашуви тақиқланади. Бундай аралашувлардан чарчаган бинолар мулкдорлари янги қонун ҳужжати билан аралашувларнинг бартараф этилишига умид қилмоқдалар. далее...»» |
04.09.2020
Уй-жой фондини бошқаришга аралашув ҳолатларида қандай ҳужжатларга амал қилиш керак
ХУМШ аъзоларини ширкатни ёпишга ва бошқарувчи компаниялар билан шартномалар тузишга ундаётган бўлишса нима қилмоқ керак? Аввало масалани умумий йиғилишда муҳокама этиш лозим. Республикада уй-жой фондига профессионал даражада хизмат кўрсатувчи бошқарувчи компаниялар етарли, яшовчилар уларнинг ишларидан мамнун. Бу ХУМШ аъзолари ихтиёрига қарши ва қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилаётган бўлса-чи? Бу ҳақда «Норма маслаҳатчи»нинг 25.02.2020 йилдаги 8-сонида батафсил баён этилган эди. Ҳаракатлар регламентидан ташқари, бошқарув усулини танлаш ҳуқуқи бузилганда ҳимоя воситаси сифатида қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Аризалар, мурожаатлар, шикоятларни тайёрлашда қандай ҳужжатларга амал қилиш керак? далее...»» |
04.09.2020
Уйларни бошқариш: шунча бўларму бай-бай…
Кўп квартирали уйларда яшовчи мулкдорларда ҳар қандай бошқарувчи компанияларга қарши иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Ҳатто муваффақиятли ишлаётган компанияларга нисбатан ҳам. Ваҳоланки бошқарувчи компаниялар кўп қаватли уйларни сақлашга доир ўз ишини уддалай олмаётган ширкатлар ўрнига майдонга чиқа олади. Бундай қаршиликка эса мулкдорлар ҳуқуқларини бузган ва бошқарув усулини танлаш имкониятини бермаган ҳолда уйда яшовчиларга БКни «мажбурлаб тиқиштириш» сабаб бўлмоқда. далее...»» |
04.09.2020
Ҳаммаси учун тўланган!
Замонавий газ ҳисоблагичларни алмаштириш, ўрнатиш, қиёсловдан ўтказиш, таъмирлаш газ таъминоти ташкилотининг ҳисобидан амалга оширилади. далее...»» |
04.09.2020
Навбатдаги қиёсловдан ўтказиш муддати 1 сентябргача узайтирилди
Карантин эълон қилинганидан кейин кўпчилик-да саволлар туғилмоқда: электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари қиёсловдан қандай ўтказилади? далее...»» |
04.09.2020
Хорижий валюталар расмий курсининг Ўзбекистон Республикаси сўмига нисбатан динамикаси 2020 йилнинг II чораги учун
*ЎзР Марказий банки томонидан валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек божхона тўловларини ҳисоблаб чиқиш учун белгиланган. Курслар МБ мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган ҳолда белгиланган. далее...»» |
04.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Президентнинг 1.07.2020 йилдаги 4771-сон қарори билан бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |
04.09.2020
Бош муҳандиснинг «штат»даги ўрни
Бош муҳандис корхонадаги бир нечта бўлимга раҳбарлик қиладиган бўлса, уни штат жадвалида қайси қайси бўлимга киритиш борасида низо юзага келди. Раҳбарият томонидан раҳбарлар бўлимига киритилиши айтилмоқда. Бироқ уни раҳбарият таркибига киритиш учун барча бўлимлар унинг бўйсунувида бўлиши лозим. Бош муҳандисни штат жадвалида раҳбар лавозимига киритиш мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Таътил берилмасдан ишдан бўшатилган ҳолда декретга чиқариш
Корхона ходимаси 1.03.2019 йилдан лавозим маоши 8 000 000 сўм бўлган ишга қабул қилинган. У 23.01.2020 йилга қадар ишлаган ва ушбу санадан ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича касаллик варақасини тақдим этган. 28.05.2020 йилдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган. Меҳнат шартномасида 28 кун таътил берилиши кўрсатилган. Ишлаган даврида унга меҳнат таътили берилмаган. Ишдан бўшаш чоғида неча кунга фойдаланилмаган таътил учун компенсация берилади? далее...»» |
04.09.2020
Таътилга ариза
Корхонада 500 нафардан ортиқ ходим ишлайди. Ҳар ойда таътиллар жадвалига мувофиқ улардан ўртача 50 нафари навбатдаги меҳнат таътилига чиқарилади. Таътил тасдиқланган жадвал бўйича бериладиган бўлса, ходим навбатдаги меҳнат таътили берилиши учун ариза ёзиши лозимми? далее...»» |