Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 2 / 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Хизмат эътирофи

14 январь куни республикамизда Ватан ҳимоячилари куни нишонланади. Шу куни биз Ватан ҳимоячилари – Қуролли Кучларнинг солдат ва сержантлари, офицер ва генераллари, фахрийларини – армия сафларида хизматни ўтаганлар ҳамда ҳозирги кунда бизнинг хотиржамлигимиз ва тинчлигимизни қўриқлаётганларнинг барчасини қутлаймиз.  

 

Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш, мамлакат хавфсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш сингари мураккаб вазифаларни ҳал этиш учун замонавий қурол-яроғ ва техника билан жиҳозлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Бунда ҳарбий хизматнинг нуфузини, ҳарбий хизматчиларнинг малакасини ошириш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари доимо эътибор марказида бўлиб, давлат томонидан алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Мамлакат ҳукумати томонидан мазкур муҳим масалаларни ҳал этиш учун ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинмоқда: қонун ҳужжатларига мувофиқ солиққа оид турли имтиёзлар тақдим этилиб, ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти ва уларни моддий рағбатлантириш тизимлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Байрам арафасида биз ҳарбий хизматчилар фойдаланиши мумкин бўлган имтиёзлар ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз.

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, МХХ ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ҳамда божхона органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар, шунингдек ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солишдан тўлиқ озод қилинади (Солиқ кодексининг (Кодекс) 180-моддаси биринчи қисми 6-банди).

Агар ҳарбий хизматчи, масалан, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган бўлса, унинг хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солишдан қисман, даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича озод қилинади (Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ ВА ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган ҳарбий хизматчилар мазкур солиқлар бўйича имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин – уларнинг мол-мулкига ва ер участкаларига солиқ солинмайди (Кодекснинг 275, 290-моддалари). Уларнинг эгалигида бўлган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар мол-мулк ҳисобланади. Бироқ имтиёз мулк эгасининг танловига кўра фақат битта мулк объекти ва битта ер участкасига қўлланилади.

Қуролли Кучларда ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчиларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2005 йилда Президентимиз «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни (19.08.2005 йилдаги ПҚ-158-сон) имзолади, унда ҳарбий хизматдан бўшатилиш чоғида бериладиган нафақа миқдори ЭКИҲнинг 16 баравари миқдорида, шунингдек офицерлар ва контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминотига белгиланган хизмат муддатини ўтаганлик учун ойлик фоизли устама ҳақ миқдорлари хизмат муддатидан келиб чиқиб 15%дан 30%гача этиб белгиланди.

 

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2681 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика