Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 2 / Қонунчиликдаги янгиликлар

2015 йилги солиққа оид янгиликлар

2014 йилда бўлган

 

2015 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ

 

Кодекснинг 296-моддасига мувофиқ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи солинадиган база (фойда солиғи чегирилганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойда) қуйидаги суммаларга камайтирилади:

олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига;

қўшимча фойда солиғи тўловчилар учун – соф қўшимча фойда суммасига;

текин олинган пул маблағлари суммасига, агар уларни ўтказиб бериш Ўзбекистон Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида юз бераётган бўлса;

жорий солиқ даврида фойдаланилганда харажатлар вужудга келмайдиган бюджетдан ажратиладиган субсидиялар суммасига

4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 32-банди билан Кодекснинг 296-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилди:

«суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар суммасига;

бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммасига»

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солинадиган база суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар суммасига ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммасига камайтирилади

 

2015 йил 1 январга қадар айрим корхоналар учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган эди:

ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон Қарорининг 4-банди;

ВМнинг 12.06.2001 йилдаги 250-сон Қарорининг 9-банди.

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон Қарорининг 1-бандида 2015 йилнинг 1 июнига қадар солиқ бўйича имтиёз назарда тутилган

Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 6, 9, 16-бандлари билан мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритилди, уларга мувофиқ имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январгача узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ 2018 йил 1 январга қадар қуйидагилар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан озод қилинади:

ВМнинг 414-сон Қарори 3-бандида кўрсатилган қўшимча даромадларни оладиган бюджет ташкилотлари;

олий таълим муассасалари;

профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 21-иловада ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси белгиланган

 

2015 йилда солиқ ставкаси ўзгармади ва 8%ни ташкил қилади

 

Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 22-иловада 2015 йилги ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси белгиланди

 

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ГАЗ ИШЛАТГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

 

Кодекснинг 301-моддасига мувофиқ транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга қуйидагиларни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланадилар:

бензин ва дизель ёқилғисини реализация қилишни, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали;

газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 33-банди билан Кодекс 301-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслардир»

Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинмайдиган газ солиқ солинадиган объектларига киритилди

 

2014 йилда Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 21-иловада қуйидагилар истеъмолига солиқ ставкалари белгиланган:

бензин – 1 литр учун 265 сўм / 1 тонна учун 352 000 сўм;

дизель ёқилғиси – 1 литр учун 265 сўм / 1 тонна учун
322 000 сўм;

суюлтирилган газ – 1 литр учун 180 сўм;

сиқилган газ – 1 куб метр учун 220 сўм

2015 йилги солиқ ставкалари оширилди ва қуйидагиларни ташкил қилади:

бензин – 1 литр учун 290 сўм / 1 тонна учун 385 200 сўм;

дизель ёқилғиси – 1 литр учун 290 сўм / 1 тонна учун 352 400 сўм;

суюлтирилган газ – 1 литр учун 200 сўм;

сиқилган газ – 1 куб метр учун 240 сўм

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 22-иловада 2015 йилги бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун олинадиган солиқ ставкалари белгиланди

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

 

Кодекснинг 306-моддасига мувофиқ Кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 34-банди билан Кодекс 306-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди:

«Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилгунига қадар охирги иш жойи бўйича олинган, Ўзбекистон Республикасида бюджет муассасалари ходимлари учун иш ҳақи оширилиши ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади»

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек республика Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солиш объекти белгиланди. Мазкур ходимларнинг суғурта бадалларини ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўлаш бўйича мажбурият Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади (ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 36-банди)

 

Кодекс 308-моддасининг 5-бандига мувофиқ ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақаларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилмайди.

Мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда ДБҚнинг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловларга ЯИТ ҳисоблаб ёзилмайди

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 35-банди билан Кодекснинг 308-моддаси биринчи қисмининг 5-банди чиқариб ташланди;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ягона ижтимоий тўлов қуйидагиларга нисбатан ҳисоблаб чиқарилмайди:

Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминотига, пул мукофотларига ва бошқа тўловларга;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадларига»

2015 йил 1 апрелдан ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақаларга оид имтиёз (моҳиятан, амалда қўлланилмаган) бекор қилинади.

2015 йилнинг 1 январидан бошқа имтиёз жорий қилинди – Конституциявий суднинг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадларига ЯИТ ҳисоблаб ёзилмайди. Мазкур шахсларнинг даромадларига суғурта бадаллари белгиланган тартибда солинади

Кодекс 311-моддасида айрим тоифадаги жисмоний шахслар – якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликларининг аъзолари ва бошқалар учун суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 36-банди билан Кодекснинг 311-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан суғурта бадалларини тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади

 

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари суғурта бадалларини тўлашни бошлайдиган муддат белгиланди

 

Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорининг 3-банди билан 2014 йилги ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари қуйидагича белгиланган эди:

ЯИТ ставкаси – 25%;

суғурта бадаллари ставкаси – 6,5%

2015 йилги ЯИТ ставкалари табақалаштирилди:

микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун – 15% (қуйида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

бошқа солиқ тўловчилар учун – 25%.

«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллари» уюшмаси ҳамда ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар учун ЯИТнинг имтиёзли ставкалари сақлаб қолинди (тегишинча 7% ва ногиронлар МҲТФдан 4,7%).

Суғурта бадаллари ставкаси 7%гача оширилди

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 25-иловада 2015 йилги ЯИТ ставкалари, Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорининг 3-бандида суғурта бадаллари ставкалари белгиланди

 

Президентнинг 7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон Фармонининг 8-бандига мувофиқ 2014 йилнинг иккинчи чораги учун солиқ солишдан бошлаб, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан ташқари) қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 1 йилдан кўп бўлмаган даврда, ягона ижтимоий тўловни, ушбу тўловларнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда, амалда бажарилган иш ҳажмларидан келиб чиқиб тўлаганлар

 

Президентнинг 9.12.2014 йилдаги ПФ-4677-сон Фармонига илованинг 4-банди билан ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 1 йилдан кўп бўлмаган даврда ягона ижтимоий тўловларни ушбу тўловларнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда тўлайдилар

 

ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий

тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низом (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади

РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ, БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ҲАМДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ,
КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ, АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ,
МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИГА (МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАР) МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР

 

Кодекснинг 316-моддаси иккинчи қисмининг тўртинти хатбошисига мувофиқ ихтисослаштирилган йўл хўжалиги бошқаруви органи тузилмасига кирадиган корхоналар, Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича ишларни бажарганлик учун олинган даромадлар қисми бўйича Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлмайди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 37-банди билан Кодекснинг 316-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланди

 

Ихтисослаштирилган йўл хўжалиги бошқаруви органи тузилмасига кирадиган корхоналар Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича ишларни бажарганлик учун олинган даромадлар қисми бўйича Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўламайдиганлар таркибидан чиқарилди

 

Кодекснинг 324-моддаси 3-банди билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи ихтисослаштирилган йўл хўжалик бошқаруви органи тузилмасига кирадиган корхоналар – мазкур ишларни амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган автотранспорт воситалари бўйича автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинган эди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 38-банди билан Кодекснинг 324-моддаси 3-банди чиқариб ташланди

 

2015 йил 1 апрелдан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи ихтисослаштирилган йўл хўжалик бошқаруви органи тузилмасига кирадиган корхоналарни – мазкур ишларни амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган автотранспорт воситалари бўйича автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз бекор қилинди

 

2015 йил 1 январга қадар қуйидаги ҳужжатларга биноан мақсадли жамғармаларга ажратмалар бўйича имтиёзлар назарда тутилган эди:

ВМнинг 414-сон Қарори 4-банди;

ВМнинг 250-сон Қарори 9-банди

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 6, 9-бандлари билан мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритилди, уларга мувофиқ имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январгача узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ 2018 йил 1 январга қадар қуйидагилар мақсадли жамғармаларга ажратмаларни тўлашдан озод қилинади:

бюджет ташкилотлари – ВМнинг 414-сон Қарори 3-бандида кўрсатилган қўшимча даромадлар бўйича;

олий таълим муассасалари – кадрларни тайёрлаш учун тўлов-контракт асосида келиб тушадиган маблағлардан

2014 йилда Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорининг 3-бандида белгиланган ажратмалар ставкалари амал қилган. 22-иловада солиқ солинадиган объектлар санаб ўтилган

 

2015 йилда ажратмалар ставкалари ўзгармади:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 1,6%;

Республика йўл жамғармасига – 1,4%;

бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – 0,5%

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорининг 3-бандида ва ушбу Қарорга 23-иловада 2015 йилги мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ставкалари ва ажратмалар солинадиган объектлар белгиланди

 

Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 23-иловада автотранспорт воситалари олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганлиги учун ушбу воситаларнинг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида тўланадиган йиғим ставкалари белгиланган эди

 

2015 йилда йиғим ставкалари 2014 йилги даражада сақлаб қолинди

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 24-иловада 2015 йилги йиғим ставкалари белгиланди

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ

 

Президентнинг 28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари бўйича кўпи билан 20% миқдорида жалб этилган ходимлар ҳисобига ходимлар сонининг белгиланган мезонларидан ошган тақдирда ЯСТ тўлаш ҳуқуқи билан кичик тадбиркорлик субъекти мақомини сақлаб қоларди

 

Президентнинг ПФ-4677-сон Фармонига илованинг 2-банди билан ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ битирувчилар билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони чекланган нормативдан кўпи билан 50% оширилган ҳолларда, кичик тадбиркорлик субъекти мақоми сақланиб қолади

 

2015 йил 1 январдан касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобига ходимларнинг ўртача йиллик сони чекланган нормативи 50%га қадар оширилди

 

Кодекснинг 349-моддасида солиқ солишнинг соддалаштирилган

тартиби қўлланилганда айрим умумбелгиланган

солиқларни тўлашга доир мажбуриятлар белгиланган

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 39-банди билан Кодекснинг 349-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилди:

«қонун ҳужжатларида белгиланган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ»

Кодекснинг 349-моддасига қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан «соддалаштирилган тизимдагилар» яна бир солиқ – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар бўлишлари мумкин.

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 14-иловада ишлаб чиқариш ва товарлар учун тўлов тўлаш мақсадида уларнинг турлари белгиланди.

2015 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи корхоналарнинг алоҳида гуруҳи – алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ажратилди, улар учун қуйидаги ставкалар белгиланди:

ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича – 1 куб метр учун 10 000 сўм;

бошқа мақсадларда фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича – иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари учун ставкаларда.

Мазкур солиқни умумбелгиланган ва соддалаштирилган солиқ солиш тизимидаги алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳаммаси тўлайди

Кодекснинг 354-моддасида ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилган биринчи чорак учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинган эди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 40-банди билан Кодекс 354-моддасининг иккинчи қисми таҳрири ўзгартирилди. Энди ЯСТ тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади

 

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган ЯСТ тўловчилари солиқ солиш тизими ўзгартирилган биринчи чоракда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинмайдилар

 

Кодекснинг 355-моддасига мувофиқ ялпи тушум ЯСТ солинадиган объект ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилади:

1) товарларни (ишларни, хизматларни) ҚҚСни чегирган ҳолда (уни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 41-банди билан Кодекс 355-моддасининг иккинчи қисми 1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум»

 

Услубий жиҳатдан асосланган тузатишга кўра тушумдан барча билвосита солиқлар чиқариб ташланиши лозим

 

Кодекс 356-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ ЯСТнинг солиқ солинадиган базаси, белгиланган чегирмалардан ташқари, транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчилар – юридик шахслар учун мазкур солиқ суммасига камайтирилади

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 42-банди билан Кодекснинг 356-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди чиқариб ташланди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 41-банди бўйича ўзгартишлар муносабати билан Кодекснинг 356-моддасига ўзгартишлар киритилди

 

ВМнинг 158-сон Қарори 1-бандига мувофиқ 2015 йил 1 июнга қадар профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ЯСТ тўлашдан озод қилинган эди

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 16-банди билан ВМнинг 158-сон Қарорига ўзгартишлар киритилди, уларга мувофиқ мазкур имтиёзнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январгача узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари учун имтиёз 2018 йил 1 январга қадар амал қилади

 

2014 йилга Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига
9-1, 9-2, 9-3-иловалар билан ЯСТ ставкалари белгиланган эди

 

2015 йилга ЯСТ ставкалари асосан ўтган йилги даражада сақлаб қолинди. Қуйидагилар учун ўзгартишлар киритилди:

қурилиш ташкилотлари учун – ЯСТ ставкаси 5% (2014 йилда – 6%);

улгуржи-чакана савдони амалга оширадиган савдо корхоналари учун – ЯСТ ставкаси 5% (2014 йилда аралаш савдо алоҳида-алоҳида ажратилмаган, улгуржи ва чакана савдога тегишли ставкалар бўйича ЯСТ алоҳида ҳисобланган ва тўланган) этиб белгиланди

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1, 10-2, 10-3-иловаларда 2015 йилги ЯСТ ставкалари белгиланди

 

2014 йилда барча ЯСТ тўловчилари (чакана савдо корхоналаридан ташқари) ЯСТнинг энг кам миқдори – ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаган эдилар.

Чакана савдо корхоналари шунга ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб ёзганлар. ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида 2014 йил 1 январга белгиланган ЭКИҲ – 96 105 сўм қабул қилинган

2015 йилга энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби сақлаб қолинди.

Бироқ бунда ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчиларда 2015 йилги ер солиғи ставкалари оширилди (индексацияланди). Масалан, Тошкент шаҳрида (5-зона) солиқнинг энг кам ставкаси 1 га учун 17,25 млн сўмгача (2014 йилда – 15 млн сўм) оширилди.

Чакана савдо корхоналари қатъий белгиланган солиқ миқдоридан келиб чиқиб ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлайдилар, қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2015 йилда 2014 йилдаги даражада сақлаб қолинди. 2015 йилда ЯСТнинг энг кам миқдори ЭКИҲ – 118 400 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 20-иловада ер солиғи ставкалари, Қарорга 12-иловада қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланди

 

Президентнинг ПФ-4609-сон Фармонининг 8-бандига мувофиқ 2014 йилнинг иккинчи чораги учун солиқ солишдан бошлаб, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан ташқари) қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 1 йилдан кўп бўлмаган даврда, ягона солиқ тўловини, ушбу тўловнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда, амалда бажарилган иш ҳажмларидан келиб чиқиб тўлайдилар

 

Президентнинг ПФ-4677-сон Фармонига илованинг 4-банди билан ўзгартишлар киритилди, уларга мувофиқ янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 1 йилдан кўп бўлмаган даврда ягона солиқ тўловини ушбу тўловнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда тўлайдилар

 

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низом (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан ер солиғининг 3 баравари миқдори кўринишидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлаш тартиби белгиланади

ЯГОНА ЕР СОЛИҒИ

 

Кодекснинг 363-моддасига кўра ЯЕС тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчи фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича у умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ даврининг биринчи чораги учун жорий тўловларни тўлашдан озод қилинган эди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 43-банди билан Кодекс 363-моддасининг бешинчи қисми таҳрир қилинди, унга кўра ЯЕС тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ даврининг биринчи чораги учун Кодексда назарда тутилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади

 

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ ЯЕС тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ даврининг биринчи чораги учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинмайдилар

 

Кодекснинг 367-моддасига кўра янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан бошлаб 2 йил муддатга ЯЕС тўлашдан озод қилинган эдилар. Мазкур имтиёз тугатилган фермер хўжаликлари базасида ташкил этилган фермер хўжаликларига татбиқ этилмайди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 44-банди билан Кодекснинг 367-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташланди

 

Кодекснинг 367-моддасига киритилган ўзгартишларга биноан қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар учун имтиёз 2015 йил 1 апрелдан бекор қилинади

 

Кодекснинг 369-моддасига мувофиқ ягона ер солиғини тўлаш қуйидаги муддатларда амалга оширилган:

ҳисобот йилининг 1 июлигача – йиллик солиқ суммасининг 20%и;

ҳисобот йилининг 1 сентябригача – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабригача – солиқнинг қолган суммаси

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 45-банди билан Кодекснинг 369-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташланди

 

Кодекснинг 369-моддасига киритилган ўзгартишлар билан ЯЕСни тўлашнинг биринчи босқичи бекор қилинди. Ягона ер солиғи икки босқичда тўланадиган бўлди:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 70%и

2014 йилда Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 20-иловада ЯЕС ставкаси – ерларнинг норматив қийматидан 6% белгиланган

 

2015 йилда ЯЕС ставкаси – ерларнинг норматив қийматидан 6% сақлаб қолинди

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 21-иловада 2015 йилги ЯЕС ставкаси белгиланди

 

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ

 

Кодекснинг 375-моддасида қатъий белгиланган солиқнинг якка

тартибдаги тадбиркорлар томонидан

ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши тартиби белгиланган

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 46-банди билан Кодекснинг 375-моддаси бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилди, уларга мувофиқ янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин 12 ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб 12 ой ичида фаолият тугатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади

Киритилган қўшимчалар билан янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаш тартиби аниқлаштирилди.

2015 йил 1 январдан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 46-бандида белгиланган шартларга риоя қилинганда имтиёз жорий қилинади

2014 йилга Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 10 ва 11-иловаларда қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган

 

2015 йилга қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўтган йилги даражада сақлаб қолинди. Солиқ ставкаси йил бошига белгиланган энг кам иш ҳақи (2015 йил 1 январга – 118 400 сўм) миқдоридан келиб чиқиб белгиланади ва ЭКИҲ миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди. Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шу каби хизматлар қатъий белгиланган солиқ ставкаларида алоҳида сатрда кўрсатилмайди (2014 йилда ҳам шундай бўлган). 2015 йилда мазкур хизматларга ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарори билан юқорида айтиб ўтилган хизматлар сирасига киритилган маиший хизматлар ставкалари бўйича солиқ солинади

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 11 ва 12-иловаларда 2015 йилги қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланди

 

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

 

2014 йилда қуйидаги ставкалар қўлланган:

ҚҚС бўйича – Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарори 3-бандига мувофиқ 20%;

олиб кириладиган акцизланадиган товарларга акциз солиғи – Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 12-2-иловага мувофиқ;

божхона божлари бўйича Президентнинг 6.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон Қарорига 1-иловага мувофиқ (Президентнинг ПҚ-2099-сон, 10.06.2014 йилдаги ПҚ-2188-сон, 4.07.2014 йилдаги ПҚ-2203-сон қарорларига мувофиқ ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда)

2015 йилда:

ҚҚС ставкаси 20% миқдорда сақлаб қолинди;

акциз солиғи ставкалари айрим товар позициялари бўйича ўзгартирилди. Бундан ташқари, олиб киришда акциз солиғи тўланадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди;

божхона божлари ставкалари сақлаб қолинди

2015 йилга қуйидаги ставкалар белгиланди:

ҚҚС бўйича – Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарори 3-бандига мувофиқ;

акциз солиғи бўйича – Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 13-2-иловага мувофиқ

Кодекснинг 211-моддасига кўра дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган хом ашёни импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинган эди. Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига татбиқ этилмайди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 20-банди билан Кодекснинг 211-моддаси 6-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмларга татбиқ этилмайди»

 

Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилаётган тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар импорти бўйича ҚҚСга оид имтиёз бекор қилинади (илгари мазкур имтиёз олиб кирилаётган, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига татбиқ этилмаган эди).

Шу тариқа, имтиёз қуйидагилар учун сақлаб қолинади:

дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган хом ашё;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган тайёр дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар.

Имтиёзлар рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланади

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган:

Президентнинг 5.05.2006 йилдаги ПФ-3750-сон Фармони 8-банди бўйича – 1.01.2015 йилгача;

ВМнинг 158-сон Қарори 1-банди бўйича – 1.06.2015 йилгача

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 16-банди ва Президентнинг ПФ-4677-сон Фармонига илованинг 1-банди билан мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритилди, уларга мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январгача узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ қуйидагилар 2018 йил 1 январга қадар божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади:

«Микрокредитбанк» АТБ;

профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

 

Солиққа оид ўзгартишларни «Norma Ekspert» мутахассислари таҳлил қилдилар.

 

*Охири. Боши «СБХ»нинг 23.12.2014 йилдаги 51 (1063) ва 30.12.2014 йилдаги 52 (1064)-сонларида.

Прочитано: 5589 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика