Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 34 / Амалий бухгалтерия

Фирма ҳисобига махсус кийим-бош

 

Корхона ходимларига махсус кийим-бош берди.

Ходимларга берилган махсус кийим-бош бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Уни ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларни корхона махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаши шарт (Меҳнат кодексининг 217-моддаси).

4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 6-бандига мувофиқ, махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига киритилади ҳамда 1080-ҳисобварақда ҳисобга олинади. Корхоналар молия-хўжалик фаолиятидаги вазифаси ва аҳамиятига қараб инвентарь, асбоб-ускуналар ва хўжалик анжомларини ҳисобга олиш учун ҳисобварақларни мустақил равишда очишлари мумкин. Фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ киритилади. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомларини келгусида сақлаш учун уларнинг ҳисобини 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари» балансдан ташқари ҳисобварағида цехлар омборлари ва якка тартибда фойдаланувчилар кесимида юритиш лозим (Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг 99-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 1.5.1.9-бандига мувофиқ, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ текин бериладиган ва ходимларнинг шахсий фойдаланишида қоладиган буюмлар қиймати (шу жумладан, формали кийим-бош, махсус овқатлар) ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга киритилади.

 

Махсус кийим-бошнинг келиб тушиши ва берилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчилардан махсус кийим-бош олинди

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқаришлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга махсус кийим-бош берилди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

Берилган махсус кийим-бош балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинди

 

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

 

 

Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 5-бандига мувофиқ, ходимларга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатларга жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Шу сабабли ходимларга берилган махсус кийим-бош қийматини ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттириш керак эмас.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2180 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика