Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 34 / Божхона

Божхона назоратининг янги фалсафаси

 

Янги таҳрирдаги Божхона кодексига (шу йил апрель ойида кучга кирди) киритилган сўнгги янгиликларга кўра, расмийлаштирилаётган товарларга нисбатан божхона назоратини оралатиб ўтказиш, қўлланаётган назорат шаклларининг танлаб ўтказилиши ва етарлилиги унинг самарадорлигини таъминловчи асосий ва тизим ҳосил қилувчи принципларидан бири ҳисобланади.

Ушбу принциплар БКнинг «Хавфни бошқариш тизими» (ХБТ) деб номланган 29-бобида акс эттирилган. Илгари божхона хизматида фақат умумий ҳуқуқий талаблар бўлиб, улар асосида у мазкур йўналишда ишлай олар эди. Эндиликда БКнинг янги меъёрлари жорий этилиши билан божхона назорати стратегиясидаги асосий жиҳатлар ўзгармоқда. Яқинда божхона органлари ходимлари учун хавфни бошқариш ва божхона юк декларациясини электрон шаклда беришнинг замонавий тизимларига бағишлаб ўтказилган семинар шундан далолат бермоқда. Уни Давлат божхона қўмитаси ва USAIDнинг «Савдо ва даромадлар» лойиҳаси ўтказди.

 

 

Иштирокчилар тўрт кун давомида халқаро эксперт Ирина Свифт бошчилигида хавфни баҳолаш таомилларини қўллашда божхонанинг устувор вазифаларини, уни самарали амалга ошириш учун ахборот технологияларини қўллаш, божхонадан кейинги аудит – хавф модулига биноан чиқарилган юкни кейинчалик текшириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек БЮДни электрон шаклда топширишнинг замонавий тизимлари ва бошқа кўплаб масалалар ҳақида сўз юритдилар.

Семинар машғулотларининг аксарияти амалий йўналишда ўтказилди. Чунончи, божхоначилар аниқ товарлар асосида товар ҳажми ва қиймати баҳоланишини, шартли ТИФ иштирокчиси илгари божхона қоидаларига амал қилгани (уларни бузгани) тарихини ҳисобга олиб хавф профилларини туздилар, хавф профиллари ва мезонларини тузиш учун таҳлил натижаларидан фойдаландилар. Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, божхонада хавфни назорат қилиш ва дастлабки электрон декларациялаш таомиллари юзасидан аниқ тавсиялар акс эттирилган тақдимот маросимлари устида ишладилар. Бу тадбирнинг муҳим таркибий қисми бўлди, сабаби иштирокчиларнинг кўпчилиги ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларида ишлайдилар, уларнинг жойларда хавф профиллари бўйича ишлашларига тўғри келади. Семинар ишида ДБҚнинг Божхона комплекслари ва кадрлар бош бошқармаси постларини инспекция қилиш бошқармаси, Божхона статистикаси ва таҳлили маркази, Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармаси, Назорат-тафтиш бошқармаси ва Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси ходимлари қатнашдилар. ХБТни қўллаш концепциясига мувофиқ ушбу бўлинмалар – хавф профилларининг асосий таҳлилчилари ва ишлаб чиқувчиларидир. Зеро хавф профиллари ва даражалари ДБҚнинг функционал бўлинмалари ахборотини жамлаш асосида шакллантирилади.

Иштирокчилар орасида ОҲБИ ўқитувчилари ҳам бор эди. Улар бўлғуси божхоначиларни божхона назоратининг янги принциплари бўйича янги шароитда ишлашга тайёрлашлари лозим.

Ўтказилган семинар ушбу мавзу бўйича қатор режалаштирилаётган тренинглар учун старт майдончаси бўлди. Якун чиқараётганда унда қатнашган божхоначилар ўз таассуротлари ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Свифт хонимнинг экспортчиларни кодлаш тизими ҳақидаги тақдимот маросими уларга маъқул келди, ХБТнинг мавжуд амалиётига уни жорий этиш лозим деган фикрни билдирдилар. Иштирокчилар чегарада товарнинг божхона тозалови ва БЮДни божхона инспекторисиз автоматик расмийлаштириш хорижий тажрибаси билан танишув фойдали бўлганини қайд этдилар.

Иштирокчилар алоҳида мавзуларда сайёр практикумлар ва мақсадли семинарлар ўтказишни таклиф қилдилар. Масалан, хавфни бошқариш жараёни; божхонадан кейинги аудит; дастлабки декларациялаш; интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоялаш – ана шундай тадбирларнинг мавзуси бўлиши мумкин. Ҳудудий ДБҚБ ходимлари ташкилотчиларга бундай семинарлар арафасида минтақавий божхона хизматлари учун долзарб бўлган масалаларни аниқлаш учун анкета тўлдиришни маслаҳат бердилар. Зеро божхона назоратининг янги принциплари бўйича жойларда ишлаётганда уларда етарлича саволлар юзага келади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1970 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика