Norma.uz
Публикации
21.08.2017 Как платить ЕНП при ликвидации

Организация прекращает свою деятельность с 1 авгус¬та 2017 года, то есть проработав в III квартале лишь 1 месяц – июль, в котором были выполнены услуги. Какую сумму минимального размера ЕНП следует учитывать при его уплате за III квартал 2017 года, если предприятие приняло решение о добровольной ликвидации с 1 августа? Только за июль или за весь III квартал?


далее...»»
21.08.2017 В Узбекистане появится единый совокупный налог
На портале СОВАЗ обсуждается проект указа Президента «О мерах по кардинальному совершенствованию системы поддержки развития предпринимательской деятельности и улучшению условий ведения бизнеса».
далее...»»
16.08.2017 Дастурхонингиздаги – пишлоқ! Бироқ...
Пишлоқни кўпчилик хуш кўради, унинг навларини бирма-бир санаб берадиганлар ҳам бор. Айниқса, хуштаъм, яхши пишлоқ олдида ҳар қандай ирода ҳам бўшашади. Пишлоқпазлик – нозик иш, у эътиборсизликни кўтармайди, балки маҳорат ва меҳнатсеварликни талаб қилади. Бироқ ҳамма вақт ҳам брак маҳсулот ишлаб чиқарувчилар бўлган, улар сифатсиз пишлоқ чиқараверганлар. Ўтган асрнинг 70-йилларида ана шундай жиноят ишини текширишни Минск вилояти Крупа туманининг прокурор ёрдамчиси В.Н.Демидовичга топширишган эди. Мазкур воқеани у ҳикоя қилиб берган.
далее...»»
16.08.2017 Узилган декрет
Компаниямиз ходимни декрет таътилидан чақирмоқчи. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
16.08.2017 Тўлиқ иш
Ходимни 0,5 ставкадан тўлиқ ставкага қандай ўтказиш мумкин?
далее...»»
16.08.2017 Ихтисослигим бўйича ишламоқчиман
НТМнинг 2 та муассиси бор: 1-муассис – директор; 2-нчиси – маълумоти бўйича руҳшунос, якка тартибдаги тадбиркор. Иккинчи муассис ишга жойлашмасдан туриб руҳшунослик хизматларини кўрсата оладими? Зеро у ташкилот фойдаси учун ишлаб, бунда иш ҳақи олмаслиги мумкин. Ёки у умумий асосларда ишга жойлашиши шартми? НТМга расман ишга жойлашган тақдирда буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, ахир у ЯТТ ҳам ҳисобланади-ку? Ўриндошлик асосидами?
далее...»»
16.08.2017 Пенсияни алмаштириш
1140 рақамини териб, пенсия таъминотига доир масалаларни ҳал этиш, маслаҳат олиш ёки Пенсия жамғармасидаги керакли бўлимнинг манзили, телефон рақамини билиб олиш мумкин. Шу сонни ўқиб, бевосита алоқа қандай ишлаётгани ҳақида маълумотга эга бўласиз. Одатдагидек, газетхонларнинг саволларига ЎзР МВ ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппаратининг мутахассиси жавоб беради.
далее...»»
16.08.2017 «E-ijro auksion» – шаффоф тизим
Тўлов интизоми – ҳар бир давлатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи муҳим омиллардандир. Бунга ҳар бир фуқаро ва юридик шахснинг солиқларни, истеъмол қилинган ресурслар ҳақини ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлаши киради.
далее...»»
16.08.2017 «Нафсим балодур...»
Инсон агар оқил бўлса, энг катта душманини яхши таниб олади – бу унинг нафсидир! Баъзида дунёпарастлик, бойликка ўчлик ортидан нафс домига тушган кимсалар пировардида барча нарсасидан – мисқоллаб йиққан обрў-эътибори, ҳурматидан бир зумда маҳрум бўлади. Бу ҳақда халқимиз «Менинг нафсим балодур, ёнар ўтга салодур» деб бежиз айтмаган.
далее...»»
16.08.2017 Ахборот хуружининг йўли тўсилди
Божхоначилар 14 мингдан ортиқ «нобоп адабиётлар»нинг олиб ўтилишига чек қўйишди
далее...»»
16.08.2017 Беморга бериладиган имтиёз
Буйрак кўчириб ўтказилган шахсга нисбатан республикамизда бирон-бир имтиёзлар (масалан, ногиронлик нафақаси, сиҳатгоҳларда даволаниш ва ҳ.к.) назарда тутилганми?
далее...»»
16.08.2017 Самолётда – саёҳатга
Август охирлаб, куз ҳам келиб қолди – ёзги таътиллар тугамоқда. Ҳар доимгидек самолётга чипта тугамоқда. Омади келганлар эса орзиқиб кутилган сафарга отланадилар. Божхона расмиятчиликлари ва қўл юкини самолётда ташиш сингари «майда-чуйда»лар саёҳатга отланганларнинг диққатини ортиқча безовта қилмаслиги учун қоидаларни эслатиб ўтамиз. Аввалги ёз мавсумларида самолётда сафарга чиққанлар ҳам бу эслатмаларни эътибор билан ўрганиб чиқишларини тавсия қиламиз, чунки мазкур масалада баъзи бир янги жиҳатлар пайдо бўлган.
далее...»»
16.08.2017 Товар – еврода, ҳақи – сўмда
Харидор ташкилот (асосий фаолият тури – дори-дармон воситалари билан улгуржи савдо қилиш) хорижий ҳамкор билан биржа орқали шартнома тузди, унинг асосида товар (дори-дармон воситалари) сотиб олинди. 28.02.2017 йилда товар олинди. Унинг қиймати спецификация, божхона ва товарга илова қилинувчи ҳужжатларда еврода кўрсатилган. Товар учун кредиторлик қарзи 6011-валюта счётида акс эттирилади. Товарнинг ҳақи биржа орқали сўмда тўланади. 1. Импорт контракти бўйича кредиторлик қарзи валютаси ўзгаришини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? 2. Биржа орқали ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?
далее...»»
16.08.2017 Тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлганда
Ишлаб чиқариш корхонаси хорижий брендларнинг маиший техникасини ишлаб чиқаради. Бизда ишлаб чиқариш мунтазам тусга эга эмас (баъзан бекор турамиз). Ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳати – конвейер линияси. Тўғридан-тўғри харажатларимиз – моддий. Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари (ҚИЧХ) – ишчиларнинг МҲТФ, ишчиларнинг МҲТФдан 15%, АВ (асбоб-ускуналар) эскириши, омборхона ижараси, чироқ, газ ва ҳ.к. Бизга таннархни аниқлашнинг норматив усули тўғри келади. Январда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Февраль ва мартда бекор турдик, яъни тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмади, бироқ ҚИЧХ бўлди. Апрель ва майда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тикланди. 1. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» тушунчасига нималар киради? 2. Агар режали қийматдан келиб чиқиб таннархни аниқлашнинг норматив усулини танлаган бўлсак, ҚИЧХ тайёр маҳсулотга мутаносиб тақсимланиши керакми? Масалан: ҚИЧХ = 100 000 000 сўм, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш эса = 20 000 бирлик. ҚИЧХ тайёр маҳсулот бирлигига тақсимланади – 5 000 сўм, яъни 100 000 000 сўм / 20 000 тайёр маҳсулот бирлиги? 3. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишига қараб ҚИЧХни йил давомида турлича тақсимлаш мумкинми? Яъни бекор турган ойларда ҚИЧХни тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида ҳисобга олиб, кейинги ойларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мутаносиб тақсимласа бўладими? 4. Тайёр маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати номоддий актив бўладими? Уни қандай қилиб тўғри ҳисобга олиш мумкин? Проводкалар қандай бўлиши керак? Мувофиқлик сертификатини олиш билан боғлиқ харажатларни дарҳол тайёр маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқариш тўғрими?
далее...»»
16.08.2017 Якка тартибдаги ёндашув
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмоқчиман. Фаолият соҳаси – ТИФ. Асосан фермер хўжаликлари ва агрофирмалар билан ишламоқчиман: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб оламан, қайта ишлайман ва экспортга жўнатаман. 1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, қайта ишлаш ва экспортга жўнатиш қайси фаолият турига киради? 2. Якка тартибдаги тадбиркор ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкинми? 3. Якка тартибдаги тадбиркор – ТИФ қатнашчиси қандай солиқлар тўлайди ва қандай преференциялар ёки имтиёзларга эга бўлади?
далее...»»
16.08.2017 Солиқ тўловчининг тақвими
2017 йил сентябрь
далее...»»
16.08.2017 Ишончли вакилнинг харажатларини компенсациялаш
Бизнинг МЧЖ улгуржи савдога лицензияга эга, савдо маркасининг ягона дистрибьютори ва эгаси ҳисобланади. У мазкур савдо маркаси остида шарбатлар ва нектарлар ишлаб чиқарувчи завод билан ўраш материалини сотиб олиш учун текин топшириқ шартномасини тузди. МЧЖ топшириқ шартномасини бажараётганда ўраш материалини сотиб олиш учун импорт контрактини тузди. Унда у харидор, завод эса юк олувчи бўлиб чиқди. 1. Текин топшириқ шартномасини тузиш тўғрими? 2. Агар завод юк олувчи ва барча божхона харажатларини зиммасига олувчи тараф ҳисобланса, харидор (МЧЖ) ўров материалини кирим қилиши шартми? Агар шарт бўлса, қандай бухгалтерия проводкалари қилинади? 3. Завод қандай ҳужжат воситасида ўров материалини сотиб олишга сарфлаган пул маблағларини тўлаш талабини қўйиши мумкин? Қандай бухгалтерия проводкалари қилинади? 4. МЧЖ зиммасига қандайдир солиқ мажбуриятлари юкланадими?
далее...»»
16.08.2017 Харажатлар ҳисобини алоҳида юритинг
Оилавий корхона Тошкент вилоятининг Зангиота туманида рўйхатдан ўтказилган. Корхона муассисларидан бирининг участкаси ҳудудида макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Фирма бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда бўлганида цехни ижарага олган ёки сотиб олган бўларди. Бироқ оилавий корхонадаги турар жой ва участка муассисга қарашли. Ишлаб чиқариш жойлашган турар жой ва ер участкасини сақлаш (ижара, коммунал тўловлар, ободонлаштириш ва б.) харажатларини корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш зарурми? Бу ҳолда фирманинг ҳеч қандай харажат қилмаслиги далили таннархни пасайтириш деб ҳисобланмайдими?
далее...»»
16.08.2017 Бепул – текин дегани эмас
Бизнинг МЧЖ спорт кийим-кечакларини ишлаб чиқаради ва сотади, шу жумладан жисмоний шахс билан шартнома тузиб, уларни Спорт федерациясига бепул беради. Ўзбекистон вакили сифатида спорт мусобақаларида (шу жумладан халқаро даражадаги) қатнашадиган спортчи билан шартнома тузилади. Унга молиявий ёрдам ҳам берилади. Спортчи Ўзбекистон терма жамоасининг расмий вакили ҳисобланиши ҳамда бепул кўрсатилган ёрдам Ўзбекистондаги спорт ривожига хизмат қилишини эътиборга олишингизни сўрайман. Спортчида, шунингдек берувчи тараф – МЧЖда унга бепул спорт кийим-кечаклари ва молиявий ёрдам берганда солиқ оқибатлари қандай бўлади? Ушбу вазиятда жисмоний ва юридик шахсларга солиқ солишда қандайдир имтиёзлар мавжудми? ЖШДСни ким, қандай тартибда ва қайси муддатларда тўлаши керак? Агар кийим-кечак таннархи бўйича берилса, ЖШДС қайси суммадан тўланади? Мазкур операциялар қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?
далее...»»
16.08.2017 Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш: ҳисоб ва солиқ оқибатлари
Корхона (ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – аудиторлик хизматлари) айни пайтда бизнес-марказдаги офисни 2020 йилгача ижарага олиш шартномасини тузди. Ижара молиявий ижара аломатларига эга эмас. Офис ҳудудида капитал таъмирлаш ишлари ўтказилади, қуриладиган мебель ўрнатилади. Бунда контракт шартларига кўра ижара объектининг ажралмас қисми бўлган, шифт, пол ва деворларга зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиб бўлмайдиган жами инвентарь, қурилган мебель ва бошқалар ижарага олувчига муайян компенсация тўланмай ижарага берувчининг мулкига ўтади. 1. Ижарага олинган хонадаги капитал таъмирлашни ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? 2. Ижара объектининг ажралмас қисми ҳисобланган ижарага олувчининг мол-мулки ижарага берувчининг мулкига ўтганда иккала тарафда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? 3. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика