18.09.2020
Даврий нашрларга обуна учун харажатлар бўйича ҚҚС
Илгари «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма» газеталари обунасига ҚҚС солинмас эди. Корхона абонемент асосида обуна қийматини обунанинг тўлиқ даври учун келгуси давр харажатларига олиб бораётган эди. 2020 йилдан бошлаб ҳар бир обуна ойи учун алоҳида ҳисобварақ-фактуралар ола бошладик. 2020 йилининг 1 апрелидан ойидан бошлаб ҳисобварақ-фактура НДС билан тақдим этилмоқда. Корхона ҚҚС тўловчиси бўлиб ҳисобланади. Обуна бўйича ойлик харажатларга (ҚҚС билан) қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади ва ҚҚС суммасини ҳисобга олиш мумкинми? далее...»» |
18.09.2020
Асосий воситани сотишдан даромадга айланмадан олинадиган солиқ
2020 йилнинг январь ойида таъсисчиларидан бири жамиятдан чиқиб, асосий воситалар таркибида бўлган бинони қолдиқ қиймати бўйича ўзига олди. 1. Бинони таъсисчига бераётганда корхона унинг қолдиқ қиймати суммасидан айланмадан олинадиган солиқ тўлаши лозимми? 2. Солиқ солиш мақсадларида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига реализация қилинган бино қиймати киритиладими? далее...»» |
18.09.2020
АЁҚШларга дизель ёқилғиси сотилганда акциз солиғи
Корхона дизель ёқилғисини улгуржи тартибда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига сотади. Якуний истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланмаймиз. Дизель ёқилғисини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига (якуний истеъмолчиларга эмас) сотишда акциз солиғи тўланадими? далее...»» |
18.09.2020
Дистрибьюторлик хизмати ҳақига қандай солиқ солинади
Корхона дистрибьюторлик шартномаси асосида хорижий ҳамкор компаниясининг сотилган товарлари учун ҳақ (мукофот, бонус) олади. Мазкур ҳақ чегирма ҳисобланмайди ва сотилаётган товарлар қийматига таъсир қилмайди. Олинган пул маблағлари ҳисобидан корхона субдистрибьюторлик шартномаси асосида мазкур товарларни сотиш режасини бажарганлик учун ҳамкор компаниялар – ЎзР резидентларига худди шундай ҳақ тўлайди. Корхона ва ҳамкорлар – ЎзР резидентлари умумбелгиланган солиқлар тўловчилари ҳисобланадилар. Корхона томонидан дистрибьюторлик шартномаси асосида ҳақ олинганда ва тўланганда солиқ қандай тўланади? далее...»» |
18.09.2020
Курьерлик жўнатмаларидаги қинғирликлар
Божхона ходимлари томонидан халқаро курьерлик жўнатмалари орқали «тижорат мақсадлар учун мўлжалланмаган» ниқоби остида бир хил турдаги товарларни жўнатиш ҳолатлари ўз вақтида фош этилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Ноқонуний тамаки омбори аниқланди
Куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам қўшни давлатлардан ноқонуний равишда олиб кирилган тамаки маҳсулотларини яширин сақланаётган омборни фош қилишди. далее...»» |
18.09.2020
Санамай саккиз дема…
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.С. хорижий мамлакатдан олиб келинган умумий қиймати 286,5 млн сўмлик «MERCEDES BENZ ECONIC» чиқинди ташишга мўлжалланган юк автотранспорт воситасини божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида эвакуатор юк автотранспорт воситасига қайта жиҳозлагани аниқланди. Натижада фуқаро А.С. мазкур юк автотранспорт воситасини қалбакилаштириб, салкам 740 млн сўм божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлиги маълум бўлди. Натижада, ноқонуний йўл билан мўмай даромадга эга бўлиш истагида амалга оширилган ҳаракати ўз вақтида тўхтатиб қолинди. далее...»» |
18.09.2020
Давлатга 311 млн сўм зарар етказилишининг олди олинди
Божхона органлари томонидан мамлакатимиз чегаралари орқали товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтиш, божхона тўловларини четлаб ўтишга уриниш, сифати кафолатланмаган маҳсулотларни олиб кириш каби қонунбузарлик ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Тошкент: экспорт-импорт узлуксиз давом этмоқда
Карантин билан боғлиқ ҳозирги мураккаб вазиятда юртимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида аниқ дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Эзгулик, албатта қайтади!
Қалбида эзгулик билан яшайдиган инсон доимо яхшиликлар қилишга интилади. Айниқса, қилаётган хайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Бугунги пандемия шароитида эса буни янада теран ҳис қиляпмиз. далее...»» |
18.09.2020
Ислоҳотлар тадбиркорлар учун ижобий натижа бермоқда
Тадбиркорлик субъектларига жорий этилаётган имтиёзлар уларнинг жадал фаолият олиб боришлари учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Эътиборлиси ушбу имтиёзлардан корхоналар янги иш ўринларининг яратилиши ҳамда истиқболли режаларни йўлга қўйиш учун унумли фойдаланишмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Самарқанд гилослари жаҳон бозорларида
Ёз яқинлашиши билан серҳосил турли хил бир-биридан мазали меваларимиз дастурхонлар кўркини, бозор расталарининг олд қисмини эгаллай бошлайди. далее...»» |
18.09.2020
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 310-сон қарори билан қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |
18.09.2020
Отгул қандай берилиши керак
Ходим дам олиш кунида ишга жалб этилган бўлса, отгул олишга ҳақлими? Тўлиқ иш куни ишланмасдан, жами 3 соат ишланганда отгул давомийлиги қандай бўлади? Ходим дам олиш кунида жами 1 соат ишлаган бўлса-да, бутун иш кунига отгул олишга ҳақлидир. Мазкур вазиятда отгулни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова тушунтириб берди. далее...»» |
18.09.2020
Фаолият шакли турлича бўлиши мумкин
Хусусий болалар боғчаси 16 мартдан карантинга ёпилган. Муассаса карантин даврида мактабгача таълим соҳасида хизматларни масофавий тарзда, бундай хизматлар уставда кўрсатилмаган бўлса ҳам, кўрсатиши мумкинми? далее...»» |
18.09.2020
Солиқ инспекцияси талабнома юбориши шарт
ХКнинг шахсий карточкасида ДСИ томонидан камерал текширув ҳужжатларига асосан фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган сумма аниқланди. ХК бунга эътироз билдириб, СКнинг 138-моддаси 7 ва 9-қисмларига мувофиқ ДСИ тафовутларни аниқлаштириш учун талабнома юбориши лозимлигини айтган. ДСИда бунга жавобан СКнинг 138-моддаси 18-қисмига асосан улар ДСҚнинг кўрсатмасига биноан огоҳлантиришсиз қўшимча ҳисоблашга ҳақли эканликларини айтишган. ДСИ солиқ ҳисоботида хатолик аниқланганда, солиқ тўловчига талабнома юбормасдан камерал текширув ҳужжатига асосан қўшимча ҳисоблашга ҳақлими? далее...»» |
18.09.2020
Ижарага берувчининг розилиги билан
МЧЖ қўшма корхонаси (ишлаб чиқариш ва умумий овқатланиш) жисмоний шахслардан биноларни ижарага олади. Covid-19 вируси тарқалганлиги туфайли корхона ўз фаолиятини тўхтатди. 2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармонга асосланган ҳолда, ижарага берувчиларга тўловни амалга ошириш имконият йўқлиги ҳақидаги хатлар юборилган. Коронавирус пандемияси даврида карантин чоралари қўлланилганлиги туфайли ўз фаолиятини тўхатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатиб турилади (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон). Карантин даврида МЧЖ қандай ҳужжатга асосан жисмоний шахслардан кўчмас мулкни ижарага олувчи сифатида ижара тўловини ва ЖШДСни ҳисобламаслиги мумкин? далее...»» |
18.09.2020
Муҳрдан қаерда фойдаланиш керак
Жамиятда иккита – асосий ва ёрдамчи («хужжатлар учун») муҳр мавжуд. МЧЖ муҳрдан фойдаланиши ҳужжатлар билан бекор қилинган бўлса-да, амалиёт бунинг аксини кўрсатмоқда. Қандай ҳужжатларга асосий ва ёрдамчи муҳрлар қўйилади ҳамда Низом (АВ томонидан 27.10.2001 йилда 1077-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бекор қилинган ҳолатда қайси ҳужжатларга амал қилинади? далее...»» |
18.09.2020
Локал стандарт
Корхона локал ҳужжат кўринишида стандартни тасдиқлаши мумкинми? Қандай ҳолларда стандарт қабул қилинади ёки тасдиқланади? далее...»» |
18.09.2020
«Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |