Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 30 / Бухгалтерга ёрдам

Муассисдан даромад солиғи

 

Ташкилот муассиснинг стационар даволаниши (дори-дармонлар, тиббий хизмат кўрсатиш ва овқатланиш) учун пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўлади. У шартнома ва ҳисобварақ-фактурани олиб келди.

Корхона муассиснинг стационар даволаниши ҳақини тўлаганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Н.Шевченко,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 177-моддасига мувофиқ, юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар, ишлар, хизматлар ҳақини тўлаш унинг моддий наф тарзида олинган даромади ҳисобланади. Мазкур даромад турига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 171, ­307-моддалари).

Агар муассисингиз бир вақтнинг ўзида корхона ходими бўлса, Солиқ кодексининг 179-моддаси ­2-қисми 3-бандида қайд этилган имтиёз унга татбиқ этилади. Чунончи, унга кўра ўз ходимига стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммаларга ЖШДС солинмаслиги керак. Бироқ стационардаги овқатланиш қиймати компенсация тўловларига киради (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди), чунки у «тиббий хизмат кўрсатиш» тушунчасига кирмайди ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади. Юқорида тилга олинган имтиёз даволаниш учун зарур дори-дармонлар (бунга бемор стационарда бўлганидаги қийматни шакллантиришда ҳақи тўланган дори воситалари кирмайди) ҳақини тўлашга ҳам татбиқ этилмайди. Ходим учун дори-дармонлар ҳақини тўлашни кўзлаб унинг илтимосига биноан моддий ёрдамни расмийлаштириш мумкин, у рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради (Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди) ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади. Ходим стационарда бўлган вақтда касаллик варақасига асосан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳам мажбурий тартибда ҳисоблаб ёзиш зарур.

Муассисингиз корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган тақдирда даволаниш (шу жумладан овқатланиш, дори-дармонлар) учун тўланган сумма моддий наф тарзида олган даромади деб эътироф этилади ва унга тўлов манбаида ЖШДС солиниши керак. Солиқ кодексининг 184-моддасига мувофиқ, ташкилот билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўлашда жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмаслик мумкин. Бу ҳолда у ДСИга тақдим этилган даромадлар ҳақидаги декларацияга асосан ЖШДС тўлайди. Агар солиқни ушламаслик ҳақидаги ариза тақдим этилмаган бўлса, ЖШДС белгиланган ставкаларда (солиқ солиш шкаласида) ҳисобланади ва жисмоний шахс томонидан корхонага тўланиши керак. Солиқ агенти (яъни корхонангиз) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисобланган суммасини улар амалда тўланганда солиқ тўловчининг даромадларидан ушлаб қолиши шарт. Солиқ тўловчидан ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси солиқ агенти солиқ тўловчига тўлайдиган исталган пул маблағлари ҳисобидан ушланади. Муассисга пул тўланмаслиги боис (тўлов – натура шаклида) у солиқнинг ҳисобланган суммасини корхона кассасига тўлаши шарт. Бундай тўловдан ЖШДС ушланган-ушланмаганидан қатъи назар, корхонангиз жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадини тўлаш манбаи сифатида солиқ даври (жорий йил) тугаганидан сўнг 30 кун ичида ДСИга асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 187-моддаси).

Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимидаги корхона учун жисмоний шахсларда моддий наф тарзидаги даромадлар деб ҳисобланувчи харажатлар чегирилмайдиган харажатлар бўлади ва юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага қайтар ҳисоб билан киритилади. ЯСТни ҳисоблашда ушбу харажатлар инобатга олинмайди.

Ташкилот муассиснинг стационарда даволаниш ҳақини унга ҳисобланган дивидендлар ҳисобига (агар фойдани тақсимлаш ҳақида муассисларнинг қарори бўлса) ёхуд ушбу мақсадда муассисга қайтариш асосида берилган қарз ҳисобига тўлаши мумкин. Бунда муассис билан ташкилот ўртасида тузиладиган қарз шартномасида уни бериш шартлари, маблағларни тиббиёт муассасасига ўтказиш, шунингдек қарзни қайтариш тартиби қайд этилади, қарзни муассис бўлғуси дивидендларидан ёки келгуси иш ҳақи ҳисобига (агар корхона ходими бўлса) қоплаши мумкин. Бу ҳолда корхона учун ҳам, муассис учун ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2073 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика