Norma.uz

Кичик бизнес учун чегирма

Бизнинг МЧЖ дебиторлик қарзини ундириш даъвоси билан судга мурожаат қилмоқчи. Мен кичик бизнес субъекти хўжалик судига мурожаат қилганда белгиланган ставканинг 50%и миқдорида давлат божи тўлайди деб эшитдим. Шундайми?

Р.Ғуломова,
бош бухгалтер.

Бухоро шаҳри.

 

– Ҳа, шундай. Уч йил аввал «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» давлат дастурини (Президентнинг 7.02.2011 йилдаги ПҚ-1474-сон Қарори билан тасдиқланган) бажариш юзасидан, кичик бизнес субъектларининг судларга мурожаат қилишда харажатларини камайтириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2011 йилдаги 140-сон қарори билан ВМнинг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарорига (3.11.1994 йилдаги 533-сон) қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ҳозирги вақтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.

Кичик бизнес субъектининг мақоми даъво аризасига илова қилинадиган статистика органи маълумотномаси билан тасдиқланади.

Агар хўжалик судига мурожаат қилганда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти белгиланган ставканинг 50%и миқдорида давлат божи тўлаган ва даъво талаблари қондирилган бўлса, ишни кўриш натижалари бўйича жавобгардан ундириладиган давлат божи даъвогар тўлаган сумма билан чекланади. Даъво рад этилган тақдирда давлат божи қўшимча равишда даъвогардан ундирилмайди.

Ушбу ишлар бўйича апелляция ва кассация шикоятлари берилганда биринчи инстанция судига тўланган (ундирилган) божнинг 50%и миқдорида давлат божи тўланади.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 851 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика