|
Қонунчиликдаги янгиликлар
|
|
Маълумот учун!
- МҲХСга ўтган корхоналарга қандай счётлар режаси зарур
Молия вазирлиги тамоман янги тузилма ва счётлар рақамланишига эга бўлган МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Бухгалтер ва аудиторлар миллий уюшмаси экспертлари уни диққат билан ўрганиб чиқишди ва бухгалтерларга яхши маълум бўлган «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» 21-сон БҲМС (АВ рақами 1181, 23.10.2002 й.) негизида Счётлар режасининг муқобил вариантини тайёрлади. Улар халқаро стандартларга асосан ахборотни ошкор этиш учун зарур бўлган қўшимча счётларни киритган ҳолда, одатдаги тузилма ва рақамлашни сақлаб қолишди. Ўз БАМУ экспертлари айнан бундай Счётлар режаси халқаро ва миллий стандартлар бўйича счётлар маълумотларининг солиштирилишини таъминлаши мумкин деб ишонишади. Бу МҲХСга анча равон ўтиш ва МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида автоматлаштирилган дастурларни қайта созлаш харажатларини минималлаштириш имконини беради.
- Статистика бўйича кузатувдан ўтишни унутманг 2022 йилнинг III чораги учун
Давстатқўм сайтида «Танланма кузатув» бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг III чораги учун танланма кузатув остига тушган Кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинган.
- Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри билан қандай ишлаш керак
2022 йил 1 октябрдан бошлаб ДСҚ солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ 7-б.). Уни қаердан топиш мумкин ва у билан қандай ишлаш керак?
- Кичик ва ўрта корхоналар ҳисоби ва ҳисоботи 2024 йилдан МҲХС билан уйғунлаштирилади
Кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисоб юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. У 1990 йиллар охиридан амалда бўлган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини алмаштиради.
Молия вазирлиги МҲМС лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди. Гап 24 та стандартни битта стандартга механик тарзда бирлаштириш ҳақида эмас, балки МҲХСга мувофиқ БҲМСни уйғунлаштириш бўйича жиддий қадам ҳақида бормоқда. МҲМСга асос қилиб БҲМСдан қатор қоидалар билан тўлдирилган «Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС» халқаро стандарти олинган.
|
|
Амалий бухгалтерия
- Қолдиқларни реализация қилишда ҚҚС юзага келадими
ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона қоғоз ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар харид қилди. Ярим йил ушбу фаолият тури билан шуғулланди, бироқ кейинчалик йўналишни ўзгартирди. Асосий воситалар таркибида қайд этилган материаллар қолдиқлари ва кераксиз асбоб-ускуналарни сотишга қарор қилинди.
Материал қолдиқлари ва асбоб-ускуналарни реализация қилишга ҚҚС солиниши, бундай операциялар ҳисобда қандай акс эттирилиши ҳақида тушунтириш берсангиз.
- Маиший техникани қайтариш
Дўкон маиший техникани реализация қилади. «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга биноан харидор камчиликларни аниқлаган тақдирда бутун кафолат муддати давомида товарни қайтариш ҳуқуқига эга. Бизнинг товарларимиз 1 йил ва ундан ортиқ кафолат муддатига эга. Жорий йилнинг июль ойига қадар сотишни бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирдик, ҳозир бундай имконият мавжуд эмас. Агар харидор бир неча ой олдин сотиб олган товарни қайтарса, қандай ҳаракат қилиш зарур?
- Қайта тикланувчи энергия манбалари учун имтиёзлар
Хусусий уйда қуёш сув иситиш тизими ўрнатилган.
Унинг учун субсидия олиш мумкинми? Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатганлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган?
- Ўқув контрактлари корхона ҳисоботидан тўланганда солиқ оқибатлари
Корхона таъсисчиси ва корхона ходимининг фарзандлари учун ўқув контрактларига корхона даромади ҳисобидан (дивиденд ёки иш ҳақи ҳисобидан эмас) пул ўтказиб берилди.
Бу ўринда корхона, таъсисчи ва ходим учун қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
|
|
Мутахассислар жавоб беради
|
|
Тадбиркор эътиборига
- Солиқ текширувлари ва уларнинг ўтказилишига сабаб бўлувчи омиллар
Бугунги кунда солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ҳар қандай корхонада мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, кўпчилик солиқ тўловчилар ўзлари билмаган ҳолда солиқ хавфининг ошиб кетиши оқибатида солиқ текширувига тушиб қолмокда. Шу нуқтаи назардан, ушбу мавзу амалиётда кўп саволлар туғилишига сабаб бўлмоқда ва айрим саволлар очиқлигича қолиб кетмоқда. Шу сабабли тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда уларда солиқ хавфи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ушбу мақолани тайёрладик.
- Таъсисчи алмашганда солиқ оқибатлари юзага келадими
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона (МЧЖ) иккита таъсисчига эга: Россия компаниясининг улуши – 49%, Ўзбекистон корхонасиники – 51%. Иштирокчилар умумий йиғилиши томонидан Россия компаниясининг УФдаги 19% миқдордаги улушнинг бир қисмини жамиятнинг иккинчи иштирокчисига (резидентга) сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Кейинги босқичда иккинчи иштирокчи томонидан 19% миқдордаги улушнинг бир қисми учинчи шахсга – АҚШ компаниясига сотилади. Шу тариқа, улушлар қуйидаги тарзда тақсимланади: Ўзбекистон корхонаси – 51%, Россия компанияси – 30% ва Америка компанияси – 19%. Ярим йиллик якунлари бўйича соф активлар қиймати қопланмаган зарар ҳисобига устав фонди миқдоридан камроқ бўлиб қолди. МЧЖ иштирокчилари улушларининг олди-сотдисига доир тартиб-таомилдан олдин унинг устав фондини камайтириш зарурми? Барча томонлар учун солиқ оқибатларисиз олди-сотдини қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Улушлар қандай тўғри ҳисобланади: ҳақиқий қиймати бўйичами ёки номинал қиймати бўйичами?
|
|
Бухгалтерга ёрдам
- НКТ чекидаги хато қандай тузатилади
Назорат-касса техникасининг «Сотиш» тўлов тури кўрсатилган чеки шундай ҳужжатки, унинг асосида ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларининг маълумотлари автоматик равишда шакллантирилади. НКТ эгаси нафақат уларда акс эттириладиган маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаши, балки унда хатога йўл қўйиладиган бўлса, уни тузатиши ҳам лозим.
- НКТ орқали сотилган товарни қайтариш қандай расмийлаштирилади
НКТ орқали реализация қилинган товарни қайтариш Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова, кейинги ўринларда – Низом) 6-бобига мувофиқ амалга оширилади.
|
|
Бухгалтерга тавсиялар
|
|
Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар
|
|
Мутахассислар тушунтиради
- Қарз олувчида даромад ва харажатлар қандай ҳисобга олинади ва солиққа тортилади
Даромадлар ва харажатларни аниқлаш тартиби ва уларнинг турли қарз олиш шартлари учун солиққа тортилиши
Ўзбекистон солиқ резиденти бўлган тижорат корхонаси мисолида молиявий қарз олиш ҳолатини кўриб чиқамиз. Қулайлик учун даромад ва харажатларни аниқлаш ва уларни қарз олувчида солиққа
- Мижозларни жалб қилганлик учун бонуслар
Компания «Сотинг ва даромад олинг» дастурини амалиётга жорий этишни режалаштирмоқда. Дастурнинг моҳияти: жисмоний шахслар компания билан оммавий оферта тузадилар ва улар томонидан ҳар бир янги жалб қилинган мижоз учун мукофот оладилар.
Мазкур ҳолда ушбу жисмоний шахсларда солиқ оқибатлари юзага келадими?
- Қурилиш муддати тугаган тақдирда…
2022 йилнинг апрель ойида ЛСҲ бўйича бино қурилишининг норматив муддати тугади. Шу ойда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг майдони камайтирилди, кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилди.
Мазкур вазиятнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?
|
|
Одамлар ва одатлар
- Венгрияда XVIII асрдан бери ўзгармаган қишлоқ бор
Венгрия 896 йил ташкил топган бўлиб, Европанинг энг қадимий давлатларидан бири саналади. Карпат ҳавзасида 93 030 кв/км га ёйилган, шимолда Словакия, шимоли-шарқда Украина, шимоли-ғарбда Австрия, шарқда Руминия, жанубда Сербия, жануби-ғарбда Хорватия, ғарбда Словения билан чегарадош. Венгрия аҳолиси 10 млн га яқинлашди.
Пойтахти ва энг йирик шаҳри – Будапешт.
|
|
Божхона
- Божхоначилар унутилмайди, божхоначилар унутмайди
Кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади.
- Божхоначи хотин-қизлар
Яқинда Тошкентда «Аёллар савдода: Марказий Осиё хотин-қизлари учун чорлов ва имкониятлар» деб номланган иккинчи йиллик Минтақалараро хотин-қизлар саммити бўлиб ўтди. Саммит доирасида «Аёл – божхонада раҳбар» семинари ўтказилди, ушбу семинар USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси томонидан Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолиятида гендер тенглигини таъминлаш. Унда ДБҚнинг турли бошқармалари, Божхона институти, Миллий кинология маркази, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, ДБҚнинг Тошкент шаҳри ва вилояти бошқармаларидан божхона хизмати вакилалари иштирок этди.
|