Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 30 / Амалий бухгалтерия

Бошланғич ҳужжатни ким имзолайди?

 

Ташкилотимиз «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга амал қилиб, бухгалтерия ҳисобини юритишни аутсорсинг компаниясига топширди. Бу ҳолда ташкилотимиз мижозларига берадиган ҳисобварақ-фактураларда бош бухгалтер ўрнига ким имзо қўйиши керак? Ёки ташкилотимиз раҳбарининг иккита жойга имзо қўйиши (ўзи ва бухгалтер учун) етарлими?

Е.Козлова,

МЧЖ директори.

 

– Янги таҳрирдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари амалга оширади. У бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш ҳуқуқига эга.

Пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 2 та рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. Агар бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у ҳолда ҳар иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади.

Кўрсатилган шахсларнинг имзоси мавжуд бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (Қонуннинг 13-моддаси).

Ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб (Солиқ кодексининг 222-моддаси), товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган бошланғич ҳисоб ҳужжатларига киради.

Агар ташкилотингиз штатида молиявий ва бошқа ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқи бўлган бош бухгалтер лавозими назарда тутилган бўлса, ташкилотингиз берадиган ҳисобварақ-фактураларда бош бухгалтернинг имзоси бўлиши шарт. Агар бош бухгалтер вазифаларини бажаришни ташкилот раҳбари ўз зиммасига олса, бошланғич ҳужжатларга, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларга раҳбар бош бухгалтер учун ҳам имзо чекиши шарт.

Шартнома асосида бухгалтерия ҳисобини юритишга жалб этилган чет аутсорсинг компанияси бошланғич ҳужжатларни тузиш учун эмас, фақат тўғри юритилиши учун жавобгар бўлади, шу муносабат билан аутсорсер бошланғич ҳужжатларга ўз имзосини қўйиши керак эмас.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1965 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика