Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 2 / Аудитор маслаҳат беради

Software ҳисоботда

Биз ҳар куни турли вазифа ва бичимга эга бўлган дастурлар – бухгалтерия софти, молиявий, статистик ва солиқ ҳисоботларини электрон шаклда топшириш, интернет-дўконлар, электрон авиачипталар ва кўплаб бошқа дастурларга, ҳатто «Электрон ҳукумат»га тўқнаш келамиз.

 

ҲИСОБ МИСОЛЛАРДА

Автоматлаштиришнинг таъсир доирасини ­эътиборга олмаслик мумкин эмас. Шу билан бирга молиявий ҳисоботда дастурий маҳсулотларни ўз ўрнида акс эттириш лозим.

2005 йилда молия вазирининг буйруғи1 билан янги таҳрирда 7-сон БҲМС «Номоддий активлар» тасдиқланди (бундан кейин – Стандарт, 7-сон БҲМС). Стандартни ўзгартириш дастурий маҳсулотларни акс эттириш масалаларига тааллуқли бўлди: ижро этилиши номоддий активни маҳсулотдан фойдаланувчининг ҳисоботида акс эттиришга олиб келадиган мезонлар тушунтирилди; дастурнинг ҳуқуқ эгаси мулкий ҳуқуқни фойдаланувчига топширмайдиган ҳолларда ҳисобга олиш механизми батафсил баён этилди.

Стандартни янада чуқурроқ тушуниш учун 3 та турли вазиятни таҳлил қиламиз.

 

1-ВАЗИЯТ. А корхонаси ичига дастурий таъминот (ДТ) ўрнатилган асбоб-ускунани харид қилди, ундан 9 йил мобайнида фойдаланилади. Бунда тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун ДТ ҳар 3 йилда янгиланиб, асбоб-ускунани харид қилиш пайтидаги лицензия қиймати билан таққосланадиган тўлақонли лицензия йиғими тўланиши лозим.

Харид қилинган дастур қандай классификацияланади: асосий воситанинг таркибий қисми, номоддий актив ёки харажат сифатидами? ДТ амортизацияси қайси муддатдан келиб чиқиб амалга оширилади?

 

7-сон БҲМС 7-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ асбоб-ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланган дастурий таъминот асбоб-ускунанинг таннархига киритилади. Бироқ маҳсулотни ҳар 3 йилда янгилаш зарурлиги вазиятни мураккаблаштиради. Асбоб-ускуна ва унинг электрон қисми хизматининг иқтисодий муддатлари турлича: 9 йил – асбоб-ускунаники ва 3 йил – дастур лицензиясиники. 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг2 5-бандига кўра ҳисоб юритишнинг турли объектларида иқтисодий хизматнинг муддатлари турлича ва уларни идентификациялаш мумкин бўлса, объектларни бўлиш лозим. Бошқача айтганда, мазкур ҳолда дастур – асосий воситанинг таркибий қисми, бироқ бунинг устига унумли фойдаланиш муддати ёки 3 йил мобайнида амортизацияланадиган алоҳида инвентарь объекти ҳисобланади.

 

2-ВАЗИЯТ. Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш учун В корхонаси «1С: Корхона 8.3» комплексини харид қилди. Тузилган лицензия битимига кўра мулкий ҳуқуқ ҳуқуқ эгасида қолади ва фойдаланувчи дастурий маҳсулотни сотиш ёки бошқача тарзда учинчи шахсга беришга ҳақли эмас. Айни вақтда В корхонаси ишлаб чиқувчини ёллайди, у алоҳида ҳақ эвазига маълумотлар бир базасидан маълумотларни «1С: Корхона 8.3» (бундан кейин – модуль)га кўчириш жараёнини автоматлаштиради. Модуль қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларга боғлиқ эмас ва маълумотларнинг иккала базасидан фойдаланиш якунланишига қадар ишлатилади. Модулга доир мулкий ҳуқуқ В корхонасига берилган.

Харид қилинган «1С: Корхона 8.3» дастурий таъминоти ва модуль қандай классификацияланади: номоддий актив сифатидами ёки харажат сифатида? Амортизация қайси муддатдан келиб чиқиб амалга оширилади?

 

Дастурий маҳсулотни номоддий актив сифатида эътироф этишнинг асосий мезони мулкий ҳуқуқ ҳисобланади (7-сон БҲМС 6-бандининг «г» кичик банди). Яъни агар у фойдаланувчига берилса, харид номоддий актив сифатида классификацияланади. Агар бундай бўлмаса – барча қилинган харажатлар келгуси даврлар харажатлари сифатида акс эттирилиб, иқтисодий нафларни олиш муддатига мутаносиб равишда жорий харажатларга киритилади3.

Мазкур ҳолда «1С: Корхона 8.3» комплексини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар келгуси даврлар харажатлари, ишлаб чиқилган модуль эса номоддий активдир. У «1С: Корхона 8.3» учун белгиланадиган иқтисодий нафларни олиш муддатидан келиб чиқиб амортизацияланади.

 

3-ВАЗИЯТ. Ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш учун С корхонаси буюртмага ишлаб чиқилган махсус дастурий маҳсулотни харид қилди. С корхонаси билан ишлаб чиқувчи ўртасида тузилган битимга кўра мулкий ҳуқуқ С корхонасига берилади. Бироқ битимда қуйидагича таъкид бор: дастурни реализация қилиш ёки бошқача тарзда учинчи шахсга бериш ишлаб чиқувчи билан келишилиши лозим.

Харид қилинган дастур қандай классификацияланади: номоддий актив сифатидами ёки харажат дебми? Амортизация қайси муддатдан келиб чиқиб амалга оширилади?

 

Юқорида айтганимиздек, дастурий маҳсулотга мулкий ҳуқуқни бериш номоддий активни акс эттиришга олиб келади. Бундан аввалги мисолларга ўхшаб, амортизация унумли фойдаланиш муддатидан (иқтисодий нафларни олиш муддатидан) келиб чиқиб ҳисобланади.

 

ПИРОВАРДИДА

Тарихчилар ва олимларнинг ҳисоблашларича, инсоният XXI асрда 1 йилда эришадиган тараққиёт XX асрдаги 10 йилда эришилган тараққиётга тенгдир. Бу ажабланарли эмас. Биз ҳозирда тонгимизни бир пиёла қайноқ кофе ва иссиқ душсиз тасаввур қила олмаймиз. Бизни ишга пиёда боришга мажбур қилиш қийин ва ўзимизнинг уяли телефонларимиздан ҳеч ҳам воз кечмаймиз. Зеро биз ахборотлаштириш ва технологиялар асрида яшаяпмиз. Инсоният рақамли технологияларнинг барча жозибадорлигини ҳам муносиб баҳолади.

Технологларнинг таъкидлашларича, 50 йилча вақт ўтгандан кейин юқори технологик машиналар инсон ўрнини барча соҳаларда бўлмаса-да, киши фаолиятининг жуда кўп соҳаларида боса олади. Илмий-техника инқилоби техник тараққиёт билан ҳамкорликда инсон ҳаётини енгилроқ, янада шинамроқ ва қизиқарлироқ қилади.

Масаланинг долзарблигини тушуниб, ҳозирнинг ўзидаёқ биз бухгалтериянинг оддий саволига жавоб беришимиз керак: қайси ҳолларда дастурий таъминот харидор учун номоддий актив ҳисобланади, қайси ҳолларда эса – ундай эмас? Кўриб чиқилган мисоллар бунинг жавоби унчалик оддий эмаслиги ва у шартнома шартларига боғлиқлигини тасдиқламоқда. Шу боис биз ҳужжатларни расмийлаштиришга янада эътиборлироқ муносабатда бўлишни ва нафақат шартноманинг анъанавий бирламчи юридик ташхисини ўтказишни, балки молиячилар, IT-мутахассислар, эҳтимол, ташқи маслаҳатчиларни ҳам жалб этишни тавсия қиламиз.

 

Таҳририятдан. Материалда кўтарилган мавзу қизиқарли бўлган барча газетхонларга маълум қиламизки, 2015 йил 21 январда «Norma» профессионал ривожланиш маркази «Номоддий активлар: савол-жавоблар» семинарини ташкил этади. Семинарда 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Номоддий активлар»нинг қоидалари ва НМАни ҳисобга олишда бухгалтер тўқнаш келадиган энг кўп учрайдиган хатолар кўриб чиқилади. Маърузачи НМАга (хусусан, дастурий таъминотга) ҳуқуқларни беришга оид шартномаларни ўқишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги хусусида амалий тавсиялар ва маслаҳатлар беради, тингловчиларнинг номоддий активларни классификациялаш, баҳолаш, амортизациялаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ саволларига жавоб беради.

 

1АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3Иқтисодий нафлар олиш муддати – раҳбарият томонидан келгусида қўшимча даромад олиш учун талаб қилинадиган, активни тутиб туриш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари даражасига баҳо беришдир. У ҳар бир муайян ҳолатда белгиланиши керак. Янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ҳисобга олганда ушбу муддат 3 йилдан ошмайди дейиш мумкин. Бироқ янгиланиши уларнинг долзарблигига таъсир кўрсатмайдиган махсус дастурлар яратилган тақдирда муддат кўпроқ бўлиши мумкин.


Татьяна ШАЛУНОВА,
солиқ маслаҳатчиси,
аудитор, CIPA, DipIFR,
«Rastax Group» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 1020 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика