Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 30 / Солиқ солиш

Чет эллик ходим: ЖШДС ва бадалларни ушлаш қоидалари

 

«А» фирмаси Россия фуқароси бўлган шахс билан 2 йилга меҳнат шартномасини тузди. Россия фуқароси «А» фирмасида уста сифатида ишлай бошлади. 2016 йил январь, февраль, март ва апрелда унга иш ҳақи тўланган. Бундан ташқари, мартда мукофот ҳисоблаб ёзилган. Россия фуқароси 2015 йил мартда ишга келган.

Чет эллик фуқародан даромад солиғи қандай ушланади? ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланадими? Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси очиладими? Мажбурий суғурта бадаллари ушланадими? Агар ЖШДС ушланса, унинг учун СТИРни қандай олиш мумкин?

Ф.Муродов,

аудитор.

 

– Кетма-кет 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон ҳудудида турган шахс резидент бўлишини ҳисобга олсак, ходимингиз 2015 йил сентябрда резидентга айланган. Тегишинча, унинг 2015 йил март–август ойларидаги даромадларига норезидентнинг даромадлари сифатида 20%лик ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши керак (Солиқ кодексининг 19, 182-моддалари).

Ходим 183 кун ўтгач резидентга айлангани сабабли сентябрда резидентлар учун белгиланган шкала бўйича солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш лозим эди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари, агар халқаро шартномалар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон фуқаролари қатори жамғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга («Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчилардир (Солиқ кодексининг 305-моддаси).

Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс республика ички ишлар органлари берган яшаш гувоҳномасига эга бўлганда (доимий пропискага ўтиш ҳуқуқи бўлганда) Ўзбекистонда доимий яшовчи деб ҳисобланади (Хорижий шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг 2-банди, Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ­ПФ-2240-сон Фармонига 2-илова).

Шу тариқа, агар сизда ишловчи чет эллик фуқаро ЎзРда яшаш гувоҳномасига эга бўлса, у Ўзбекистонда доимий яшовчи шахс деб ҳисобланади ва, тегишинча:

ШЖБПҲ очишга ҳақли бўлади. Чет эллик фуқаро учун ШЖБПҲни республика фуқаролари бўлган ходимлар учун очгандек тартибда очиш лозим;

фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси ҳисобланади.

Агар чет эллик ходим яшаш гувоҳномасига эга бўлмаса, у ҳолда:

жамғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга бўлмайди, шу сабабли унга жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси очилмайди ва ШЖБПҲга бадаллар ушланмайди;

унинг иш ҳақидан суғурта бадаллари ушланмайди.

Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган) 7, 8-бандларига мувофиқ, солиқ мажбуриятлари пайдо бўлган хорижий фуқарога СТИР берилиши керак. Сизнинг ҳолатда бу – чет эллик шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олган тўловлар суммаларидан даромад солиғини тўлаш мажбуриятларидир.

Ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланганидек, Жисмоний шахсга СТИР унинг яшаш жойи бўйича ДСИда берилади. Бундан келиб чиқадики, чет эллик фуқаро ўзи яшайдиган тумандаги ДСИ бўлинмасига (бунда у яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши зарур) СТИР беришларини сўраб мурожаат этиши керак.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистонга кирувчи чет эллик фуқаро меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқининг тасдиғи бўлгандагина ЎзР ҳудудида ишлаши мумкин. Тасдиқ унинг номига ва иш берувчи хорижий ишчи кучини жалб этишга олган рухсатнома асосида берилади (Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 3-банди, ВМнинг 408-сон қарорига 2-илова).

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2054 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика