Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 34 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

2016 йилнинг август ойи учун

 

Август ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 183;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 180;

36 соатлик иш ҳафтасида – 161.

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 23;

6 кунлик иш ҳафтасида – 27.

 

     2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор).

     Январь–июнь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) жами миқдори 1 041 920 сўмни (130 240 х 8) ташкил этади (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

     Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

     2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган солиқ солинадиган иш ҳақининг (даромад)нинг ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолдаги суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

     ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

     2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 041 920 сўмгача

 

0%

 

1 041 921 сўмдан 5 209 600 сўмгача (5 х 1 041 920)

 

1 041 920 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

5 209 601 сўмдан 10 419 200 сўмгача (10 х 1 041 920)

 

312 576 сўм + 5 209 600 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

10 419 201 сўм ва ундан юқори

 

1 198 208 сўм + 10 419 200 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–август ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан даромад 1 040 000 сўмни (130 000 х 8) ташкил қилади.

 

Жисмоний шахснинг 1 041 920 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 041 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 120 250 сўм (130 000 – 9 750) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимга январь–август ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан даромад 4 400 000 сўмни (550 000 х 8) ташкил қилади.

 

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(4 400 000 – 1 041 920) х 7,5% = 251 856 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 220 374 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 31 482 сўмга (251 856 – 220 374) тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 33 580,8 сўмни ((4 400 000 – 1 041 920) х 1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 29 383,2 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 4 197,6 сўмни (33 580,8 – 29 383,2) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 27 284,4 сўм (31 482 – 4 197,6) солиқ ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 41 250 сўмни (550 000 х 7,5%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 477 268 сўм (550 000 – 31 482 – 41 250) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан тўланган. Йил бошидан даромад 6 400 000 сўмни (800 000 х 8) ташкил қилади.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

312 576 + (6 400 000 – 5 209 600) х 17% = 514 944 сўм.

Январь-июль ойларида 450 576 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 64 368 сўмга (514 944 – 450 576) тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 53 580,8 сўмни ((6 400 000 – 1 041 920) х 1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 46 883,2 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 6 697,6 сўмни (53 580,8 – 46 883,2) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 57 670,4 сўм (64 368 – 6 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмни (800 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 675 632 сўм (800 000 – 64 368 – 60 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 11 200 000 сўмни (1 400 000 х 8) ташкил қилади.

 

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–август ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 198 208 + (11 200 000 – 10 419 200) х 23% = 1 377 792 сўм.

Январь-июль ойларида 1 205 568 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 172 224 сўмга (1 377 792 – 1 205 568) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 101 580,8 сўмга ((11 200 000 – 1 041 920) х 1%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 88 883,2 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 12 697,6 сўмни (101 580,8 – 88 883,2) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 159 526,4 сўм (172 224 – 12 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 122 776 сўм (1 400 000 – 172 224 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 11 200 000 сўмни (1 400 000 х 8) ташкил қилади.

 

 Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад: 11 200 000 – (1 041 920 х 4) = 7 032 320 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

312 576 + (7 032 320 – 5 209 600) х 17% = 622 438,4 сўм.

Январь-июль ойларида 544 633,6 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 77 804,8 сўмга (622 438,4 – 544 633,6) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 59 904 сўмни ((7 032 320 – 1 041 920) х 1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 52 416 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 7 488 сўмни (59 904 – 52 416) ташкил қилади.

Бюджетга 70 316,8 сўм (77 804,8 – 7 488) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари август ойи учун 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 1 217 195,2 сўм (1 400 000 – 77 804,8 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига ойига 950 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 9 400 000 сўмни (950 000 х 8 + 1 800 000) ташкил қилади.

 

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад: 7 837 120 сўмга (9 400 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

312 576 + (7 837 120 – 5 209 600) х 17% = 579 254,4 сўм.

Январь-июль ойларида 669 386,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 89 868 сўмга (759 254,4 – 669 386,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 67 952 сўмни ((7 837 120 – 1 041 920) х 1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 59 754,4 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 8 197,6 сўмни (67 952 – 59 754,4) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 81 670,4 сўм (89 868 – 8 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари август ойи учун 71 250 сўмни (950 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 788 882 сўм (950 000 – 89 868 – 71 250) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 9 300 000 сўмни (1 000 000 х 8 + 1 300 000) ташкил қилади.

 

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 6 = 781 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 8 518 560 сўмга (9 300 000 – 781 440) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

312 576 + (8 518 560 – 5 209 600) х 17% = 875 099,2 сўм.

Январь-июль ойларида 776 731,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 98 368 сўмга (875 099,2 – 776 731,2) тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 74 766,4 сўмга ((8 518 560 – 1 041 920) х 1%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 66 068,8 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 8 697,6 сўмни (74 766,4 – 66 068,8) ташкил қилади.

Бюджетга 89 670,4 сўм (98 368 – 8 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 826 632 сўм (1 000 000 – 98 368 – 75 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–август ойларида ойига 1 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 10 600 000 сўмни (1 000 000 х 8 + 1 700 000 + 900 000) ташкил қилади.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

 Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 041 920 х 4 = 4 167 680 сўм) чиқариб ташланади;

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

(1 000 000 х 8) – 4 167 680 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 4 088 000 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (4 088 000 – 1 041 920) х 7,5% = 228 456 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 202 296 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 26 160 сўмга (228 456 – 202 296) тенг.

8 ой учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 30 460,8 сўмни ((4 088 000 – 1 041 920) х 1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 26 972,8 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 3 488 сўмни (30 460,8 – 26 972,8) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 22 672 сўм (26 160 – 3 488) солиқ ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинганидан кейин ходим қўлига 898 840 сўм (1 000 000 – 26 160 – 75 000) олади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–август ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унинг йил бошидан даромади 4 800 000 сўмни (600 000 х 8) ташкил қилади.

 

 Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

 Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–август ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (4 800 000 – 1 041 920) х 7,5% = 281 856 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 246 624 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (281 856 – 246 624) тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 37 580,8 сўмга ((4 800 000 – 1 041 920) х 1%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 32 883,2 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (37 580,8 – 32 883,2) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 30 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 519 768 сўм (600 000 – 35 232 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 10 419 200 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–август ойлари учун ЖШДС суммаси 1 104 000 сўмга (4 800 000 х 23%) тенг.

Январь-июль ойларида 966 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (1 104 000 – 966 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–август ойларида уларнинг суммаси 48 000 сўмни (4 800 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 42 000 сўм ўтказилган. Август ойи учун 6 000 сўм (48 000 – 42 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Август ойи учун суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 417 000 сўм (600 000 – 138 000 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига ойига 600 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 4 800 000 сўмни (600 000 х 8) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

 

 Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

 Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

 Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

 ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Январь-август ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(4 800 000 – 1 041 920) х 7,5% = 281 856 сўм.

Январь-июль ойларида 246 624 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (281 856 – 246 624) тенг.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 37 580,8 сўмга ((4 800 000 – 0 041 920) х 1%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 32 883,2 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (37 580,8 – 32 883,2) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 90 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6 + 60 000) ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 259 768 сўм иш ҳақи (600 000 + 800 000 – 35 232 – 60 000 – 45 000) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ

 

Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-август ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни ташкил қилди. Январь-август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 7 200 000 сўмни (900 000 х 8) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

 

 Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 312 576 + (7 200 000 – 5 209 600) х 17% = 650 944 сўм.

Январь-июль ойларида 569 576 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 81 368 сўмга (650 944 – 569 576) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 61 580,8 сўмни (7 200 000 – 1 041 920) х 1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 53 883,2 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 7 697,6 сўмни (61 580,8 – 53 883,2) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 73 670,4 сўм (81 368 – 7 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари август ойи учун 67 500 сўмга (900 000 х 7,5%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(900 000 – 81 368 – 67 500) х 25% = 187 783 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 563 349 сўм (900 000 – 81 368 – 67 500 – 187 783) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ

 

Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Май ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўм ойлик маош белгиланди. Май-август ойларида унинг иш ҳақи 2 400 000 сўмни (600 000 х 4) ташкил қилди.

 

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(2 400 000 – 1 041 920) х 7,5% = 101 856 сўм.

Май-июль ойларида 66 624 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойида ЖШДС суммаси 35 232 сўмга (101 856 – 66 624) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 13 580,8 сўмни (2 400 000 – 1 041 920) х 1%) ташкил этади.

Май-июль ойларида ШЖБПҲга 8 883,2 сўм бадал ҳисоблаб ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 4 697,6 сўмни (13 508 ,8 – 8 883,2) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 30 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6) солиқ ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 45 000 сўмга (600 000 х 7,5%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 519 768 сўм (600 000 – 35 232 – 45 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-август ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 800 000 сўмни ташкил қилди. Январь-август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 6 400 000 сўмни (800 000 х 8) ташкил этди. Май ойида ходим бухгалтерияга унинг иш ҳақидан 250 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

 

 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз: 6 400 000 – (250 000 х 4) = 5 400 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

312 576 + (5 400 000 – 5 209 600) х 17% = 344 944 сўм.

Январь-июль ойларида 323 076 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 21 868 сўмга (344 944 – 323 076) тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 43 580,8 сўмни (5 400 000 – 1 041 920) х 1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 39 383,2 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 4 197,6 сўмни (43 580,8 – 39 383,2) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 17 670,4 сўм (21 868 – 4 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмга (800 000 х 7,5%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 468 132 сўм (800 000 – 250 000 – 21 868 – 60 000) иш ҳақи тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ

 

Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-август ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 050 000 сўмни ташкил қилади. Август ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 350 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.

 

 Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Январь-август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 050 000 сўмни (1 050 000 х 7) + (1 050 000 – 350 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

312 576 + (8 050 000 – 5 209 600) х 17% = 795 444 сўм.

Январь-июль ойларида 748 076 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун ЖШДС суммаси:

795 444 – 748 076 = 47 368 сўмни ташкил қилади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 70 080,8 сўмни ((8 050 000 – 1 041 920) х 1%) ташкил қилади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 64 383 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 5 697,8 сўмни (70 080,8 – 64 383) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 41 670,2 сўм (47 368 – 5 697,8) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 78 750 сўмни (1 050 000 х 7,5%) ташкил қилади.

Ходим қўлига 573 882 сўм (1 050 000 – 350 000 – 47 368 – 78 750) иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 


*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 26.01.2016 йилдаги 4 (1120)-сонида, февраль ойи учун 23.02.2016 йилдаги 8 (1124)-сонида, март ойи учун 22.03.2016 йилдаги 12 (1128)-сонида, апрель ойи учун 26.04.2016 йилдаги 17 (1133)-сонида, май ойи учун 24.05.2016 йилдаги 21 (1137)-сонида, июнь ойи учун 28.06.2016 йилдаги 26 (1142)-сонида, июль ойи учун 26.07.2016 йилдаги 30 (1146)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 2388 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика