|
13.09.2020
Хорижга хизмат сафари: солиқ солинмайдиган тўловлар миқдори
Миллий транспорт компанияси Россияга халқаро ташувларни амалга оширадиган ҳайдовчиларни хизмат сафарига юборади. РФда суткалик харажатлар нормаси 25 АҚШ долларини ташкил этади. Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорига мувофиқ турар жой ижараси ва кундалик харажатлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлинган вақт учун 60 АҚШ доллари миқдорида белгиланган. Миллий транспорт ташкилоти ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлинган вақт учун ЖШДС тўламаган ҳолда бир кунда 60 АҚШ долларидан тўлаши ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатларни чегириши мумкинми? далее...»» |
|
13.09.2020
Камерал текширув. Билиш лозим бўлган жиҳатлар
Янги Солиқ кодекси камерал назоратни камерал текширувга айлантирди (СК 138-м.). Назорат механизми деярли солиқ тўловчидан яширин эди, текширув таомили эса анча очиқ-ошкора. Камерал текширув ўтказишнинг муҳим тафсилотларини адвокат, buxgalter.uz нинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА тушунтиради. далее...»» |
|
13.09.2020
Ким солиқ аудитидан халос бўлолмайди
Солиқ аудити – бу «текширув» атамасига қараганда қулоққа хуш ёқадиган «аудит» атамаси билан номланган солиқ текширувининг янги тури. Мазмун мохияти бўйича текширув бўлгани боис ушбу тартиб-таомилнинг хуш ёқишига умид боғлашга ўрин йўқ. Ҳақиқатда бу муайян давр учун барча солиқ турлари ҳисоб-китоби ва тўланишининг аниқлиги ҳамда тўғрилигини текширишдир. Солиқ аудитининг амалдаги қоидалари ва жиҳатлари тўғрисида «Norma» МЧЖнинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА сўзлаб берди. далее...»» |
|
13.09.2020
Қонунчиликдаги янгиликлар
Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) ўз профессионал ҳамжамиятининг аъзолари учун ўтказган навбатдаги семинарда ташқи савдо соҳаси қонунчилигидаги муҳим янгиликлар хусусида гап борди. Семинарда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ДБҚ, Божхона институти, Ўзстандарт ва Ўзтест вакиллари, божхона брокерлари – фирма раҳбарлари (ББУ аъзолари), божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этди. далее...»» |
|
13.09.2020
Талабномага 15 кун ичида жавоб беринг
Хўжалик юритувчи субъект олинган талабномага жавоб бериши лозим бўлган муддат қисқартирилди. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди (10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-607-сон Қонун). далее...»» |
|
13.09.2020
Солиқ тўловчи: ҳуқуқ ва мажбуриятлардаги ўзгаришлар
Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан ўзгаришлар нафақат солиқ солиш тизими, балки солиқ тўловчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам дахл қилди. далее...»» |
|
13.09.2020
Олдингизми, эҳтиёт қилинг
2017 йилда Россия Федерациясининг ҳудудида Москва шаҳрида эҳтиётсизлигим туфайли паспортимни ит чайнаб ташлаган. Буни билгач зудлик билан Ўзбекистон Элчихонасига мурожаат қилдим, у ерда менга Ватанимга қайтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим этилди. Самарқандга қайтгач, яшаш жойимдаги паспорт столига паспортимни тиклаш учун мурожаат қилдим. Шахсимни тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун 2 ой кетди. Паспортни олгач, стикер учун ОВИРга мурожаат қилдим. Уни 1,5 ой кутишимга тўғри келди, бироқ менга 2 йилга тақиқ белгиланди ва сабаби тушунтирилмади. РФга стикерсиз қайтдим. 3 йил ўтгач, 20.01.2020 йилда ОВИРнинг тақиқ муддати тугаганлигига умид қилиб Ўзбекистонга қайтдим. Шаҳар паспорт столига мурожаат қилдим, у ерда менга тақиқ ҳали олиб ташланмаганлигини маълум қилдилар, сабабини тушунтирмадилар, нима қилишим кераклиги айтмадилар. Паспорт столи ходимлари қандай йўл тутишимни аниқ айта олмаяптилар. Нима қилишим керак? далее...»» |
|
13.09.2020
Виза онлайн
Электрон туристик виза юзасидан саволим бор. Бу нима ўзи? Тушунтириб берсангиз. далее...»» |
|
13.09.2020
Ўз вақтида расмийлаштириш зарур
СССР паспортим бор эди. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида прописка қилинганман. Паспортим йўқолган. Кўп жойларга мурожаат қилганман, лекин фойдаси бўлмади. Нима қилишим керак? далее...»» |
|
13.09.2020
Консуллик ҳисобига туриш керак
Тожикистонда туғилиб, ўша ерда катта бўлдим. 1992 йилда Ўзбекистонга кўчиб келдим ва пропискадан ўтдим. Яшаш гувоҳномам бор. 1993 йилда Ўзбекистон фуқаросига уйланганман, ўғлимиз бор. 2002 йилда Ўзбекистондан кетиб, ҳозирги кунга қадар Россияда яшаяпман. Россия фуқаролигини олдим, бироқ яшаш гувоҳномамни Ўзбекистон ОВИРга топшириб, ўрнига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасининг хорижий паспортини олганман. Энди Ўзбекистонга келиш ниятидаман, шу боис Ўзбекистонга киришим тақиқланмаганмикин, шуни билмоқчи эдим. далее...»» |
|
12.09.2020
ЭРИ нимаси билан хавфли: директор ва бош бухгалтернинг хатарлари
ЭРИдан рухсатсиз фойдаланиш раҳбар ва бухгалтер учун муаммога айланиши мумкин. Адвокатлар огоҳлантиради: электрон рақамли имзога худди ташкилот муҳри ёки ваколат берилган ходимнинг шахсий имзоси каби жиддий муносабатда бўлиш керак. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлмаса, нима қилиш лозим? далее...»» |
|
12.09.2020
Пенсиямиз роса «ошиб кетди-ку»
Пуллар Кремлга… Челябинскдаги инглиз тили ўқитувчиси, 33 йиллик стажга эга бўлган Елена Карпеня пенсияси 6,6%га индексация қилинганидан кейин 1 рубль 10 тийин қўшимча ҳақ олди. У ушбу суммани Кремлга президент Владимир Путиннинг номига юборди. далее...»» |
|
12.09.2020
Ҳисобга олиш шакли электрон
Россия Пенсия жамғармасида персонификацияланган ҳисобга олиш тизимида фуқароларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни янги шаклда қабул қилиш бошланди. далее...»» |
|
12.09.2020
Ишончнома бўйича пенсия тўлаш
Пенсиялар қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалар бўйича тўланиши мумкин. далее...»» |
|
12.09.2020
Қарор қабул қилинади ва тушунтириш берилади
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот учун жисмоний ва юридик шахсларнинг Пенсия жамғармаси манзилига мурожаатларини кўриб чиқиш асос ҳисобланади. 2020 йил январь ойида 2 000 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. далее...»» |
|
12.09.2020
Кўпроқ тўланади
Бир неча йилдирки ўриндошликда ҳам ишлайман. Яқинда пенсияга чиқаман. Пенсия миқдори оширилиши учун иккала иш жойидан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишим мумкинми? далее...»» |
|
12.09.2020
Имтиёзли пенсияга чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари
Аёллар 54 ёшдан пенсияга чиққанида болани парваришлаш вақти ҳисобга олинмайди деб эшитдим. Шу тўғрими? далее...»» |
|
12.09.2020
Ишлашда давом этиш керак
Холам 20 йилдан буён ихтисослаштирилган махсус карлар мактабида ишлайди. У 50 ёшида пенсияга чиқишга ҳақлими? далее...»» |
|
12.09.2020
Тадбиркор бўлиш учун
Маълумотим бўйича рассомман. Мусиқа ва санъат мактабида 10 йил ишлаганман. Ҳозир ҳеч қаерда ишламаяпман. Кейинчалик стаж бўйича муаммолар юзага келмаслиги учун Пенсия жамғармасига бадалларни мустақил тўлашим мумкинми? далее...»» |
|
12.09.2020
Қўшимча тўлов эмас, устама тўланади
Байналмилалчи жангчилар учун пенсияга бирор-бир қўшимча тўловлар мавжудми? далее...»» |
