Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 30 / Бухгалтерга ёрдам

Ходимлар учун турар жойни ижарага оламиз

 

Корхона билан жисмоний шахс ўртасида 3 ойга тузилган меҳнат шартномаси асосида юридик шахсда ишловчи норезидентлар яшаши учун (180 кунгача) турар жойни ижарага олиш шартномаси тузилган. Тегишинча, меҳнат қилиш учун рухсатнома ҳам 3 ойга расмийлаштирилган.

Юридик шахс жисмоний шахсга ўз ходимлари – ЎзР норезидентлари учун ижара тўловларини тўлаганда унда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

М.Курпаяниди,

МЧЖ бош бухгалтерининг ўринбосари.

 

Ижарага берувчи корхона учун солиқ оқибатлари

Ўз ходимининг яшаш ҳақи (турар жой ижараси) тўланган тақдирда:

ягона солиқ тўловини тўловчи корхонада бу каби харажатлар солиқ солинадиган базага киритилмайди, яъни мазкур ҳолда унда солиқ оқибатлари юзага келмайди;

умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада ушбу харажатлар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар деб тан олинади, яъни чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 9-банди).

 

Ижарага берувчи учун солиқ оқибатлари

Ижарачи мазкур ҳолда даромад тўлаш манбаи ҳисобланади, шу сабабли у ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан солиқни ушлаши ва бюджетга ўтказиши шарт (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Ижарачи ҳар ойда солиқни ушлайди ва бюджетга ўтказади, ўзининг ижарага берувчисига эса солиқни чегирган ҳолда ижара тўловини беради (ўтказади).

Жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришдан оладиган даромадлар мулкий даромадларга киради, уларга ЖШДСнинг 2016 йилда 7,5%ни ташкил этган энг кам ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 176, 181-моддалари; Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 9-илова). Шартнома бўйича, бироқ энг кам ставкалар бўйича ҳисобланганидан паст бўлмаган ижара тўлови суммасига солиқ солинади. Агар шартномада назарда тутилган ижара тўлови ҳисобланган энг кам суммадан паст бўлса, турар жойлар ижараси учун тўловнинг энг кам ставкалари бўйича аниқланадиган суммадан солиқ ушланади.

2016 йилда улар: Тошкент шаҳрида – умумий майдоннинг 1 кв. метри учун 3 000 сўмни; Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўмни; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўмни ташкил этади (Президентнинг ПҚ-2455-сон қарорига 26-илова).

Сизнинг ҳолатда жисмоний шахс турар жойни ижарага беришдан олган даромад меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромад ҳисобланмайди ва, тегишинча, унга ЯИТ солинмайди, ШЖБПҲга бадаллар ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

Жисмоний шахс мазкур ҳолда ижара тўлови кўринишидаги даромадлар юзасидан декларация бериши керак эмас. Агар ижарага берувчи жисмоний шахсда декларация беришини талаб этувчи бошқа даромадлар бўлган бўлса, ижарадан олинган даромадлар ҳам тақдим этилган тегишли даврда олинган даромадлар ҳақидаги декларацияда кўрсатилиши шарт.

 

Ходим учун солиқ оқибатлари

Сизнинг ходим – ЎзР норезиденти учун юридик шахс томонидан ходим манфаатларини кўзлаб, унга берилган уй-жой ҳақини тўлаш моддий наф тарзида олинган даромадларга киради, унинг жами даромадига киритилади ва 20%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 169, 177, 182-моддалари).

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2000 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика