Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 34 / Амалий бухгалтерия

Агар ходим ўқиётган бўлса

 

Корхона жамоа шартномасида ўқув таътиллари муддатини мустақил белгилай оладими?

Ж.Сурикова.

 

– Ҳа, ўқув таътилларини тақдим этиш тартиби, шу жумладан уларнинг муддатлари жамоа шартномаси шартлари билан белгиланиши мумкин. Бироқ бунда жамоа шартномасида қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан солиштирганда ходимларнинг аҳволини ёмонлаштирувчи шартлар бўлмаслиги керак. Чунончи, Меҳнат кодексида (256-модда) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олиши муносабати билан ходимларга курси ва таълим шакли, шунингдек таълим муассасаси мақомига қараб муддати белгиланадиган ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда таътиллар берилиши назарда тутилган. Шунга қарамай, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув таътили қуйидаги даврларда берилади:

лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш даврида қуйидаги тартибда:

I ва II курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 20 календарь кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида 30 календарь кун;

III ва ундан кейинги курсларда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 30 календарь кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида 40 календарь кун;

олий ва ўрта махсус ўқув юртларида битирув имтиҳонларини топшириш даврида камида 30 календарь кун;

диплом лойиҳасини (ишини) тай­ёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига 4 ой, ўрта махсус ўқув юрти талабаларига эса 2 ой муддат билан.

Айни вақтда таълимнинг айрим шакллари амал қилмаяпти*. Бундан ташқари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг охирги курсларида ўқиётган ходимларга диплом лойиҳасига материаллар тўплаш учун 30 календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.

 

 


*Айни вақтда олий ўқув юртларида таълимнинг кундузги ва сиртқи шакллари, ўрта махсус ўқув юртларида эса унинг фақат кундузги шакли амал қилмоқда.

 

 

 

Меҳнат таътили ва ўқув таътили берилаётганда таътил пулини ҳисоблашда фарқ борми?

М.Саидова.

 

Таътилнинг ҳақ тўланадиган кунларини ҳисоблашдагина фарқ бор. Ўқув таътили муддати календарь кунларда белгиланган, таътил пули суммалари эса ўқув таътили даврига тўғри келадиган иш кунларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда, меҳнат таътилидан фарқли равишда, ўқув таътили шу даврга тўғри келадиган байрам кунларига узайтирилмайди. Яъни ўқув таътили даврига тўғри келадиган байрам кунларига ҳақ тўланмайди, айни пайтда меҳнат таътилини ҳисоблашда бу кунлар ҳисобга олинади.

Меҳнат таътили ва ўқув таътили пулининг суммаларини ҳисоблаш услубияти бир хил. Таътил пули Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова) мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобга олинаётган ойдаги иш ҳақига, башарти суғурта бадаллари тўланган бўлса, ўқув таътили бошланишидан олдинги 12 ой давомида олинган барча мукофотларнинг 1/12 қисмини (6 ой ишлаётганларда – 1/6 қисмини, 8 ой ишлаётганларда 1/8 қисмини ва ҳ.к.) қўшиш йўли билан аниқланади. Ўртача кунлик иш ҳақини аниқлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 6 кунлик иш ҳафтасидаги 25,4 га тенг бўлган иш вақтининг ўртача давомийлигига бўлинади.

Таътил пули суммаси корхонада белгиланган иш режимидан (5, 6 кунлик иш ҳафтаси, бошқача режим) қатъи назар, йиллик меҳнат таътилида бўлганидек, 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

МИСОЛ. И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университети филиалининг 4-босқичи талабаси бўлган ходим 2016 йил 2 майдан 19 майгача (18 календарь кун) сессияга чақирилди. Иш берувчи университетнинг маълумотнома-чақирувига асосан шу даврга ўқув таътилини берди. Ҳисоб-китоб кунида ходимга 450 000 сўм лавозим маоши (тариф қисми) белгиланган. Ҳисоб-китоб даврида (2015 йил май – 2016 йил апрель) лавозим маошидан ташқари қуйидагилар тўланган: мукофот – 430 000 сўм; ишбай иш учун қўшимча тўлов – 330 000 сўм.

Ўқув таътили даврида иш кунига тўғри келадиган байрам куни – 9 май (Хотира ва қадрлаш куни) бор. Бироқ ўқув таътили ушбу кунга узайтирилмайди. Ўқув таътили вақтига 15 иш куни тўғри келади (6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқилганда).

Ўртача ойлик иш ҳақи 513 333 сўмни (450 000 + (430 000 + 330 000) / 12) ташкил этади. Таътил пули суммаси 303 149 сўмга (513 333 / 25,4 х 15) тенг.

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 8316 раз(а)

Комментарии к статье (3)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2016-08-25 14:46:26, Гость_x.b.a@mail.ru:
I ва II курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 20 календарь кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида 30 календарь кун;
III ва ундан кейинги курсларда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 30 календарь кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида 40 календарь кун;
Бу савол-жавоб жуда эски-ку!
Бизда кечки укиш бекор булганига неча йил булди!
2016-08-25 14:48:52, Гость_x.b.a@mail.ru:
Сурикованинг саволига берилган жавобни олиб ташлаш керак, нотугри, Кечки, сиртки укиш шакли йук-ку, Узбекистонда!
2017-03-25 14:31:45, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика