Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 34 / Бухгалтерга ёрдам

Сафарбарлик чақирувидаги ходимга иш ҳақини ҳисоблаш

 

Ходим сафарбарлик чақируви резервида (СЧР) хизматни ўтаётганда унга қандай қилиб буйруқ расмийлаштирилади, табель тўлдирилади ва ўртача иш ҳақи ҳисоблаб ёзилади? Бу ҳолда қандай проводкаларни қилиш керак? Солиқ ҳисоботи қандай тўлдирилади?

Л.Лункина,

бухгалтер.

 

Кадрларга оид ҳужжатлар

Ходим СЧРда хизматни ўтаётган даврида у мудофаа ишлари бўлимининг кўрсатмасига биноан ҳарбий йиғинларга чақирилгани ҳақида буйруқ расмийлаштирилади. Буйруқда ходим ҳарбий йиғинларга чақирилганлиги муносабати билан хизмат мажбуриятларидан озод қилиниши, шунингдек эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда ишдан озод қилиш муддатини кўрсатиш зарур.

Иш вақтининг ҳисобини юритиш табелида ходимнинг ҳозир эмаслигини қисқа қилиб ҲЙ – ҳарбий йиғинлар деб кўрсатиш ёхуд «0» қийматини қўйиш йўли билан акс эттириш мумкин. Бу ҳолда корхона ходимнинг ҳозир эмаслигини қандай акс эттиришни ўзи белгилайди, қонун ҳужжатларида бу борада қатъий кўрсатмалар йўқ.

 

Тўлов ҳисоб-китоби

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига (ВМнинг 133-сон қарорига 6-илова) мувофиқ, ходимларга давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақи кейинги 2 календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. Ходим СЧРда бўлган даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.

Давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашга киради (Солиқ кодексининг 175-моддаси 4-банди) ва ШЖБПҲга ажратмалар билан ЖШДС ундирилади. Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилишича, ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига иш ҳақи сақланадиган таътил кунлари киради, СЧРда хизматни ўташ даври ҳам шундай давр ҳисобланади. Шу сабабли ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаётганда барча ходимлар бир ойда ҳақиқатда ишлаган кунлари сонига ходим СЧРда хизматни ўтаган кунларни ҳам қўшиш зарур.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботлари

СЧРда хизматни ўташ даврида ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб ёзишга доир проводкалар ходимга иш ҳақини ҳисоблаб ёзишга доир проводкалардан фарқ қилмайди:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ходимнинг ўртача иш ҳақи ҳисоблаб ёзилиши акс эттирилган

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

ЯИТ ҳисоблаб ёзилган

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

 

Иш ҳақидан фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ЖШДС ушлаб қолинган

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

Ўртача иш ҳақи тўланган

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2, 10-иловалар) ходимга СЧРда хизматни ўташ даврида ҳисоблаб ёзилган ва тўланган ўртача иш ҳақи суммаси ҳисоблаб ёзилган ва тўланган даромадлар сатрларида акс эттирилади, сабаби ишланмаган вақт учун ҳақ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради (Солиқ кодексининг 172-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2490 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика