29.12.2020
Рўйхатдан ўтказишлари шарт
Яқинда Россияда РФ фуқаросига турмушга чиқдим ва Тошкентга келдим. Турмуш ўртоғим чет эл фуқаролари учун яшаш гувоҳномасига эга ва у Тошкентда отасининг уйида рўйхатга олинган. Турмуш ўртоғимнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан қандай ўтишим керак? далее...»» |
29.12.2020
Корхона қайта ташкил этилганда ходимнинг ЯММТдаги стажи қандай ҳисобга олинади?
Корхоналар қайта ташкил этилиши ёки номи ўзгартирилиши мумкин. Ходимларнинг ЯММТда стажини аниқлашда бунинг салбий таъсири бўлмайдими? Ахир бугунги кунда ушбу тизимда компания реквизитларидаги ўзгартиришлар акс эттирилмаяпти. «Norma» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича ходими Валерия Ляндрес ҳамда «ЯММТ» ИДАК Дирекцияси бошқарув бўлимининг бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова шарҳларини олди. далее...»» |
29.12.2020
Ходимни мунтазам «касаллик варақаси»да бўлгани учун ишдан бўшатиш мумкинми?
Ходим тез-тез касал бўлади ва деярли «касаллик варақаси»да ўтирибди. Табиийки, у ўз функцияларини барқарор бажара олмайди. Шахс қанча узоқ муддат «бюллетенда» бўлиши мумкин? Биз уни соғлиғи ҳолатига кўра ишдан бўшатишимиз мумкинми? далее...»» |
29.12.2020
Компенсация фақат ишдан бўшатилганда
1. 2018–2020 йиллар мобайнида ходим умуман таътилдан фойдаланмаган ҳолларда нималарга эътибор қаратилади? 2. Ходим 2018 ва 2019 йиллар учун фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳамда 2020 йил учун таътилни қонунни бузмаган ҳолда қандай олиши мумкин? 3. Ходим фойдаланилмаган таътилларни фақат ишдан бўшаганда олиши мумкинми? Ходим ишдан бўшамайдиган бўлса, фойдаланилмаган таътилларни қачон олиши мумкин? далее...»» |
29.12.2020
Қандай қилиб 2021 йилда кўпроқ кун дам олиш мумкин
2021 йил 2 январь ва 4 сентябрь дам олиш кунлари деб эълон қилинган (3.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сон Фармон). 2021 йил учун таътил ҳисоб-китобида 6-кунлик иш ҳафтасида уларни чиқариб ташлаш зарурми? далее...»» |
29.12.2020
Иккита вариант мавждуд
Ходим асосий лавозими бўйича 1 ставкада бошқа лавозими бўйича ўриндошликда 0,25 ставкада ишлайди. Табелда асосий лавозими бўйича неча соат ҳамда ўриндошлик лавозими бўйича неча соат қайд этилиши лозим? далее...»» |
29.12.2020
Қўшимча битимни расмийлаштиринг
Ходима муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишга олинди, шартноманинг амал қилиш муддати 2020 йил декабрда тугайди. Иш даврида у ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштирган, ушбу таътил 2021 йил январда тугаши керак. Корхона раҳбарияти у билан меҳнат муносабатларини давом эттирмоқчи бўляпти. Ходиманинг ўзи ҳам ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин меҳнат фаолиятини давом эттириш ниятида. Ушбу ходима билан меҳнат муносабатларининг давом этиши қандай тўғри расмийлаштирилади? далее...»» |
29.12.2020
Хорижда ишлаётганларга пенсия қандай тайинланади?
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, давлат пенсиялари иш стажига эга бўлган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда тайинланади. далее...»» |
29.12.2020
Кийиниш қоидаларига (дресс-кодга) риоя этилмаганда ишдан бўшатиш муминми?
Компания ходимаси ишга лозим даражада кийиниб келмайди, бу ҳолат мунтазам давом этмоқда. Раҳбар уни ишдан бўшатишни талаб қиляпти. Кийиниш одобини бузганлиги учун ходимага нисбатан қандай чораларни қўллашимиз мумкин? далее...»» |
29.12.2020
Зарарларни қоплаш
Давлат муассасаси (буюртмачи) бош пудратчига далолатнома (қурилиш пудрати) бўйича материалларни берди. Ишлар якунланганидан кейин бош пудратчида қолган даваль хом ашёнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган. Шу сабабдан у қолдиқларни ва таъмирланмаган материалларни буюртмачига қайтара олмайди. Пудратчи томонидан буюртмачига зарарлар қоплаб берилиши қандай тартибда расмийлаштирилади? далее...»» |
29.12.2020
Бошқа ишончнома беринг
Электрон шартнома берилганда товарларни етказиб берувчи аввал берилган ишончномани бекор қилишни ҳамда унга бошқа рақам ва сана қўймасдан, бироқ муддатини узайтирган ҳолда тақдим этишни сўради. Ишончномани қайта бериш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади? далее...»» |
29.12.2020
Хизматлар сифатини тасдиқлаш лозим
Кўп қаватли уйда иссиқлик таъминоти хизматлари лозим даражада кўрсатилмаяпти. Квартирадаги ҳаво ҳарорати 14 даражани ташкил этяпти. Уйда яшовчилар туман иссиқлик таъминоти бўлимига кўп марта мурожаат қилдилар, лекин натижа бўлмаяпти. Ушбу муаммони ҳал этиш учун қайси инстанцияларга мурожаат қилиш керак? Иссиқлик таъминоти берилмаган давр учун ҳақ тўлашни рад қилиш мумкинми? далее...»» |
29.12.2020
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида қандай пулли хизматлар кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 йилдаги 795-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомга (ВМнинг 28.03.2016 йилдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган) қўшимчалар киритилди. далее...»» |
29.12.2020
Бўш турган объектларни фойдаланишга бериш оптималлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 йилдаги 793-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди. далее...»» |
29.12.2020
Инфратузилмани ривожлантириш харажатлари қандай қопланади
Президентнинг 18.12.2020 йилдаги ПҚ-4929-сон қарори билан ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |
29.12.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
29.12.2020
Болалар кулганда...
Барча байрамлар кишига шодлик, кўтаринки кайфият бағишлайди. Лекин Янги йил байрамининг завқи ва шукуҳи ўзгача. далее...»» |
29.12.2020
Технологик асбоб-ускуна: янги имтиёзлар
Технологик асбоб-ускуналарни олиб кириш мавзуси сўнгги бир неча йил мобайнида долзарб масалалардан бўлиб қолди. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (27.11.2020 йилдаги 750-сон) чиқиши билан бу мавзуга алоҳида эътибор берила бошланди. далее...»» |
29.12.2020
Аудитор инвентаризацияни талаб қилганда
«19-сон БҲМСга мувофиқ молиявий йилда неча марта инвентаризация ўтказилиши ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Аудиторлик ташкилоти қўшимча инвентаризацияни талаб қилишга ҳақлими?». далее...»» |
29.12.2020
Воситачилик шартномаси бўйича чегирма ҳисоби
Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади (ФК 832-м.). Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин: ҳисоб-китобларда воситачи иштирокисиз ва унинг иштирокида. Шунингдек, воситачилик шартномасида тарафлар сотиб олувчиларга чегирмалар тақдим этиш тартибини назарда тутишлари мумкин. далее...»» |