Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 2 / Бевосита мулоқот

Савдо ёки ишлаб чиқариш фаолияти

МЧЖнинг асосий фаолият тури – автосервис хизматлари кўрсатиш. Бироқ биз яқин вақт ичида кафе, унинг қошида эса қандолатчилик цехи очишни режалаштиряпмиз. Ўзимиз тайёрлаган қандолат маҳсулотларини 1-сон (бу ерда уларни истеъмол қилиш учун жойлар жиҳозланган) ва 2-сон савдо шохобчалари орқали иккита ҳудудимизда сотамиз. Бундан ташқари, кафе билан ёнма-ён гриль товуқларини тайёрлаш ва сотиш бўйича 3-сон савдо шохобчаси ва унинг ёнида оби нон, пицца ва бошқалар ёпиладиган ва сотиладиган 4-сон савдо шохобчасини очишни мўлжаллаяпмиз.

Қандолат маҳсулотлари, гриль товуқлари, оби нон, пицца сотиладиган айрим савдо шохобчаларининг фаолият тури қандай қилиб аниқланади?

В.Ануфриева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 350-моддасига кўра ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни мустақил юридик шахс бўлмаган фирма дўконлари орқали реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди. Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият деганда кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларни истеъмол қилишни ташкил этиш бўйича фаолият тушунилади.

Агар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот сотиладиган 1-сон савдо шохобчасида қандолат маҳсулотлари истеъмоли учун ўтириш жойлари жиҳозланса, у умумий овқатланиш шохобчаси ҳисобланади. Агар 2-сон савдо шохобчасида фақат ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш ташкил этилса, у ишлаб чиқариш цехининг фирма дўкони ҳисобланади, унинг фаолияти эса, тегишинча, ишлаб чиқариш фаолияти бўлади.

Агар сиз 3-сон савдо шохобчасини ўтириш жойлари билан таъминламоқчи бўлмасангиз, бу ерда ўз ускунангизда тайёрланган гриль товуқларини ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга киритиш мумкин. Мазкур таъкид Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларининг1 5 ва 6-бандларига асосланади. Ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, бу ерда корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарган ёки қайта ишлаган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади. Шу тариқа, 3-сон савдо шохобчасида маҳсулотни реализация қилиш ишлаб чиқариш фаолиятидир.

Худди шундай хулосани 4-сон савдо шохобчаси бўйича ҳам чиқариш мумкин. Ўтириш жойларини ташкил этмасдан пицца ва оби нонларни тай­ёрлаш ҳамда реализация қилишни ишлаб чиқариш жараёнига, уларни 4-сон савдо шохобчасида реализация қилишни ҳам ишлаб чиқариш фаолиятига киритиш мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, фаолият турини белгилаш учун ўтириш жойларининг борлиги (ёки йўқлиги) ҳамда ҳар бир савдо шохобчасида Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига2 мувофиқ расмийлаштирилган мустақил касса аппарати ёки терминалнинг борлиги муҳим омил ҳисобланади. Фақат ушбу шартларнинг бажарилиши сизнинг савдо шохобчаларингизни турлича фаолият турларига киритиш имконини беради. Кафеда жойлашган битта касса аппаратидан (терминалдан) фойдаланилган тақдирда барча савдо шохобчаларининг фаолияти умумий овқатланишга киритилади.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарорига 1-илова.


Алла МОСКАЛЕНКО,

«PKF MAK Alyans» АК аудитори, солиқ маслаҳатчиси.

Прочитано: 2127 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика