12.10.2020
Экспертиза хизматлари: солиқ қандай тўланади
ЎзР резиденти бўлган ташкилот томонидан тузилган шартномага кўра Германия компанияси топшириғимизга биноан бизга менежмент тизими аудити бўйича ҳисобот ҳужжатларини экспертиза қилиш хизматларини кўрсатади. Хизматлар Германия ҳудудида кўрсатилади. Хизматлар кўрсатганлиги учун норезидентга ҳақ тўланади. Ташкилот Ўзбекистон норезиденти олган даромаддан ҚҚС ва даромад солиғини ҳисоблаши ва ушлаб қолиши лозимми? далее...»» |
12.10.2020
Капитал таъмирлаш қандай тўғри ҳисобга олинади
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона балансида тўлиқ амортизацияланган бино мавжуд. Қонун бўйича мол-мулк солиғини тўлаш учун уни бозор қиймати бўйича қайта баҳолаш керак. 2019 йилда капитал таъмирлаш ўтказилган, бу бино қийматида акс эттирилмаган. Таъмирлаш уни капитал деб ҳисоблаш учун БҲМСдаги барча талабларга жавоб беради. Капитал таъмирлашни бино қийматига ҳисобга киритиб, 2019 йил учун ҳисоботларни қайта топширмоқчимиз, бироқ бизга уни бозор қиймати бўйича қайта баҳолашни маслаҳат беришди. Капитал таъмирлаш қандай акс эттирилади? Бинони бозор қиймати бўйича қайта баҳоламасдан, капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда ҳисоботларни қайта топшириш мумкинми? далее...»» |
12.10.2020
Ички аудиторлар кимлар учун зарур
Ички аудит – корпоратив бошқарувнинг замонавий тизимида муҳим функция, айниқса – йирик корхоналар, акциядорлик жамиятлари ва ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар учун. У корхона фаолиятининг барча соҳаларини чуқур ўрганиш, хатарни баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этиш имконини беради ва шу билан бизнес-жараёнларни яхшилашга кўмаклашади. Ўзбекистонда қандай корхоналар ички аудит хизматига эга бўлиши шартлиги ва унинг мутахассисларига қўйиладиган талаблар ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ гапириб берди. далее...»» |
12.10.2020
Ўзбекистон пойабзали – уммонлар ошади
Ўзбекистондан йил бошидан буён қарийб 28 млн АҚШ доллари қийматидаги пойабзал экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. далее...»» |
12.10.2020
Тенг мавқега эга «рақиб»
Жорий йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантиришга доир ПҚ-4846-сон қарори қабул қилинди. Қарор билан солиқ маслаҳатчилари фаолияти, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари масаласида кўпгина ўзгаришлар кўзда тутилди. далее...»» |
12.10.2020
Юз ёшдан ошган юртдошларимиз қайси ҳудудда кўпроқ?
Мамлакатимизда 794 нафар 100 ёшдан ошган пенсия ва нафақа олувчи бор. далее...»» |
12.10.2020
Халқ табобати вируснинг тожини синдирадими?
Бугунги кунда дунё мамлакатлари аҳолисининг табиий, арзон ва хавфсиз халқ табобати усуллари ва дори воситаларига қизиқиши ортиб бормоқда. Мўътадил иқлимга эга мамлакатимизда эса бу борада кенг имкониятлар мавжуд. Қолаверса, табиий ҳолда ўсадиган ўзига хос доривор гиёҳларимиз борлиги, диёримизда буюк табиблар ўтгани ва улардан улкан маънавий мерос қолганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Шу кунларда дунёни хавотирда ушлаб турган пандемия шароитида кўплаб олимлар унга қарши вакцина тайёрлаш ҳаракатида изланмоқда, ўз таклифларини беришмоқда. Зеро, тождор вирусга даво топиш шу кунларда ҳамма учун муҳим иш бўлиб турибди. Ўзбекистон халқ табобати академияси раҳбари Меҳри НУРУЗОВА билан юртимизда мавжуд шифобахш гиёҳлардан COVID-19 ни даволашда керакли дори ёки вакцина ишлаб чиқариш, бунга кимлар даъвогарлик қилаётгани, ўпкани шамоллаш ва касалликлардан асраш учун нималарга эътибор бериш борасида суҳбатлашдик. далее...»» |
12.10.2020
Танлов бўйича пенсия
Буюк Британиянинг давлат пенсия таъминоти тизими – жаҳондаги энг қадимгилардан. Ёшга доир пенсия тўғрисидаги қонун қабул қилингандан кейин дастлабки давлат пенсиялари 1908 йилдан бошлаб тўланган. далее...»» |
12.10.2020
Манзил бўйича ёрдам
Бизда бепул озиқ-овқат ва кийим-кечак оладиган пенсионерлар ҳам борми? далее...»» |
12.10.2020
Пенсия ҳисоблашда қайси мезонларга асосланилади?
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқаролар пенсия олиш ва ҳисоблашга оид турли саволлар билан мурожаат қилади. Мазкур саволларга Пенсия жамғармаси жавоб беради. далее...»» |
12.10.2020
Тўқсонинчи йиллардаги тартиб
Архивда пенсияни расмийлаштириш учун 1993–1995 йиллардаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома берилган, унда ҳисоб-китоб варақаларида алоҳида сатрда акс эттирилмаганлиги сабабли мажбурий суғурта бадаллари кўрсатилмаган. Ҳисоб-китоб варақалари иш ҳақидан ушланмалар келтирилган, бироқ уларнинг турлари кўрсатилмаган. Масалан, иш ҳақи ҳисобланди – 150 сўм, иш ҳақидан ушланмалар – 21 сўм. 1993–1995 йиллар учун мажбурий суғурта бадаллари ставкаси қандай бўлган? Пенсия жамғармаси бўлими пенсияни ҳисоблашда ушбу даврни стажга қўшадими? далее...»» |
12.10.2020
Муддат чекланган
Ҳарбий хизматчиларнинг аёллари турмуш ўртоқларининг хизматни ўтаган жойларида уларнинг ишга жойлашишининг имкони бўлмаган тақдирда бирга яшаган вақтлари, стажга қўшилади деб эшитдим. Шу тўғрими? далее...»» |
12.10.2020
Иш ҳақига мукофотлар
Пенсияни ҳисоблашда мукофотлар ёки бошқа рағбатлантириш тусидаги тўловлар ҳисобга олинадими? далее...»» |
12.10.2020
Ўқишни тугата олмаганда
Акам олий ўқув юртида ўқирди, бироқ охирги курсни тугата олмаган. Бу ҳақда маълумотнома бор. Ушбу давр пенсияни ҳисоблашда стажга киритиладими? далее...»» |
12.10.2020
Стажга қўшиладими?
Амаким касб касаллиги туфайли II гуруҳ ногирони бўлиб қолди. Яқинда у пенсия ёшига тўлади. Ёшга доир пенсияга чиқишда ногиронлик йиллари ҳам қўшиладими? далее...»» |
12.10.2020
Далил учун ҳужжат
Фамилиямни икки марта ўзгартирганман. Пенсияни расмийлаштиришда буни ҳужжатлар билан тасдиқлашим лозимми? далее...»» |
12.10.2020
Ҳарбий пенсионерлар
30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар оширилиши натижалари бўйича ҳарбий пенсионерлар учун пенсиялар 1,1 баравардан кам миқдорда оширилган. Тушунтириб берсангиз, Фармон ЎзР фуқароларининг айрим тоифаларига, айнан Мудофаа вазирлигининг пенсионерларига татбиқ этилмаслиги мумкинми? далее...»» |
12.10.2020
Медаль – имтиёзларсиз
1990 йилда «Меҳнат фахрийси» медали билан тақдирландим. Медаль асосида пенсия ёшига етганимда имтиёзга эга бўлишим айтилган эди. Бироқ ҳозир Пенсия жамғармасида ушбу медаль бўйича норматив ҳужжатлар ўз кучини йўқотганлигини айтиб, имтиёзни рад этишяпти. «Меҳнат фахрийси» медалининг ҳуқуқий мақомини тасдиқлайдиган норматив ҳужжат мавжудми ва пенсияга чиқишимда имтиёзлар берилиши лозимми? далее...»» |
12.10.2020
Дастлабки ҳисоб-китоблар
Эркак узоқ вақт (10–15 йил) энг кам иш ҳақи олган, пенсияга чиқишидан 2–3 йил олдин унинг иш ҳақи анча ошган (2 млн сўм ва ундан юқори бўлган). Бу унинг пенсияси миқдори таъсир қиладими? Ёшга доир пенсияга чиқиши учун умумий стажи етарли – 25 йилдан ортиқ. далее...»» |
12.10.2020
Боғбон учун ҳужжатлар
Ўзининг томорқа участкасида ишлайдиган шахс пенсияни расмийлаштириш учун қандай ҳужжатларга (меҳнат дафтарчаси, маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар ва ҳ.к.) эга бўлиши керак? далее...»» |